Кеча Олий судда ажойиб бўлди!
Ҳабарингиз бор, каналимизда суд жараёни билан боғлиқ мулоҳазалар, танқидий фикрларни ҳам бериб борамиз. Тўғриси, адолатсиз суд қарорлари асосий нишонимиз ҳисобланади, шу билан бирга меҳнат низолари ҳам асосий йўналишимиз эканлигини биласиз.
Жойларда, вилоятлар ва туман (шаҳар)лардаги судларнинг савиясиз ва адолатсиз қарорларини кўриб, баъзида бу тизимдан хафсалам пир бўлса, бошқа судлар томонидан ташланган одилона қадамлар одамни барибир умидлантираверади. Айниқса, адолатни Олий судда кўрсам, ҳудди ҳуқуқлари тикланган фуқаролар каби дўппимни осмонга отгим келади. Мазза қиламанда шунда.
Хуллас, кеча Олий судда ҳамкасб-дўстим Баҳодир Аҳмедов билан кассация судидаги 2 та процессда иштирок этдик. Юрист-блогерлар сифатида.
Судья Жамшид Тиркашев бошчилигидаги судлов ҳайъати аъзолари (аъзолар – судья Ж.Расулов ва судья Х.Эшмуратовлар) томонидан ўтказилган суд жараёнида ишдан ноқонуний бўшатилиб, меҳнат ҳуқуқлари топталган, жойлардаги судлар томонидан даъво ва шикоятлари шунчаки эътиборсиз қолдирилган икки нафар фуқарони ишга тиклаш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди. ЯЪНИ АДОЛАТ ТИКЛАНДИ.
Биринчиси, Қарши давлат университети томонидан 2019 йилда меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан бўшатилган, қарийб 2 йил давомида бормаган жойи қолмаган инглиз тили ўқитувчиси Мадина Чориева, ниҳоят 2 йилдан сўнг кеча Олий судга келиб ҳуқуқлари тикланди. Олий суд судьялари қуйи (туманлараро ва вилоят) судларининг адолатсиз қарорларини бекор қилиб ташлади.
Мана шу суд ишидаги эътиборли жиҳат. Ўшанда 2019 йилда Мадина Чориева билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 6-бандига асосан, яъни танлов бўйича ўтмаганлиги сабабли бекор қилинган. Лекин энг ғалати томони, бу танловни ўтказишда Қарши давлат университетининг ўша вақтдаги масъуллари ходимни танловдан ўтказиш ҳамда унга баҳо беришда қўпол хатоликларга ва нохолисликка йўл қўйган. Қаранг, танловда баҳолаш ва овоз беришда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилик қисми Чориевага ижобий (яъни лавозимида ишлаши бўйича) овоз берган, лекин иш берувчи бу овозларни атайлабдан эътиборга олмай, бу ходимни асоссиз равишда “танловдан ўтмади” деб ҳулоса чиқариб, ишдан бўшатиб юборган. Олий суд судьялари мана шу жиҳатларга алоҳида аҳамият берди.
Иккинчиси, бу ҳам Қашқадарё вилоятига оид. Бу вилоятда фаолият юритиб келган “Индорама Агро” МЧЖ ҳорижий корхонаси 2020 йилнинг октябрь ойида кадрлар бўйича инспектор бўлиб ишлайдиган Г.Хонқуловани Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-бандига асосан, меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузган деб ишдан бўшатиб юборган. Бу фуқаро ҳам Олий суд Кассация суди томонидан ишга тикланди. Суд иш берувчининг ҳаракатларини ноқонуний деб топиб, қаторасига қуйи судларнинг ноқонуний қарорлари ҳам бекор қилди. Бунда ҳам хорижий корхона раҳбарияти бир қатор қонуний талабларга риоя қилмаган. Ҳусусан улар Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони 16-банди билан бегиланган “... шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади” деган қоидаларини эътиборга олмаган бўлиб чиқди. Натижада, улар Г.Хонқуловани қонунга зид равишда ишдан бўшатиб қўйган.
Кеча бўлиб ўтган иккита судда судья Жамшид Тиркашев бошчилигидаги кассация суди судьялари ҳар бир жиҳатни эътибордан четда қолдирмади. Ҳамда туман ва вилоят судларининг адолатсиз қарорларини бекор қилиб, минг сарсон бўлган икки нафар аёл – М.Чориева ва Г.Ҳонқуловаларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб берди. Қойил!!!
Энди улар ўз ишларига қайтадилар ва ишларини давом эттирадилар. Буёғига, уларнинг тезроқ ўз ишларига тикланишида Мажбурий ижро бюросидаги ижрочиларга кўп нарса боғлиқ.
Олий суд судьяларига адолат учун ташаккур айтиб қўямооооз! Бошқаларга ҳам юқсин-юқсииин!
👉@yuristkadr

Кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги умумтаълим мактабларининг кадрлар бўйича менежерларига 3 кун (18 соат)лик ўқув дастури доирасида сертификатлар топширган бўлсак, бугун бир хафталик (36 соатлик) ўқув дастури доирасида мана бу тингловчиларимизга ҳам малака оширганлик тўғрисидаги сертификатларни топширдик.
Кечаги ва бугунги кун шаҳсан ўзимга ажойиб якун бўлди. Дастлаб тингловчилардаги бироз нурсиз нигоҳлар, якунга келиб, чарақлаб турган, ишончга тўлган нигоҳларга ўзгаряпти. Мана, мана шу одамни жуда руҳлантиради. Ишингиздан қониқиб кетасиз, шундай вазиятларда.
Масалан, Бўстонлиқ туманидаги мактабларнинг кадровиклари бошида соҳадан унча ҳабари йўқдек туюлган бўлсада, кечаги кунга келиб йиллар давомида кадрлар хизмати соҳасининг ичида юрган тажрибали мутахассислардек кўриниб кетди. Улардаги соҳага ва ўзларига бўлган ишончга гап йўқ.
Бир хафталик курсимиз иштирокчиларини эса айтмаса ҳам бўлади, улар биз учун энг фаол тингловчиларимиздан бўлиб қолади. Бугун улар билан ҳайрлашиш мен учун ҳам, Раъно опа учун ҳам қийин бўлди. Ҳуллас, бу хафта биз учун кайфиятли хафта бўлди. Тингловчиларимизга катта раҳмат!
📣Келаси душанбадан навбатдаги бир хафталик ва кечки курсларимизга марҳамат. Шунингдек, жойларда, вилоятларда гуруҳлар тузилса, сайёр ўқишларимизни ҳам давом эттирамиз.
☎️ 97-731-40-30, 90-934-86-19, 90-175-76-79 (👉@yuristkadrgabot)

Раҳбарлик ва лидерлик: ўртадаги фарқли жиҳатлар.
1. Раҳбарлик бошқарув борасида расмий, ижтимоий, шунингдек маъмурий тизим десак тўғри бўлади. Бу. биринчи навбатда, раҳбар томонидан меҳнат жамоасининг хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини маъмурий-ҳуқуқий тартиб-қоидаларга асосланган ҳолда бошқаришдир.
Раҳбарият меҳнат жамоаси аъзоларининг меҳнат фаолиятини режалаштириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.
Раҳбар ўзи бошқараётган компания манфаатлари йўлида ходимларга нисбатан рағбатлантириш, шу билан бирга интизомий чоралар қўллаши мумкин. Раҳбарлик ҳолатида ходимлар ўзининг муайян эҳтиёжлари учун (иш ҳақи, малака, таълим ва ҳоказоларни амалга оширишда) эркинлигининг муайян бир қисмини мажбурий раившда йўқотишига тўғри келади.
2. Лидерлик – бу етакчиликдир. Бу жамоа билан кўпроқ норасмий, лидернинг психологик бошқарув усулларига, ундаги етакчилик характерларига ва ижобий феъл-атворларга асосланган самарали бошқарув тизимидир.
Лидерлар жамоани турли мажбурлаш ва жазолаш усулларисиз бошқаради. Бунда ходимлар етакчини раҳбар сифатида тан олишади, унга ўз эркинликларининг бир қисмини ихтиёрий равишда беришади, унинг бошқарув тизимига топширишади. Лидерликда жамоа ва лидер ўртасидаги муносабатлар асосан, ўзаро ҳурмат ва ишончга қурилади, шунинг учун ҳам бунда ўзаро алоқалар кўпинча ўз-ўзидан ривожланаверади.
Фарқли томонини оддийроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, раҳбар ва ходимлар ўртасида келишмовчиликлар, норозиликлар, турли низолар ҳамда ҳуқуқлар учун курашлар бўлиши мумкин, бироқ лидер ва ходимлар ўртасида бундай ҳолатлар одатда жуда кам кузатилади.

