7655102.pdf
1.8 MB
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2025 йилдаги 475-сон
#Янги_ҳужжат
#Янги_ҳужжат
❤7👏4🤩2😨2
7655061.pdf
1.2 MB
Энди ўқитувчилар санаторияларга бориши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.2025 йилдаги 474-сон.

❤36👍18🤔18😨7
Декретдан сўнг қайта ҳомиладор бўлдим — таътилга чиқиш ҳуқуқим борми?
Меҳнат кодексининг 228-моддаси 4-қисмига асосан, ҳар йиллик меҳнат таътили ходимга ўзига қулай пайтда берилиши мумкин. Бу, айниқса, аёллар учун жуда муҳим бўлиб, улар таътилни туғруқдан олдин ёки кейин олиш ҳуқуқига эгадир.
Қолаверса, Меҳнат кодексининг 227-модданинг 3-қисмида қайд этилганидек, агар сиз иш бошлаганингизга 6 ойдан кам вақт ўтган бўлса ҳам, агар ҳомиладор бўлсангиз, таътил сўрашингиз мумкин. Бу ҳуқуқ сизнинг хоҳишингиз асосида амалга оширилади.
Масалан, ходима декретдан сўнг 5 ой ишлади. Яна ҳомиладор бўлди ва қайта декретга чиқишни режалаштирмоқда. У ҳар йиллик меҳнат таътилини олишни истади. Қонунга кўра, у буни ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириши мумкин.
Агар сиз ҳам шундай вазиятда бўлсангиз, қонун сизга қулайлик яратиш учун зарур шарт-шароитларни тақдим этган. Меҳнат таътилини олиш учун иш берувчидан рухсат сўрашнинг ўзи кифоя.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Фуқародан келган савол: Ассалому алайкум. Мен давлат муассасасида ишлайман. Илгариги декрет таътилидан сўнг ишга чиққанимга тахминан 5 ой бўлди. Ҳозирда яна ҳомиладор бўлдим ва яқин орада яна декретга чиқишни режалаштиряпман. Саволим шундаки: Шу 5 ой ишлаган даврим учун меҳнат таътили олиш ҳуқуқим борми? Ёки таътилга чиқиш учун камида 6 ой ишлашим шартми? Таътилни туғруқдан олдин олсам бўладими?
Меҳнат кодексининг 228-моддаси 4-қисмига асосан, ҳар йиллик меҳнат таътили ходимга ўзига қулай пайтда берилиши мумкин. Бу, айниқса, аёллар учун жуда муҳим бўлиб, улар таътилни туғруқдан олдин ёки кейин олиш ҳуқуқига эгадир.
Қолаверса, Меҳнат кодексининг 227-модданинг 3-қисмида қайд этилганидек, агар сиз иш бошлаганингизга 6 ойдан кам вақт ўтган бўлса ҳам, агар ҳомиладор бўлсангиз, таътил сўрашингиз мумкин. Бу ҳуқуқ сизнинг хоҳишингиз асосида амалга оширилади.
Масалан, ходима декретдан сўнг 5 ой ишлади. Яна ҳомиладор бўлди ва қайта декретга чиқишни режалаштирмоқда. У ҳар йиллик меҳнат таътилини олишни истади. Қонунга кўра, у буни ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириши мумкин.
Агар сиз ҳам шундай вазиятда бўлсангиз, қонун сизга қулайлик яратиш учун зарур шарт-шароитларни тақдим этган. Меҳнат таътилини олиш учун иш берувчидан рухсат сўрашнинг ўзи кифоя.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤37👍5
Иссиқхоналарга газ етказиш кафолатланади
Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари иссиқхона хўжаликларининг бир неча йиллик оғриғини кўтарган. Йиллар давомида октябрь келдими, токи апрелгача шартнома борми, йўқми, олдиндан тўлов борми, йўқми, иссиқхоналар газдан узиларди. Газчилар мажбуриятини бажарилиши бўйича кафолат йўқ эди.
Эндиликда ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади. Шунингдек, кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарда ҳам табиий газга қайтиш имкони пайдо бўлади.
Иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш топширилди.
Ўтган мавсумларда пала-партиш ва ўйланмаган газ узишлар туфайли помидор экспорти қисқариб кетди, анънавий бозорларимизни бой бердик, бозорларимизда бодринг импорт ананасдан қиммат даражага етди. Буюк помидор экспортчиси бўлган мамлакат помидор импортчисига айланди. Сабзавотлар майли, ҳатто кўкатларни импорт қила бошладик.
Бу ишлар ҳаммаси айтайлик, 10 млн.долларлик газ экспорт қиламан деб, экономикага 100 млн.доллар узилиш ва йўқотиш етказиш орқали амалга ошди.
Помидорнинг газга нисбатан қиёсий рентабеллиги ҳисобланмади.
Ишонамизки, энди ўзгаришлар бўлади. Солиқ қўмитасига бунинг учун таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиш вазифаси топширилган.
Манба

❤23😁5
#Бизнес_солиқ
СОЛИҚЧИ ЖАРИМА ҚЎЛЛАМОҚЧИ НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК?
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 266- моддаси, 12-қисмига мувофиқ, Агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақлилиги белгиланган.
Этибор беринг ❗️Солиқ кодекснинг 14-моддаси 8- қимида, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек
уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
❗️Яъни сиз мазкур ҳолатда солиқ органининг ҳатти харакатидан норoзи бўлган тақдирда солиқ органи ўз xатти ҳаракатини фақат суд орқали амалга ошириши мумкин.

Ассалому лайкум фирмамга солиқчи келиб қалбаки шартнома тузганликда айблаб қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилмоқда менинг қандай ҳуқуқларим бор. Менда бундай қалбаки шартномалар бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 266- моддаси, 12-қисмига мувофиқ, Агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақлилиги белгиланган.
Этибор беринг ❗️Солиқ кодекснинг 14-моддаси 8- қимида, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек
уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
❗️Яъни сиз мазкур ҳолатда солиқ органининг ҳатти харакатидан норoзи бўлган тақдирда солиқ органи ўз xатти ҳаракатини фақат суд орқали амалга ошириши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤16
#Кадровик
Иш берувчи таклифномани юборганми — энди масъулиятни унгина зима олади
Бугун бир обуначимиз жуда қизиб бир савол билан мурожаат қилан. унга кўра, мени ишга таклиф қилишганди, расман таклифнома ҳам юборишди, лекин кейин ишга қабул қилишмади. Шу ҳолат қонунийми?
Меҳнат кодексида ишга таклиф қилиш масаласи аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан, 101-моддада қайд этилишича, агар иш берувчи шахсга расмий равишда (ёзма ёки электрон кўринишда) ишга қабул қилиш бўйича таклифнома юборган бўлса, у энди бир томонлама фикридан қайтиб, уни рад этиш ҳуқуқига эга эмас.
Агар таклифномада муайян муддат кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда таклифнома юборилган кундан бошлаб 1 ой мобайнида иш берувчи ушбу шахсни қабул қилишни рад эта олмайди. Бу — қонун талаби.
Таклифнома нима дегани? Бу — иш берувчининг муайян фуқарога нисбатан меҳнат шартномасини тузишга тайёр эканини аниқ шаклда билдириши. Бундай розилик иш берувчининг ваколатли шахси томонидан берилиши лозим.
Агар иш берувчи таклифнома юборгандан сўнг, ўша фуқарони ишга қабул қилмаса, бу ҳолат Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан ноқонуний рад этиш деб баҳоланади. Бундай ҳолатда иш берувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан жаримага тортилиши мумкин.
Албатта. Ишга қабул қилинмаган фуқаро суд орқали ўз ҳақ-ҳуқуқини тиклашга ҳақли. Меҳнат кодексининг 32-моддасига кўра, суд иш берувчига меҳнат шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

❤26👌2🙈1
1 августдан нималар ўзгаради?
Эртага 1 август ва Ўзбекистон қонунчилигида бир қанча ўзгаришлар кучга киради.
👉 Базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг сўмдан 412 минг сўмга ошади;
👉 Энг кам ойлик иш ҳақи 1 155 минг сўмдан 1 271 минг сўмга етади;
👉 Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга ошади.
Бунда ташқари электр энергияси учун тўловларни чиқинди учун тўловларга боғлашга ўтилади.
Чиқинди учун тўлов вақтида тўланмаса, электр энергиясига тўлов қилиш вақтинча тўсиб қўйилади.

❤35😢13😨6
⚡️Энди даласига нима экишни фермернинг ўзи ҳал қилади.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссия тузилади. Етишмаётган маҳсулотни кўпайтириш учун имтиёзли кредит ва субсидия берилади.
Шунингдек, “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади. Энди даласига нима экишни фермернинг ўзи ҳал қилади. Буни платформага ҳам унинг ўзи киритади. Натижада асосий, такрорий ва тўқсонбости экинлар миқдори олдиндан кўринади - Президент.

president.uz
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот
❤27👍11😁6🥰2
#Кадровик
Ходим 8 йил давомида таътил олмаган бўлса, унинг 8 йиллик таътили компенсация қилинадими?
Йўл қурилиши соҳасида раҳбар сифатида ишловчи бир обуначимиз 8 йил давомида меҳнат таътили олмаганини, бугунги кунда у билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг унга фақат охирги икки йил фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланмаётганини ёзиб мурожаат қилишибди.
Меҳнат кодексининг 234-моддасининг биринчи қисмига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Яъни фойдаланилмаган таътил қанча бўлишидан қатъий назар у 8 йил бўладими 10 йил бўладими пуллик компенсация тўлаб берилиши лозим.
Бу ерда иш берувчи эътибор қилиши керак бўлган бир нечта ҳолатлар мавжуд.
Биринчидан, бир нарсани эътиборга олиш лозим бу ерда ходим билан меҳнат шартномаси қайси асосга кўра бекор қилинаётганининг аҳамияти йўқ. У хоҳ иш берувчининг ташаббуси билан бўлсин, хоҳ ходимнинг ташаббуси билан ваёки томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолатда бўлсин пуллик компенсация тўланади.
Иккинчидан, cаккиз йиллик меҳнат таътилининг компенсация пулини ҳисоблашда 8 йил аввалги ойликдан эмас балки бугунги кундаги ойлик маошдан келиб чиқиб ҳисобланади.
Учинчидан, саккиз йиллик фойдаланилмаган таътилни ишчи ишлаётган даврда компенсация қилиб бўлмайди. Бу ҳолатда фақат таътилни қисмларга бўлган ҳолда бериш орқали иш жараёнида таътил масаласидаги компенсациядан қутулиш мумкин.
Бизнинг вазиятимизда ходимга 8 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланмаётган бўлса ходим нима қилиши керак. Аввало бу вазиятда ходим судга ариза билан мурожаат қилиши керак, албатта даъво муддатини ўтказиб юбормаган ҳолда. Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

❤38👍13👏3🙈1
❗️ Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинади
Қонун (ЎРҚ–1078-сон, 31.07.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.
💸 Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.
❗️ Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.
✅ Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
❇️ Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-синфга микроҳудуддан ташқари қабул жараёни бошланди
2025/2026-ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни жорий йил 1 август куни соат 10:00 дан бошланди ва жараён 15 августга қадар давом этади.
Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши жараёнлари ҳам 1 август санасидан давом эттирилади.
Батафсил видеоқўлланмада.

👍8❤3🔥2
#Бизнес_солиқ
Солиқ юкини камайишида жуда муҳим масала.
Ишлаб чиқаришдаги табиий йўқотишлар ҚҚС ва фойда солиғига таъсир этадими?
Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнида хом ашёни қайта ишлаш чоғида унинг намлиги камайиши, чиқиндилардан тозалаш орқали маълум миқдорда йўқотишлар юзага келиши табиий ҳол. Бундай йўқотишлар солиқ юкламига қандай таъсир қилади?
Аввало ҚҚС юзасидан қараладиган бўлса, Солиқ кодексида аниқ белгиланишича, агар хом ашёни сотиб олишда ҳисобга олинган ҚҚС бўлса ва кейинчалик мазкур товарлар белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқ йўқотилса, у ҳолда аввал ҳисобга олинган ҚҚС миқдори қайтадан тузатилади. Бу нима дегани? Демак, агар йўқотишлар белгиланган норма чегарасидан ошиб кетса, ҳисобга олинган ҚҚС 4400-счётдан чиқариб ташланиши керак. Лекин агар йўқотишлар қонунчиликда белгиланган ёки солиқ тўловчи тасдиқлаган меъёр доирасида бўлса, унда солиқга доир ҳеч қандай қўшимча мажбурият вужудга келмайди.
Эндиликда фойда солиғи нуқтайи назаридан тушунтирамиз. Солиқ кодексига кўра, агар табиий камайиш ваколатли орган ёки корхонанинг ўзи белгилаган меъёрлардан ошмаса, унда ушбу йўқотишлар харажат сифатида тан олиниб, фойда солиғи ҳисоб-китобида эътиборга олинади. Аммо белгиланган чегарадан ортиқ бўлса, у ҳолда бундай йўқотишлар фойда солиғи учун чегириладиган харажат сифатида қабул қилинмайди.
Масалан, омухта ем ишлаб чиқарувчи корхона хом ашё сифатида дон маҳсулотларини қабул қилди. Тайёр маҳсулотга айлантириш жараёнида 1 тонна маҳсулотдан 15 кг намлик туфайли йўқотилди ва 10 кг чиқинди тозаланди. Агар солиқ тўловчи ёки қонунчилик ушбу 25 кг йўқотишни нормал деб билса, ҚҚС ва фойда солиғи юзасидан ҳеч қандай муаммо юзага келмайди. Аммо агар ушбу йўқотиш белгиланган меъёрдан ошиб кетса, солиқ органлари томонидан қўшимча ҳисоб-китоблар талаб қилиниши мумкин.
Хом ашёни қайта ишлашдаги табиий йўқотишлар доим ҳам солиқ муаммосига айланмайди. Меҳнати ҳужжатлаштирилган ва нормал йўқотишлар солиқ ҳисобида эътироф этилади.

