Zarnews.uz
15.1K subscribers
78.8K photos
10K videos
385 files
41.4K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
#Самарқанд: 1991-2021
2008 ЙИЛ
Октябрь
2008 йилнинг тўққиз ойида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 фоизга ўсди.

Тадбиркорликни ривожлантириш борасида рўйхатга олинган субъектлар сони йил бошига нисбатан 1267 тага ошиб, уларнинг умумий сони 38 832 тага етди.

Ноябрь
7 ноябрь куни Болгария Республикаси Президенти Георги Парвонов республика Бош вазири Ш.Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга келди.

Вилоятда ўтган 9 ойда кичик бизнес соҳасида 40 340 та янги иш ўрни яратилди. Аҳолига 869 миллиард 338 миллион сўмлик сервис хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 137,3 фоизга кўпайди.

18 ноябрь куни Малайзия Бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий республика Бош вазири Ш.Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандда бўлди.

Декабрь
2008 йилда 27 та янги саноат корхонаси ишга туширилди, вилоят бўйича 22 мингдан зиёд янги оила қурилди, фуқаролар йиғинларида маҳалла раиси сайлови бўлиб ўтди.
Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.
Иштихон тумани ИИБ ходими ўз машинасида одам уриб ўлдирганлиги яшириляптими?

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати “Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ИИБ ходими ўз машинасида одам уриб ўлдирганлиги яширилмоқдами?” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан маълумот тақдим этди.

👉 https://zarnews.uz/nfq

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Футбол: "Динамо" сафарда "Янгиер"ни енгиб, иккинчи ўринга кўтарилди

Бугун Про-лиганинг 10-турида “Динамо” жамоаси “Янгиер” меҳмони бўлди.

Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ “Янгиер” клуби ҳужумчиси Жероме Этема ҳисобни очди - 1:0.

Иккинчи бўлимда "Динамо" жамоаси вакиллари хавфли ҳужумлар уюштирди ва 63-дақиқада Дмитро Сидоренко томонидан киритилган гол ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

Ўйиннинг 85-дақиқасида Ислом Шариповнинг узатмасини захирадан майдонга тушган Сирож Мелиев голга айлантириб, "Динамо" жамоасини олдинга олиб чиқди - 2:1.

Ҳаким Фузайлов шогирдлари сафарда "Янгиер" клубини енгиб, 18 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Про-лига доирасида "Динамо" фақат "Нефтчи"дан бир очко ортда қолмоқда.

Фазлиддин Рўзибоев.

@Zarnews_uz
Ёшлар ойлиги: Ҳокимлар ёшларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 30 июнь – “Ёшлар куни” олдидан “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Самарқанднинг барча шаҳар ва туманларида “Ҳокимнинг ёшларга мурожаати” лойиҳаси тақдим этиляпти.

👉 https://zarnews.uz/w8c

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Яқин_тарих_тилсимлари
Марказий разведка бошқармаси (МРУ) Европани қандай сотиб олганди?

Вашингтон Европача ғурурга эсанкиратувчи зарба берди. АҚШда Европа Иттифоқини тузиш бўйича МРУ - Марказий разведка бошқармаси олиб борган махфий операцияларни батафсил баён қилинган ҳукумат ҳужжатлари ошкор қилишда ЕИ асосчиларидан бири, француз сиёсатчиси Робер Шуман сотқин – Америка айғоқчиси бўлиб чиқди. Иттифоқ тузиш “қаҳрамонона ибрати” учун Ватиканда уни авлиё деб ҳисоблашмоқчи ҳам бўлишганди.

👉 https://zarnews.uz/dxk

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Хайрли тонг, азизлар!

Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ

- Қачонки ўз йўлингни ўтаб бўлсанг, адоғида сиртида ибора битилган эшикка дуч келасан, - таъкидлади устоз шогирдини сафарга отлантираётиб, - қайтиб келгач, менга ҳаммасини сўзлаб берасан.
- Хўп бўлади, устоз, - дея шогирд йўлга тушди. У устози айтганидек, ўзига аталган йўлдан узоқ вақт юриб, охири етиб боргач, эшикка дуч келди ва унда ёзилган иборани ўқиб, изига қайтди.
- Эшикда «бунинг иложи йўқ» деган ёзув бор экан, - деди шогирд устози олдига келган замон.
- Бу битик деворда ёзилганмиди ё эшикда? - аниқлик киритиш учун сўради устоз.
- Эшикда.
- Яхши. Энди бориб ўша эшикни тутқичидан тортиб, оч ва ичкарига киргин, - буюрди устоз.
Шогирд тағин устозининг амрига итоат этди. У етиб келгач, сиртига «Бунинг иложи йўқ» деб ёзилган эшикни очди. Эшик очилган заҳот ундаги ёзув эшикнинг нариги тарафида қолди ва энди шубҳага ўрин қолмай, шогирд ичкарига йўл олди.
Бу кунгача эшикни ҳеч бир шогирд оча олмаган ва ичкарига киролмаган эди. Негаки, «бунинг иложи йўқ» битиги муҳрланган эшикни кўрган заҳот шогирдлар устоз олдига бошқа қайтиб бормаган эдилар.
Пауло КОЭЛЬО.

