Zarnews.uz
15.1K subscribers
78.8K photos
10K videos
385 files
41.4K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқаруви тузилмасига ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июнда қабул қилинган қарорига кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари ҳамда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарининг котибият мудири лавозимлари жорий этилди.

👉 https://zarnews.uz/nswm

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Тойлоқда фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ тумани “Т.Д.” фермер хўжалиги ишчиси Ю.Ж. ўзининг турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
🇨🇳 Хитойда эркак беш кишини пичоқлади

Хитойнинг ғарбий қисмида жойлашган Аньцин шаҳридаги пиёдалар кўчасида шанба куни номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. У беш кишини ўлдирди ва 15 кишини яралади. Ҳужум содир этган шахс жиноят жойида ушланган, деб ёзади ABC.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ярадорлар касалхонага ётқизилган. Қизил Хочнинг маҳаллий бўлими маҳаллий аҳолини қурбонлар учун қон топширишга чақирди.

@Zarnews_uz
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, бошланган ҳафтада Шавкат Мирзиёев иштирокида қуйидаги тадбирлар режалаштирилмоқда:

👉 Бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;

👉 Эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.

👉 Президент 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.

@Zarnews_uz
Ўзбекистонда “ланка” ўйини ривожлантирилади

Туризм ва спорт вазирлигида июнь-июль ойларида Ўзбекистонда “Қарабтеп” (“ланка”) халқ ўйини мусобақаларини ўтказиш муҳокама қилинди.

👉 https://zarnews.uz/n26

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси - Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Нарпай ирригация тизими бошқармаси - Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
—Жомбой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Бўлинма бошлиғи.

Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
—Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси - Ўрмондан фойдаланиш бўйича етакчи мутахассис;

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
—Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат ва нодавлвт мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 7 июндан 16 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - жамият кушандаси!

@Zarnews_uz
Покистон жанубида иккита поезд тўқнашиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

Бугун, 7 июнь куни Покистон жанубида икки поезд тўқнашиб кетди. Оқибатда камида 36 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ARY News хабар бермоқда.

👉 https://zarnews.uz/uuxq

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жомбойда таълим сифати ошди(ми?)

2019-2020 ўқув йилида Жомбой туманидаги 56 мактабни 2373 нафар ўқувчи битирган. Уларнинг бор-йўғи 10 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Бу кўрсаткич билан туман вилоятда охирги ўринлардан бирини эгаллаган. Хўш, бундан қандай хулоса чиқарилди? Нима ўзгарди? Туманда таълим сифати ошдими?

👉 https://zarnews.uz/axg

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Кўк чой таркибида коронавирусга қарши самарали моддалар бор

Суонси университети (Буюк Британия) олимлари кўк чой таркибида COVID-19 га қарши курашда фойдали бўлган модда борлигини аниқлашди. Бу ҳақда RSC Advances журналида чоп этилган.

👉 https://zarnews.uz/yox

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Самарқанд вилоятида савдода турган 1526 та тадбиркорлик учун ер участкалари аукцион савдосида иштирок этинг ва сотиб олинг!

▪️ Самарқанд шаҳридан 1 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон шаҳридан 37 та (кўриш)
▪️ Оқдарё туманидан 115 та (кўриш)
▪️ Булунғур туманидан 215 та (кўриш)
▪️ Жомбой туманидан 167 та (кўриш)
▪️ Иштихон туманидан 161 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон туманидан 75 та (кўриш)
▪️ Қўшработ туманидан 170 та (кўриш)
▪️ Нарпай туманидан 64 та (кўриш)
▪️ Пайариқ туманидан 62 та (кўриш)
▪️ Пастдарғом туманидан 75 та (кўриш)
▪️ Пахтачи туманидан 120 та (кўриш)
▪️ Самарқанд туманидан 4 та (кўриш)
▪️ Нуробод туманидан 179 та (кўриш)
▪️ Ургут туманидан 78 та (кўриш)
▪️ Тайлоқ туманидан 3 та (кўриш)

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
💰 Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 8 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 10 532,12 (-15,44) сўм;
1 Евро – 12 808,11 (+28,69) сўм;
1 Россия рубли – 144,64 (+0,59) сўм бўлди.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Zarnews.uz да кун тарихи: 7 июнь

♦️ 1340 йил - Голландияда Роттердам шаҳри ташкил этилди.

