«Zikr uz» Сафар ойи ☪️ 1447
1.73K subscribers
4.22K photos
2.37K videos
64 files
9.56K links
@Zikr_uz расмий канал!!!
Андижон туманидаги
"Аммор ибн Ёсир" жоме масжиди имом хатиби Матғозиев Салимжоннинг расмий диний-маърифий" канали

Youtube: https://youtube.com/channel/UCOhfb0L2x9j5E2DYFHMKDIg
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ФОЛ ОЧМА, КЎЗИНГНИ ОЧ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

ДИННИ ТЎҒРИ ТУШУНИШ УЧУН НИМА МУҲИМ?

(15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур?)



🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси


@Muslim_Podcast_uz

Саҳифаларимиз:


Telegram

Instagram

Facebook

YouTube

Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Жума тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...”

🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин!

📆 25.07.2025-й ( мелодий йил )
(Июль ойи )

📆 30.01.1447-й ( хижрий йил )
(Муҳаррам ойи )

Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда..

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
🤗1
📆 25/07/2025й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          03:30
  Қуёш        05:00

"Аммор ибн Ёсир" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      04:20
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              17:35
📌 Шом            19:40
📌 Ҳуфтон        21:20

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻https:t.iss.one/zikr_uz
🤗1
«Zikr uz» Сафар ойи ☪️ 1447 pinned «📆 25/07/2025й        Жума / Пятница #Андижон_вақти_билан Тонг          03:30   Қуёш        05:00 "Аммор ибн Ёсир" жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод      04:20 📌 Пешин        13:00 📌 Аср              17:35 📌 Шом            19:40 📌 Ҳуфтон       …»
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
— Намозда имомликка ўтар эканман: “Аллоҳу Акбар!” дея рукуга борганимда, туриб ортимга қарагим келади. Ортимда минг-мингларча инсонлар бир тану бир жон бўлиб, рукуга эргашганини кўргим, кўзимни қувонтиргим келади!
— Намозда ҳеч ким имомга қарши чиқмайди. Ҳеч ким: “Ҳой, биз руку қилмаймиз!” демайди. Имомдан олдин рукуга кетмайди. Агар олдин кетса, намози бузулишини билади. Ҳа, намозда итоатнинг ҳақиқий намунасини кўрамиз.
— Ҳаётдачи?! Ҳаётда ҳам худди намоздагидек пешвога итоат қиламизми?! Намоз бизга ҳаётимизнинг мақсадини, вазифамизни ва йўналишимизни ўргатади. Нима учун намозда имомга итоат қилиб, ҳаётимизда имомларга қарши чиқамиз?! Намозимизда Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиб, ҳаётимизда ўз билганимизча яшасак тўғри бўладими?!
— Бир ишни бошлаб, кейин муаммо чиққанида илм аҳлидан ечим истаб келамиз. Ахир шу ишни бошлашдан олдин аҳли илмдан маслаҳат олсак, шу муаммога тушмасмидик, балки…
Куни бўйи ишхонада югур-югурлар кўпайди. Камига анча вақт сарфлаб қилган ишим бошлиғимизга ёқмади… Бир уюм камситишлар ила нўноқликда айблади.
Уйга қайтяпман. Қаттиқ асабийлик оқибатими ёки хаёлим қочдими йўлдаги «таниш чуқурчани» кўрмай қолиб машинанинг ғилдирагини расво қилдим.
Уйга келсам овқат қилинмаган устига устак аёлим ҳам бетоб. Унга овозим борича бақирдим ва жаҳл билан ётоққа кириб ётиб олдим. Хаёлимда фақат раҳбарнинг асабий кўриниши ва айтган гаплари…
Шу пайт, уч ёшли ўғлим келиб «дадажон машинангизни мингим келяпти», деганча, устимга ўзини отди (одатда шундай қилиши менга жуда ҳам ёқарди). Уни устимдан улоқтириб «йўқол кўзимдан» деб ўшқирганча хонадан чиқариб юбордим. У йиғлаб-йиғлаб онасини ёнига кетди.
Орадан қанча вақт ўтди билмайман, кўзим илинган экан. Соат тунги 01:00. Ўғлим жажжи қўллари билан юзимдан силаб, бироз қўрқув билан уйғотди: «Дадажон хуфтонни ўқимай ухлаб қолибсиз». Қарасам қўлида жойнамоз. Бироз бир-биримизга тикилдик. Ўғлимнинг кўзида маъюслик ва меҳр қалқиб турибди. Бориб таҳорат олдим, ўғлим эса жойнамоз кўтарганча ортимдан эргашиб юрди. Унинг қўлидаги жойнамозни олиб, намоз ўқишни бошладим.
Бир маҳал ўғлим оёқларим орасига кириб: «Аллоҳим дадамни хафа қилганларни яхши одамга айлантир, дадамни яхши кўр, худди мен сени яхши кўргандек», дея, овоз чиқариб дуо қилди…
Мен эса йиғидан ўзимни тўхта олмадим, ҳатто, соқолим ва кўйлагим ҳўл бўлиб кетди…