@Zarnews_uz
8 июнь. Самарқандда ҳарорат бироз пасаяди

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.

@Zarnews_uz
🍅 Самарқанд 4 ойда қанча помидор экспорт қилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида қиймати 23,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 30,8 минг тонна помидор экспорт қилди.

🌍 Экспорт қилган асосий давлатлар - 🇷🇺Россия, 🇰🇿Қозоғистон, 🇰🇬Қирғиз Республикаси, 🇹🇯Тожикистон, 🇦🇫Афғонистон, 🇺🇦Украина, БАА, Германия.

🇺🇿 Хорижий давлатларга помидор экспорт қилган ҳудудлар:

🔷Бухоро вилояти – 6,8 минг тонна
🔷 Тошкент вилояти – 6,8 минг тонна
🔷 Хоразм вилояти – 3,5 минг тонна
🔷 Сирдарё вилояти – 3,3 минг тонна
🔷 Сурхондарё вилояти – 2,0 минг тонна
🔷 Андижон вилояти – 1,5 минг тонна
🔷 Фарғона вилояти – 1,5 минг тонна
🔷 Наманган вилояти – 1,3 минг тонна
🔷 Қашқадарё вилояти – 1,2 минг тонна
🔷 Навоий вилояти – 1,0 минг тонна
🔷 Тошкент шаҳри – 673,4 тонна
🔷 Самарқанд вилояти – 512,9 тонна
🔷 Жиззах вилояти – 362,2 тонна
🔷 Қорақалпоғистон Р. – 236,3 тонна.

@Zarnews_uz
#Футбол

Кеча "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичининг 9-турида Ўзбекистон-Сингапур терма жамоалари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Жалолиддин Машариповнинг дубли, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедовнинг биттадан голи ва рақиб футболчиси Аҳмад Ирфаннинг автоголи эвазига Сингапур терма жамоаси устидан йирик ғалабага эришди - 5:0.

12 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўрнини мустаҳкамлаган вакилларимиз 11 июнь куни Яман терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

@Zarnews_uz
«Зарафшон» газетасининг 2021 йил 8 июнь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:

- Паст Дарғомда маҳаллабай ишлаш маркази фаолият бошлади;
- Миронқулсой бўйидаги уч оромгоҳ;
- Ногиронлиги бўлган шахслар ҳақиқатда ишга жойлаштирилганми?;
- Вилоятнинг ёғ ишлаб чиқарувчи гиганти сотилмоқда;

Шунингдек, “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.
Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳақиқатда ишга жойлаштирилганми?

Ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш, меҳнат қилиш, фарзандларини тарбиялаш, жамиятнинг соғлом, фаол аъзолари қаторида барча ҳақ-ҳуқуқларга эга. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, ногиронлиги бўлган шахслар қандай ишга жойлашади, уларга ҳудудий бандлик бўлимлари ёрдам беряптими?

👉 https://zarnews.uz/z5n

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Ургутда мих ёрдамида содир этилган қотиллик акс этган видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган йигит қамоққа олинди

6 июнь куни ижтимоий тармоқларда Ургут туманида қўлидаги мих орқали бир кишини ўлдираётган фуқаро тасвири акс этган видеолавҳа тарқалди ва омма орасида турлича муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу видео юзасидан ИИБ ходимлари текширув ишлари олиб борди. Уни ургутлик Ш.С. тарқатгани маълум бўлди.

Фуқаро Ш.С. бу каби лавҳаларни тарқатмаслик юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш учун борган ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.
Ш.С. га тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан Ш.С. га нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Вилоят ИИБ барча ОАВ ходимлари, блогерлар ва фуқароларнинг ахборотни олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари мавжудлигини эслатиб ўтади. Фақатгина бундай ҳаракатлар қонун доирасида амалга оширилиши лозим.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

@Zarnews_uz
Самарқандлик самбочилар Осиёда 18 та медалга эга чиқди

Тошкент шаҳрида ўсмирлар, ёш йигит-қизлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди.
Баҳсларда қитъамизнинг 16 мамлакатидан 350 нафарга яқин самбочилар беллашди. Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишда ҳамда умумжамоа ҳисобида биринчиликни эгаллади.

- Юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар қўлга киритган 27 та олтин медалнинг 7 таси самарқандликларга насиб этди, - дейди мураббий Ғайрат Тоғаев. – Шогирдларимиз 2 та кумуш, 9 та бронза медалига ҳам сазовор бўлди.

Ҳусан Элтоев.

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube