YURIST MASLAHATI
459K subscribers
878 photos
235 videos
406 files
3.03K links
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Download Telegram
#Бизнес_солиқ
Bugun bir nechta soliq xisobotlari topshirishnining oxirgi kuni

❗️Agar soliq majburiyatini bajarish muddatining so‘nggi kuni dam olish (ishlanmaydigan) kuniga to‘g‘ri kelsa, shundan keyingi birinchi ish kuni muddatning tugash kuni
hisoblanadi. Shu sababli 2024-yil 16-dekabr

2024-yil uchun:


👉 qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan soliq davri uchun suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqning qolgan summasini toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 448-moddasi 7-qismi);

👉 suvdan foydalanish yoki suvni isteʼmol qilish joyi boʻyicha soliq organlariga qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqning hisob-kitobini taqdim etishning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 447-moddasi 7-qismi);

noyabr oyi uchun:

👉 hisoblangan va amalda toʻlangan daromadlar summalari hamda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻining ushlab qolingan summalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish, shuningdek ijtimoiy soliq hisob-kitobini taqdim etish va toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 389-moddasi 1-qismi, 407-moddasi 4- va 5-qismlari);

👉 aylanmadan olinadigan soliq hisobotini taqdim etish va soliqni toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 470-moddasi 3- va 4-qismlari).

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Сўровномада иштирок этинг

Ўзбекистонда атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш, ишлатиш (эксплуатация) ва ишдан чиқариш жараёнида экологик талабларнинг аҳамияти ва уларнинг жамоатчилик томонидан қабул қилинишини ўрганишга қаратилган илмий иш доирасида сўровнома тайёрлагандик. Сизларнинг билдирган фикирларингиз  тадқиқот натижаларини янада самарали бўлишига хизмат қилади.

Сўровномада қатнашиш қуйидаги линк орқали амалга оширилади.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSexFT0CP19II5Yr9yPhmzjGVQOKcbxrdmdrHqIE4ALEp3lmMA/viewform?usp=dialog
#Бизнес_солиқ
“Ijtimoiy himoya yagona reestri”ga kiritilgan fuqarolar 12% keshbekka ega bo'ladi

📌 Bilasizmi, davlat tomonidan ijtimoiy himoyaga muhtojlarga alohida e‘tibor qilinadi va “Soliq” mobil ilovasi orqali ijtimoiy keshbek olish huquqi berilgan.

Demak, ijtimoiy keshbek olish uchun Ijtimoiy himoya yagona reestri”ga kiritilgan jismoniy shaxslar chakana savdo obyektlaridan ayrim tovarlarni sotib olganda xarid summasidan 1% miqdordagi keshbek oʻrniga, 12% QQS summasini qaytarib olishlari mumkin.

2024-yildan ro'yxatga yana 4 turdagi mahsulotlar qo'shildi.

Bugungi kunda QQS qaytariladigan mahsulotlar ro'yxati:

1. Qo'y go'shti
2. Parranda go'shti
3. Mol go'shti
4. Tuxum
5.O'simlik yog'i
6. Un
7. Shakar
8. Dori vositalari
9. Tibbiy xizmatlar

👉PQ-113, 05.04.2023-yil

📲 QQS summasini qaytarish uchun "Ijtimoiy himoya yagona reyestri"ga kiritilgan iste'molchi Soliq ilovasini yuklab olib, Face ID yordamida ro'yxatdan o'tadi va ilovada xarid chekining QR-kodini skanerlashi kerak. "Ijtimoiy keshbek"ni "Keshbek va imtiyozlar" bo'limida kuzatib borish mumkin.

📊 QQS qaytarishda quyidagilar hisobga olinadi:
▫️xarid qilingan tovar QQS qaytariladigan mahsulotlar ro'yxatiga kiritilganligi;
▫️xaridor "Ijtimoiy himoya yagona reyestri"ga kiritilganligi;
▫️tadbirkor QQS to'lovchisi sifatida ro'yxatdan o'tganligi.

✔️QQS summasini chek roʻyxatdan oʻtkazilgan oydan keyin oyning 25-sanasidan so‘ng Soliq mobil ilovasi orqali qaytarib olish mumkin.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
7259368.pdf
1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 10.12.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3581

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнес_солиқ
|Foyda solig‘i stavkasi 15%.
👉Yana qanday soliq stavkalari mavjud?