❤18
Кўпчилик нотурар жойни турар жойга ўзгартириш билан боғлиқ турли муаммоларга дуч келади.
Юқоридаги расмда Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартиришга рухсатнома бериш схемаси келтирилган. Шунга ўхшаш масала сизни қийнаётган бўлса, @yuristgamurojaat га боғланишингиз мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Юқоридаги расмда Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартиришга рухсатнома бериш схемаси келтирилган. Шунга ўхшаш масала сизни қийнаётган бўлса, @yuristgamurojaat га боғланишингиз мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤10
#Кадровик
Рахбар ва кадровикларга тавсиялар
Кўпгина ташкилотлар ўзининг ички ҳужжатларини тузишда эҳтиёткорликни унутиб қўяди. Масалан, айрим корхоналар ички меҳнат тартиби қоидаларига “ходим аризаси шу куннинг ўзида рўйҳатга олиниши шарт” деган шартни киритади. Бу қоида авваламбор иш берувчининг ўзи учун хатарли механизмга айланиши мумкин.
Амалий ҳаётда эса бу бандга кўп ҳолларда амал қилинмайди — ходим ишдан бўшашини сўраб ариза ёзади, аммо у расман рўйҳатдан ўтказилмасдан, иш берувчи томонидан буйруқ орқали бўшатиб юборилади.
Бундай вазиятда агар меҳнат муносабатлари юзасидан низо келиб чиқса, ариза расман қайд этилмагани иш берувчи фойдасига эмас, балки ходим манфаатига ҳал қилиниши эҳтимоли юқори. Чунки суд жараёнида далилнинг йўқлиги иш берувчини ноқулай ҳолатга солиб қўяди.
Шу боис, кадрлар билан ишловчи масъуллар ва HR мутахассисларига маслаҳат: ўз ташкилотингиздаги ички меҳнат тартиби ҳужжатларини қайта кўриб чиқинг. Хусусан, меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибига оид бандларни диққат билан ўрганинг. Агар “ариза шу куни рўйҳатга олиниши шарт” деган талаб бор бўлса, уни амалга ошириш механизми тузилганми? Рўйҳатга олиш бўйича тартиб қандай?
Яна бир фикр — ҳар бир аризани расман рўйҳатдан ўтказишга жисман вақт етадими? Агар вақт танқислиги туфайли баъзи аризалар ҳужжат айланмасига кирмасдан қолиб кетса, бу кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу боис, ортиқча талаблар ва амалда бажариб бўлмайдиган шартларни ички ҳужжатларга киритишдан аввал, уларнинг оқибатлари ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак.
Масалан, агар “ариза фақат шу куннинг ўзида рўйҳатга олинмаса, бекор ҳисобланади” деган банд бўлса, ходим икки кундан кейин аризаси қабул қилинмаганини айтиб, ишга тиклашни сўраса, иш берувчи ҳимоясиз қолиши мумкин.

❤26😨1
ССВ буйруқ 2025-йил 22-июль № 222.pdf
3.8 MB
Давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг асосида стоматологик хизматларни ташкил этилади. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи тасдиқланди.
Давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг асосида стоматологик хизматларни ташкил этиш тўғрисида.

