Zarnews.uz
15.1K subscribers
79.1K photos
10.1K videos
389 files
41.5K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: https://zarnews.uz

[email protected]

https://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
#Самарқанд: 1991-2021
2017 йил
Июль
Самарқанд шаҳридаги «Samarkand Apparel» масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона флис матоси (иссиқ кийим-кечак ишлаб чиқаришга мўлжалланган полиэстер синтетик трикотаж газлама)дан спорт ва устки кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни бошлади.

Август
19 август куни вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Шуҳрат Жамолов Самарқанд тумани ҳокими, Баҳодир Саъдуллаев Тойлоқ тумани ҳокими, Музаффар Ҳошимов Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Воҳид Раҳимов Пахтачи тумани ҳокими, Фурқат Раҳимов Самарқанд шаҳар ҳокими, Баҳодир Баҳромов Булунғур тумани ҳокими этиб тайинланди.

28 август куни Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 58 давлатидан санъаткорлар келди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.
#Самарқанд: 1991-2021
2017 йил
Сентябрь

2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

4 сентябрь куни вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Аъзамхон Баҳромов Қўшработ тумани ҳокими этиб тайинланди.

21 сентябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Н.Патрушев бошчилигидаги Россия делегацияси Самарқандда бўлди.

24 сентябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар билан танишди.

25 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.
#Самарқанд: 1991-2021
2017 йил
Сентябрь

28-29 сентябрь кунлари вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов, Бош прокурор И.Абдуллаев, Ички ишлар вазири П.Бобожонов, Адлия вазири ўринбосари А.Тошқулов, Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раиси М.Тоҳирий, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиевнинг сайёр қабули ташкил этилди.

Октябрь
17 октябрь куни Чеченистон Республикаси раҳбари Рамазон Қодиров Самарқандда бўлди.

20 октябрь куни Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 12-йиғилиши иштирокчилари Самарқандда бўлди.

Самарқанд шаҳар кўчаларида «6 Е-Кимёгарлар қўрғони – Университет хиёбони» йўналиши бўйича замонавий LE-60 маркали ISUZU автобуслари аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.
#Самарқанд: 1991-2021
2017 йил
Ноябрь
9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режа ва дастурлар билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Самарқандга келди.
Шу куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Сессияда Президент тавсиясига кўра, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

11 ноябрь куни вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг қарорига кўра, Ҳиммат Оқбўтаев Қўшработ тумани ҳокими, Аъзамхон Баҳромов Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

30 ноябрь куни вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Умиджон Назаров Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди.

Декабрь
Самарқанд шаҳрида 405 хонадонга мўлжалланган тўққизта арзон ва сифатли кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.

@Zarnews_uz
#Самарқанд: 1991-2021
2017 йил
Декабрь
21 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюан бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Вилоятдаги имконияти чекланган шахслар ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг 92 нафарига замонавий қулайликларга эга уй-жойлар топширилди.

2018 йил
Февраль
1 февраль куни вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг қарорига кўра, Камолидин Қурбонов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Отабек Бобоев вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Март
1 март куни Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ўртасидаги “Жартепа” ва “Саразм” ўтказиш пунктлари очилди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.

@Zarnews_uz
#Самарқанд: 1991-2021
2018 йил
Март
16 март куни “Turkish Airlines” авиакомпанияси томонидан “Истанбул-Самарқанд-Истанбул” йўналишида қатнов йўлга қўйилди.

17-18 март кунлари Президент Ш.Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Самарқандда бўлди.

Апрель
1 апрель ҳолатига вилоят аҳолиси 3 миллион 733,7 минг кишига етди. Бу аҳоли сони йил бошидан 13 минг 708 киши ёки 0,4 фоизга ошганини кўрсатмоқда.

16 апрель куни вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Рустам Қобилов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

21 апрель куни Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.

Май
13 май куни АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Вотел Самарқандга келди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.

@Zarnews_uz
#Самарқанд: 1991-2021
2018 йил
Июль
13 июль куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Абдуллаев иштирок этди.
Сессияда Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Август
18 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандда бўлди.

Сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Қўшработ тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Октябрь
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиали иш бошлади.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.

@Zarnews_uz
#Самарқанд: 1991-2021
2019 йил
Январь
11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Самарқандда бўлди.
Шу куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Вилоят ИИБнинг “Ситуацион маркази” ишга тушди.

Май
27 май куни Жаҳон ҳунармандлар кенгаши (WCC)нинг Осиё - Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддуми Самарқандга келди.

Самарқандда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.

Июль
26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва вилоятнинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.

@Zarnews_uz
#Самарқанд: 1991-2021
2019 йил
Август
13 август куни Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Самарқанд вилояти ва Корея Республикасининг ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди.

26 август куни Регистон майдонида “Шарқ тароналари” ХII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулени хоним иштирок этди.

Сентябрь
Самарқанд шаҳри Бутунжаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WТCF)га аъзо бўлди.

Октябрь
20 октябрь куни вилоят ҳокимлигида Ҳиндистоннинг Гужарат штати ишбилармон доира вакиллари ва самарқандлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Ноябрь
3 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида илк бор дунёнинг 23 давлатидан келган 1100 нафардан ортиқ спортчи ва ҳаваскорлар иштирокида Samarkand Half Marathon – халқаро хайрия марафони ўтказилди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.

@Zarnews_uz
#Самарқанд: 1991-2021
2020
йил
Январь
28 январь куни АҚШнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниэл Розенблюм Самарқандга келди.

Март
2 март куни Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида вилоят ҳокимлиги томонидан 18 та кўп қаватли замонавий уйлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга топширилди.

Нидерландия қироллигининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси бошчилигида Самарқандга келган аграр соҳа вакиллари иштирокида агробизнес-форум ўтказилди.

Апрель
18 апрель куни вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг қарорига кўра, Нажмиддин Сулаймонов Оқдарё тумани ҳокими, Қаюм Собиров Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди.

Август
1 август ҳолатига вилоятда 31 минг 699 та кичик тадбиркорлик субъекти (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) рўйхатга олинган. Шундан 29 минг 745 таси, яъни 93,8 фоизи фаолият юритмоқда.

Сентябрь
Вилоятда 180 турдан ортиқ ҳўл, қуруқ ва қайта ишланган мева-сабзавотлар дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатига етказиб берилди.

Фазлиддин Рўзибоев тайёрлади.

@Zarnews_uz