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
👍5
Forwarded from Muslimun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👳‍♂️ Миллий дўппи – миллий ғурурим! 🇺🇿

Ҳар бир халқнинг ўзига хос қадрият ва рамзлари бўлади. Биз, ўзбек халқи учун дўппи — наинки кийим, балки миллий ифтихор, азалий анъана, юртимиз маданиятининг тимсолидир.

🧵 Ҳар бир тикишда тарих,
🌟 Ҳар бир безакда маъно,
💠 Ҳар бир рангда элнинг юраги яширинган.

Дўппимизни кийиб, биз наинки ўзлигимизни, балки аждодларимиз қолдирган буюк меросни эъзозлаймиз. У бизга фақат безак эмас — у тафаккуримиз, қадриятимиз ва келажакка боғланиш риштамиздир.

🔹 Миллий дўппи — миллий ғурурим, юрагимнинг тимсоли!
🔸 Уни фахр билан кийаман, меҳр билан асрайман!

Каналга обуна бўлинг:
https://t.iss.one/muslimunuzportal
Forwarded from ﷽𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭𝓐𝓵𝓲ㅤㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿#doppichallenge

Миллий дўппи — миллий ғурур рамзи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
👍2
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Шанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...”

🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин!

📆 26.07.2025-й ( мелодий йил )
(Июль ойи )

📆 01.02.1447-й ( хижрий йил )
(Сафар ойи )

Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда..

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
Channel name was changed to ««Zikr uz» Сафар ойи ☪️ 1447»
#тонгги_тафаккур

• Кўнгил нури бўлмаган кўнгил кўнгил эмас. Танада руҳ бўлмаса, у тупроқдан иборатдир.
• Эй ғофил! Сен нафс қулисан, тупроқ ичида қон еб тургин! Аммо кўнгилга соҳиб бўлган киши заҳар еса ҳам, ўша заҳар асал бўлади.
• Кўнгил қай томонга ишора қилса, 5 сезги ҳам этагини йиғиштириб, ўша томонга кетади.
• Кўнгилга соҳиб бўлган киши ўлдириши тайин бўлган заҳар еса ҳам зиён кўрмайди. Чунки у соғайган, парҳездан қутулгандир.

Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
👍3
Дўппи, айниқса, йигит кишининг ҳаётида ёрқин из қолдирадиган қадрли, табаррук бош кийим. Биласизми, ўғил бола ҳаётида дўппи билан боғлиқ илк хотиралар ўша суннат қилдириш маросими, хатна тўйи билан бошланади. Кейин эса улар бўй етиб, уйланган куни яхши ниятлар билан олинган куёвлик дўпписи, ота бўлганда, ўғил уйлаб, қиз чиқарганда кийилган қудалик дўппилари билан яна-да гўзаллашади. Мана шу ҳолатларда кийилган дўппиларнинг ҳаммаси йигит киши ҳаётининг энг бахтли онларига хизмат қилади.

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
👍2
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ЖАНЖАЛЛАШМАНГ!

Эр-хотинлар эътибор беришлари лозим бўлган яна бир муҳим нарса – фарзандлари олдида гап талашмасликдир. Ҳар қандай муаммони маслаҳат билан, босиқлик билан ҳал қилиш керак. Бола ёш бўлса ҳам, хотираси жуда ўткир бўлади. Эр-хотиннинг бир-бирларига ёмон муносабати уларга жуда ёмон таъсир қилади.