Kichik korxonalar va o'rta tadbirkorlik subyektlari foyda solig'ining pasaytirilgan stavkasini (7,5%) qo'llashlari mumkin:

Kim2022-yil 1-sentabrdan keyin ilk marotaba soliq toʻlashga oʻtgan aylanmadan olinadigan soliq toʻlovchilar.
MuddatSoliq to‘lovchi soliq to‘lashga o‘tgan yildan keyingi bir soliq davri (1 yil) mobaynida.
ShartiPasaytirilgan soliq stavkasi qo‘llaniladigan soliq davrida soliq to‘lovchining jami daromadi 10 mlrd so‘mdan oshmasligi kerak.

Kim2022-yil 1-sentabrdan keyin jami daromadi joriy soliq davri mobaynida ilk marta 10 mlrd so‘mdan oshgan soliq to‘lovchilar.
MuddatJoriy soliq davri (1 yil) va keyingi soliq davri mobaynida.
ShartiPasaytirilgan soliq stavkasi qo‘llaniladigan soliq davrlarida jami daromadi 100 mlrd so‘mdan oshmasligi kerak.

👉Soliq kodeksi 337-modda

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
7261011.pdf
2.4 MB
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида. Президентининг 12.12.2024 йилдаги ПҚ-431-сонли қарори,

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Кредит тарихини шакллантиришда солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлар ҳам инобатга олинади

Келгуси йилда лойиҳаси бор, лекин кредит тарихи “ўрта” баҳоланган 100 мингта мижознинг солиқ, электр, газ каби бошқа тўловларини ҳам инобатга олиш, молиявий билимини ошириш ва лойиҳаларини яхшилаш орқали уларни тадбиркорга айлантириш таклиф қилинди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
❗️ Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади.

Банк ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувга қаратилган мулкларни тезроқ сотиш, суд орқали ундирув муддати, ортиқча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини кескин қисқартириш, гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенг қўллаш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш муҳимлиги таъкидланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик
МАКТАБДА ОНА ВА ҚИЗ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ ВА ДИРЕКТОР БЎЛИБ ИШЛАШИ МУМКИН(МИ)?!

Меҳнат кодексининг 121-моддасида қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш белгиланган бўлиб, унга мувофиқ ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Ушбу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

❗️Яъни, баъзи истиснолар бор бу ҳолатда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14-ноябрдаги 758-сон қарорига келтирилган 3-иловада барча таълим ташкилотларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган ходимлар ҳисобланади.

Демак, таълим ташкилотларида ишловчи педагог ходимлар (жумладан, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар) ўзаро яқин қариндош бўлса ҳам ва бир-бирининг бўйсунуви остида бўлсалар ҳам битта таълим ташкилотида ишласа бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Йўқолиб қолган Тадбиркорлик кодекси бугун топиладими?

Ўнлаб қонун ва меъёрий ҳужжатларни жамлаши керак бўлган Тадбиркорлик кодекси Сенат томонидан маъқулланганига 120 кундан ошди.

Конституция талабларига амал қилинса, Сенат 15 августда маъқуллаган Кодекс ё 14 октябргача имзоланиши ёки бўлмасам ортга қайтарилиши керак эди.

Конституцияда белгиланган муддат нормасидан икки каррадан кўпроқ вақт ўтдики, на униси, на буниси ҳақида билмаймиз.

Ўзи Тадбиркорлик кодексини яратиш тўғрисида Давлат раҳбари топшириқ берганига 3,5 йилдан ошди, муҳокамалар бошланганига 2 йилдан кўп вақт ўтди.

Тўғриси, лойиҳадан нималар ўзгариб кетганини жамоатчилик билмайди, имзога қанақа матн киритилгани ҳам номаълум. Балки аввал ҳам бўлганидек йўқолиб қолгандир ё қайсидир сейфда ётгандир.

Халққа, тадбиркорликка оид қонунлар қабул қилиниши йиллаб чўзилиши, йўл-йўлакай хос манфаатлар учун ўзгартириб юборилиши ёки йўқолиб қолиши биринчи марта юз бермаяпти. Бу манфаатлар тўқнашуви ва коррупция унсурлари мавжуд қанақадир янгитдан авж олаётган иллат.

Қизиғи, номенклатурага келганда айрим қонунлар минутлар ичида маъқулланади ва уч кун ўтмай имзоланади.