♦️ 1498 йил - Христофор Колумб учинчи сафарига чиқди.

♦️ 1640 йил - Барселонада "Қонли корпус" номи билан танилган воқеа - каталон деҳқонларининг тожга қарши қўзғолони бошланди.

♦️ 1775 йил – Континентал конгресс 13 та Америка «бирлашган колониялар» номини Қўшма Штатлар деб ўзгартирди.

♦️ 1872 йил – Москвада биринчи отли темир йўл қурилиши бошланди.

♦️ 1946 йил – «Би-би-Си» Буюк Британияда мунтазам телевизион кўрсатувларини бошлади.

♦️ 1960 йил - Саудия Арабистонида аёлларга таълим олишга рухсат берилди.

♦️ 1961 йил - режиссёр Александр Птушконинг «Алвон елканлар» фильми премьераси бўлди.

♦️ 1965 йил – Видеоленталар даврини бошлаб берган Япониянинг «Sony» корпорацияси биринчи ёзувли видеомагнитофонни тақдим этди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтачида “Isuzu“ ва “Nexia“ иштирокидаги ЙТҲда йўловчи аёл воқеа жойида вафот этди

31 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Хумор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

"Isuzu“ автомашинаси йўл четида йўловчи тушираётган “Nexia" (такси) русумли автомашинасининг орқа томонидан уриб юборган.

Натижада "Nexia"да йўловчи сифатида кетаётган аёл ЙТҲдан олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди.

Пахтачи туманида мазкур ЙТҲ маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тадбиркорлар куни"да 14 та тадбиркорлик субъектининг муаммолари муҳокама этилди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/xoKIYQr4OfQ

Facebook: https://fb.watch/5ZOr70rEX2/

@Zarnews_uz
"Спутник V" ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланишда юқори даражада иммунитет ҳосил қилади

"Спутник V" ва Astra-Zeneca вакциналари икки босқичли эмланиш билан инсон организмида юқори даражада иммунитет ҳосил қилинишига ёрдам беради.

👉 https://zarnews.uz/qmjl

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
1 июлдан фуқароларга СТИР бериш бекор қилинади

2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, ташкилотлар ва муассасалар томонидан аҳолидан солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги (СТИР олганлик) фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.

👉 https://zarnews.uz/1wu

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси 11 июнь куни ўтказилади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

👉 https://zarnews.uz/eiz

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Ҳар бир болада иқтидор бор, фақат...

Самарқанд вилоят "Баркамол авлод" болалар мактабида "Иқтидорингни намоён эт!" кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.

👉 https://zarnews.uz/5zx

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
​​Ичимлик суви жадвал асосида бир кунда икки маҳал узатилади

“Самарқанд сув таъминоти” корхонасининг сув иншоотлари томонидан ишлаб чиқилаётган ичимлик суви захирасининг чегараланганлиги, ер ости суви захирасининг етишмаслиги ва истеъмол ҳажми ортганлиги боис вақтинча сув етказишда жадвал усули қўлланилади.

Хусусан, Самарқанд шаҳар аҳолисининг ичимлик сувига бўлган талабини яхшилаш мақсадида 3- ва 4-босқич насос станциялари орқали сув таъминоти билан боғлиқ ҳудудлар - Сартепа, "Микрорайон А", "Микрорайон Б", Буюк ипак йўли, Бухорий ва Амир Темур турар-жой масканларида 8 июндан бошлаб ичимлик суви вақтинча жадвал асосида, эрталаб соат 06:00 дан 10:00 гача ва кечқурун соат 18:00 дан 22:00 гача узатилишини маълум қиламиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти.

@Zarnews_uz