Аллоҳ таоло қайси хонадон аҳлини фарзанд неъмати билан сийлаган бўлса, энди улар унинг тарбияси учун масъулиятни чуқур ҳис қилиб, ўзларини назоратга олсинлар, чунки энди уларнинг масъулияти икки баробарга ошди. Энди уларнинг олдида фарзанд тарбиясидек улкан вазифа турибди. Ўзингизнинг инжиқлигу манманлигингизни йиғиштириб қўйинг, чунки энди сиз отасиз, энди сиз онасиз. Фарзанд олдида ота деб аталмиш сиймога доғ туширманг, оналик мақомининг қадрига етинг.

Фарзандининг кўз ўнгида хотинини сўкаётган эр «Фарзандларимнинг тарбиясини бузиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман» деб тушунсин. Чунки уларга асосий тарбияни онаси беради ахир! Уларнинг кўз ўнгида онаси калтакланар экан, уларда «Оилада онамнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ экан» деган тушунча пайдо бўлиб қолмайдими? Шунинг учун ота фарзандлар олдида хотинини ҳурмат қилишини кўрсатсин. Хотин ҳам ўз навбатида эрига бўлган чуқур ҳурматини фарзандларига сездирсин. Эр фарзандлари билан ўтирганида уларга онани ҳурмат қилишни, унга қулоқ солишни таъкидлаб ўтсин. Шу билан фарзандларнинг зеҳнида оилада онанинг ҳурмати баландлигини таъкидлаган бўлади.

Худди шунингдек, она ҳам фарзандларига отанинг мақомини, уни ҳурмат қилишни ҳар доим тайинлаб турсин. Эр-хотин шундай йўл тутсинларки, фарзандлар отага ҳам, онага ҳам итоатда, муҳаббатда бўлсинлар.

Ота уйга келганида бироз бўлса ҳам фарзандларини ёнига чақириб, улар билан ўйнасин, уларга китоб ўқиб берсин, уларни суйиб, эркалатсин. Бу билан фарзандларнинг тарбияси билан шуғулланиб, уларнинг муҳаббатини қозонади. Иккинчи томондан, аёли озгина бўлса ҳам ўзининг бошқа юмушларини қилиб олишига вақт ажратади, агар юмуши бўлмаса, дам олади. Эр хотинига рўзғор ишларида кўмак берсин, унинг қўлидан фарзандларни олиб, дам олишига имкон қилиб берсин. Шунда оилада тотувлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат бўлади.