Танзила опа, бугунги банклар ва айнан тадбиркорликка оид навбатдаги селекторда жамланадиган масъуллардан сўраб кўрарсиз, балки йўқолиб қолган Тадбиркорлик кодекси топилиб қолар?
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик
❗️Ўзбекистонда “оталик таътили” белгиланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутутлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Киритилган қонун лойиҳасида ишлаётган эркакларга фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун 5 календар кундан иборат қисқа муддатли таътил берилиши кўзда тутилмоқда.

Бунда ушбу 5 кунлик таътил даврида ходимнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Депутатлар бу масалани ўрганиб чиқиб, ушбу “оталик таътили” кунини қатъий равишда “5 календарь кун” деб эмас, “5 календарь кундан кам бўлмаган миқдорда” деб белгилашни таклиф қилди. Таклиф маъқулланган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Ер назорати тадбирлари янги қонунни эътиборга олган ҳолда ўтказилиши керак.

Кадастр агентлиги томонидан охирги пайтларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш масаласи билан боғлиқ республика бўйича жуда кўп тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу албатта фуқаролар томонидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва иморатлар қуришдан сақлайди.

Бироқ мазкур тадбирларни ўтказиш жараёнида янги "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида" 937-сонли қонун талабларини инобатга олган ҳолда ўтказиш лозим.

Бизга ўтган бир неча ойлар давомида фуқаролардан айни шу масалада жуда кўп саволлар келмоқда. Чунки мурожаат қилаётган фуқароларнинг аксарият ўзбошимчалик билан эгаллаган жойида қурган бино иншоотлари айни 2018 йилдан аввал қурилган ва шу даврдан буён фойдаланиб келинаётган жойлар ҳисобланади.

Фуқаролар ҳозирда мазкур қонундан умид қилиб кутаётган вақтида бу иншоотларни буздирилиши қайсидир маънода адолатсизлик бўлади. Чунки янги қонун бежиз қабул қилинмади ва у айни 2018 йилдан олдин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга ҳуқуқ беришга қаратилган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Қишнинг биринчи ойи ҳам якунланмоқда, аммо ҳали ҳам газлаштирилмаган ҳудудларда электр энергия лимитларини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ норматив ҳужжат қабул қилинмади...

👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик
ОТПУСК ПУЛИ ОШИРИЛГАН ЯНГИ ИШ ҲАҚИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНАДИМИ?

Фуқародан келган мурожаат:

Мен боғчада тарбиячи булиб ишлайман, 4-сентябрда отпускка чикдим, менга 50 кун хисоблаб беришди. 1-октябрдан ойликларимиз ошди. Менга октябрда отпуска пулини ошган нархда тулаб бериш керакми перерасчет килиб?

📌 Жавоб:

Ходимга меҳнат таътили пули унинг 12 ой давомида олган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 17.03.2018 йилдаги 2985-сонли қарори билан тасдиқланган Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага биноан ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб:

ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун — меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига;

ташкилотда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун — меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир қисмига (тегишли равишда еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир қисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Мисол. Ходимга 7 ой ишлагандан кейин меҳнат таътили берилган. Ходимнинг ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси 850 минг сўмни ташкил этди. Бутун ишланган даврда у 1 млн. 500 минг сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагини ташкил этади: 850 минг сўм + (1 млн. 500 минг сўм : 7) = 1 млн 64 минг сўм.

2-мисол. Ходимга у ишлаган йил (12 ой) учун меҳнат таътили берилган. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳисоб-китоб кунида 850 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, 40% миқдорда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти белгиланган. Бутун ишлаган даврида 3 млн. сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади: 850 минг сўм * 1,4 + (3 млн. сўм : 12) = 1 млн. 440 минг сўм.

Ходимларнинг ўртача иш ҳақлари ишлаган вақтига мутаносиб равишда тариф ставкаси (лавозим маоши) асосида аниқланади.

Яъни, “отпуск пули”нгиз охирги 12 ойдаги ўртача ойлик иш ҳақингиз бўйича ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Юнусобод” бозорининг қайта қурилиши юзасидан у ерда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг ҳам фикри, таклифлари инобатга олинди.

Қурилиш ишлари давомида ҳеч кимнинг фаолияти тўхтаб қолмайди, қурилиш битгач эса барча янги жой олади.

Манба
Forwarded from YangiUylar.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати" Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3585, 17.12.2024 й.)

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7267040.pdf
2.1 MB
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. 3.12.2024 йил

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