👌6❤2😨2
Уй қуряпсиз лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлатиш шартми?
Жуда кўпчиликни ўйлантирадиган савллардан бири шу сабаби биз аввал уйни қурамиз кейин лойиҳани тасдиқлатиб фойдаланишга рухсат оламиз.
Аслида қандай бўлиши керак?
Икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Мазкур ҳолатларда туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади. Демак дастлаб лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш керак.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш тақиқланади.
Уй-жойлар, ёрдамчи-хўжалик қурилмалари ва ҳовлидаги иншоотларнинг қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун мўлжалланган ер участкасида бир оила аъзолари учун мазкур уй-жойнинг ҳовлисига мустақил чиқишга эга икки ва ундан ортиқ якка тартибдаги турар жой биноси қуришга рухсат берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига 4-ИЛОВА

❤20👍6👏3
❗️ Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан шартнома асосида жамоат тартибини сақлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (477-сон, 30.07.2025 й.) билан “Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
📝 Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари (ваколатли орган) томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
✔️Талабгор бунинг учун ваколатли орган ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) да рўйхатдан ўтади.
⌛️ Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
🖼 Ваколатли орган ходими талабгор билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечиради.
📋 Талабгор тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартнома тузади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤9😨2
Қарздорни ушлашнинг "Анжанча" услуби.
Андижондаги МИБ ходимлари қарздор учун "махсус учрашув" уюштирди
Қидирувдаги эркак 2 йилдан буён вояга етмаган фарзандларини боқишдан бўйин товлаб келган ва қарздорлик 59 млн сўмга етган.
МИБ ходимлари қиз бола номидан телеграм мессенжерида у билан романтик ёзишмалар бошлашган ва қарздор “кафе”га таклиф қилинган. Алиментчи ота "учрашув"га келган вақтда қўлга олинган.

😁113👍15👏4🔥3
SOLIQ_TAQVIMI_AVGUST_2025.pdf
169.5 KB
#Бизнес_солиқ
Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2025-йил август ойи учун календари
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2025-йил август ойи учун календари
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤8
Тадбиркорлар ва адвокат: Ютқазилган иш ортидаги кўринмас сабаб.
Яқинда бир курсдошим билан бўлган суҳбат мени чуқур ўйга толдирди. У ҳозирда давлат ташкилотининг юридик бўлимида фаолият юритади ва, асосан, ташкилот манфаатларини судда ҳимоя қилади. Суҳбат давомида у юрист сифатида энг нозик нуқталардан бирига — тадбиркорларнинг адвокат ёлламаслик одатига тўхталиб ўтди. “Баъзан шундай судлар бўладики, биз қарши томон адвокатсиз келса экан деб турамиз”, дейди у ачиниш ва ҳайрат аралаш оҳангда. “Агар адвокат бўлса, эҳтимол ютқазамиз, бўлмаса эса, қўлимиз баланд келади”.
Афсуски, у бу фикрни оддий тахмин эмас, кўп маротаба амалда гувоҳ бўлган ҳолат сифатида тасвирлайди. Қарама-қарши томон — тадбиркор ёки унинг бухгалтери — судга ўзлари қатнашади. Натижада, давлат ташкилотининг юридик хизмати тажрибали юристлар билан чиқади, тадбиркор эса профессионаллар билан эмас, ҳолбуки у энг кўп йўқотадиган томон бўлиши мумкин.
Курсдошим айтади: “Кўп ҳолларда қизиқиб, тадбиркорнинг ўзидан сўрайман — нега адвокат ёлламадингиз, деб. Жавоби оддий: ҳожат сезмадим. Ичимда эса шундай дейман: агар шу ерда адвокатингиз бўлганида, мен бугун ютмаган бўлардим. Кейин суҳбатни секин бошқа томонга бураман. Аммо ичимда эса бизнес учун адвокатнинг нақадар зарурлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиламан”.
Бу воқеа оддий бир юридик жараён эмас — бу тадбиркорлик тафаккуридаги заифлик, ҳуқуқий онг етишмовчилиги ва энг асосийси, “адвокат харажат эмас, хавфсизлик” деган тушунчанинг етарлича шаклланмагани ҳақида сўзлайди. Бугун ишбилармонлар кўпинча солиқ, божхона, шартнома ёки ер билан боғлиқ жиддий хавфларни сезмайдилар — фақат уларнинг оқибатига дуч келишгача.
Шу боис, замонавий бизнес юритишда адвокатнинг иштироки ихтиёрий эмас, стратегик заруратдир. Фақат юрист билан эмас, мутахассис, маслаҳатчи ва ҳуқуқий ҳимоячи билан ҳаракат қилган тадбиркор ютқазмайди — ҳеч бўлмаса, ўз ҳуқуқини бой бермайди.

❤19👌9👍1