Минг афсуски, кўп оилаларда бундай эмас. Она боласини тинмай қарғайди, ҳақорат қилади. Ота эса келиб, онани сўкиб, ҳақоратлайди. Уларни кузатиб турган бола эса “Бу дунёда уриш-сўкиш, ҳақоратдан бошқа нарса йўқ экан”, деб ўйлай бошлайди.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
👍5
Ҳаётда яшаймиз-а, инсонлар билан муомалада бўламиз ҳамда кўп нарсаларнинг гувоҳи бўламиз. Шу чоғда одамларнинг баъзисига кўзимиз тушиб хурсанд бўлсак, баъзиларини кўриб дилимиз ҳира бўлади.
Айрим инсонлар ҳаракат қилади, меҳнат қилиб тер тўкади ҳамда меҳнати роҳатини кўпчилик билан баҳам кўришни хоҳлайди. Масалан, ойлик олади, уйига «аристон» қўяди, ёнига қўшимча уй солади, хуллас ҳаёт тарзини яхшилашга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, уни меҳнат қилишига сабабчи бўлган ота-онасининг хизмати учун, фарзандлари фаровон бўлиши учун сарф этади. Бундай инсонлар, албатта, ўзини ислоҳ қилишни билади.
Шундай кишиларни ҳам учратишимиз мумкинки, меҳнат қилади, топганини ҳаммадан қизғонади, ота-онасига «кусковой» шашлик олиб бормасдан қийма шашлик олиб борса, ёнига 10-15 минг сўм фойда қилишини билади, лекин «кусковой» шашлик ота-онасига бошқача қувват беришлигини ўйлаб ҳам кўрмайди. Фарзанди китоб олиб беринг, 45 минг сўм экан деса, ҳозир пулим йўқ, дейди. Бироқ ошна-оғайнилари билан чойхонада ўтириб, чойхонага 80 минг беришни фойдалироқ деб ўйлайди. Бу ерда пули кўплигини билдиргиси келади, нафсни қули бўлиб келажакни унутади. Бу инсон учун ўғлига олиб берган китоби фойдалими ёки ошна-оғайнилари билан ўтириб сарфлаган пули фойдалироқми, буни тафаккур қилмайди.
Шундай ҳолатга дуч келсам, ёдимга бир воқеа тушади. Ёш эдим, дадам билан Марғилондаги бир ошхонага кирдик. Дадам ошпазлардан овқатларни нархини сўрай кетдилар. Ҳисобласалар, иккаламиз ўтириб еган овқатимизнинг ўша вақтдаги нархи 28 000 сўм бўлар экан.
Шунда дадам, кел болам, шу пулга бир килодан кўпроқ гўшт берар экан, озгина сабр қилиб, уйга етиб олсак, шу гўштни оилавий «босиб» ҳаммамиз биргаликда еймиз, деган эдилар. Ҳаёт шунақа, шукр қилиб яшаш ва меҳнатимиз роҳатини тўғри жойга сарф этиш ўзимизга боғлиқ.
Мавлоно Жалолиддин Румий шундай деган эканлар: Чўнтаги бой, лекин руҳи қашшоқ бўлган инсонларнинг аҳволи жуда аянчли. Чунки улар ҳар нарсанинг нархини билишади, аммо қадрини билишмайди.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
👍6
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Якшанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...”

🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин!

📆 27.07.2025-й ( мелодий йил )
(Июль ойи )

📆 02.02.1447-й ( хижрий йил )
(Сафар ойи )

Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда..

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
#тонгги_тафаккур

"Бизнинг ичимизда бутун бир дунё бор — фикрлар, ҳис-туйғулар ва куч дунёси, ёруғлик ва гўзаллик дунёси. Гарчи кўринмас бўлсада, лекин қудратли дунё".

Чарльз Энел

Хайрли кун, яхшилар !

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
👍4
Умрни узайтирувчи яхшилик

Ота-онасига яхшилик қилаётган фарзанд аслида ўзига яхшилик қилаётган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло унинг қилган ҳар бир яхшилиги эвазига қиёматда улуғ мукофотлар бериши баробарида шу дунёнинг ўзида ҳам фарзандга Ўзининг хайру баракасини ёғдириб қўяди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни умрининг узун ва ризқининг зиёда қилиниши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин” дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)
Ўтган мужтаҳид имомлар имомлик рутбасига илм талабидаги олийҳимматлик ва вақтларни зое қилишдан устунлик билангина эришдилар. Имом Моликнинг шогирди Яҳё ибн Яҳё Лайсий бўлиб, бу инсон «Муватто» асарини энг машҳур ва энг ишончли ровийларидан биридир.
У зот бир куни талаба дўстлари билан Имом Моликнинг дарсида эдилар. Фил келиб қолди. Шунда ўша ердаги барча ўқувчилар ташқарига, тирик филни кўриш учун чиқиб кетдилар. Яҳё бўлса жойида ўтираверди. Буни кўрган имом Молик унга: «Сенчи, филни томоша қилишга чиқмайсанми? Сени юртингда фил йўқку?» деди. Яҳё жавоб бериб: «Мен бу ерга филни кўриш учун сафар қилиб келмадим. Балки, сизни кўриш, сизнинг илмингиз ва йўл-йўриқ, услубингизни таълим олиш учун келганман», деди.
Унинг бу ҳолати устозга ёқди, маъқул келди ва уни «Андалус оқили» дея атади. Кейинчалик айнан ушбу шогирди билан фиқҳ илмида иш юритиш, қонунчилик якунига етди ва унинг сабабидан Андалусда Моликий мазҳаби кенг тарқалди.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤ @ZIKR_UZ
Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.iss.one/zikr_uz)