Қонун билан таъқиқланмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қонунийдир.
Қисқаси, бир иш берувчи ходимини ишдан бўшатиб қўйган. Кейин нотўғри бўлган деб ҳисоблаб, ишдан бўшатиш буйруғини ўзи бекор қилиб, янги буйруқ чиқарган ва шу буйруқ билан ходимни яна қайтадан ўз ишига тиклаган.
Бироқ, иш берувчи ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруқни чиқаришда Меҳнат кодексининг ходимни ишга тиклаш тартибига доир 111-моддасини буйруқда алоҳида қилиб кўрсатмаган. Ундан кейинги – 112-моддани келтириб, бекор юрганлиги учун ходимнинг мажбурий прогул суммаларини ҳам тўланишини кўрсатган.
Айнан мана шуни (яъни, буйруқда 111-модда кўрсатилмаганлигини) жойдаги меҳнат инспектори жиддий қонунбузарлик деб ҳисоблаб, иш берувчига бу ишга тиклаш буйруғини бекор қилиш ҳамда юристга ва кадрлар хизмати ходимига интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида кўрсатма киритибди. Орада иш берувчига маъмурий жарима ҳам қўллабди.
Ҳурматли меҳнат инспекторлари, мана шунга ўхшаш вазиятларда сал либералроқ бўлинглар, илтимос. Қонунчилик ҳужжатлари билан аниқ белгиланмаган ва таъқиқланмаган бўлса, билиб-билмай буни қонунбузарликка йўйманглар, майлими?
Меҳнат кодексининг 111-моддаси ишдан ғайриқонуний бўшатилган ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимларни иш берувчи, суд ёки бошқа ваколатли органлар томонидан аввалги ишига тиклаш тартибини бегиловчи моддадир.
Бу моддада, “иш берувчи ходимни ўз ишига тиклаш ҳақидаги буйруқ чиқарганда, буйруқда албатта мана шу моддани асос қилиб кўрсатади” деган талаблар, ёки шунга ўхшаш алоҳида қоидалар йўқ.
Шундай экан, ишга тиклаш ҳақидаги буйруқда МК 111-моддаси кўрсатилмаган бўлса, бу бошқалар учун жавобгарлик келтириб чиқарувчи ҳуқуқбузарлик дегани эмас. Бу ерда ходимнинг ишига тикланганлиги ва иш берувчининг ҳаммасини ўз вақтида тушунгани энг муҳимидир.
Яъни, меҳнат қонунчилиги билан таъқиқланмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қонунбузарлик дегани эмас.
Юракни сал кенгроқ қилайлик.

Ҳозиргина бир чет эл компаниясининг Тошкентдаги бўлимида ишлаётган эски танишим билан гаплашиб қолдим.
Улар ўтган йилнинг март ойидан бери ҳалигаа масофадан туриб ишлаётган экан.
“Ие, нега унақа”, десам, танишим “бизда бош офисдагилар (яъни, ҳориждаги раҳбарлар) ҳали ҳам “офлайн”га руҳсат бергани йўқ. Токи, бу ерда ковид аниқланганлар сони кескин камаймас экан, масофадан (уйдан) ишлашга мажбур эканмиз” дейди.
Қойил-а?
Маълумот учун айтиб қўяй, ўтган 2020 йил 28 март куни Адлия вазирлиги томонидан 3228-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом” бор эдику, эсладизми? Ана шу ҳужжат ҳали ҳам амалда.

ҚИСҚАРИШГА ТУШГАН ХОДИМ БОШҚА ИШГА ЎТСА, УНГА НАФАҚА ТЎЛАНАДИМИ?
САВОЛ.
Ходим 2021 йил май ойидан қисқартиришга тушган, хозирда огохлантириш муддати тугашига 15 кун колди ва шу кунга қадар шу ишхонада ишлаб келмокда, агар ходим шу ишхонанинг узида бошка лавозимга утказилса, ишдан бушатиш нафакаси туланадими?
ЖАВОБ.
Йўқ, тўланмайди.
Ишдан бўшатиш нафақаси ходимга Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган баъзи ҳолатларда тўланади.
Масалан, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги сабабли ишдан бўшатилса, бундай ходимларга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўлаб берилади.
Лекин, саволдаги ҳолатда ходимнинг иш жойи қисқартирилгани билан, МК 92-моддасини қўллаган ҳолда, уни бошқа бўш иш жойига ўтказиш чоралари кўрилмоқда, тўғрими?
Яъни, сиз айтган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани йўқ.
Шундай экан, агар ходим ишдан бўшатилмай, бошқа ишга ўтказилса, унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.

Бизга келган мурожаат.
Ассалому алайкум Саидали ака. Сизга бир илтимосим бор эди. Ҳозирда республика бўйича минглаб йигит қизларни қийнаётган масала. Яъни хабарингиз бўлса керак Юридик техникумларда бўлаётган муаммолар.
Ҳозирда шу ўқув йилида Республика бўйича 14 та юридик техникумни 2 000 дан ортиқ ўқувчи талабалар битирмоқда.
Юридик техникумларда ўқиш 2 йилни ташкил этади. Юқорида айтилган талабалар ўқишга кирган вақтда уларга ТДЮУга йўлланма бериш белгиланган эди. Асосан техникумга жуда кўплаб ўқувчилар айнан шу йўлланма учун кирган эди.
Юридик техникумнинг контракти юқори бўлишига қарамай (ҳозирда 7 млн.сўм - стипендиясиз) 2 йил таҳсил олишди.
Аммо тўсатдан юридик техникумларнинг низомлари бирдан ўзгариб кетди. Шу жумладан ТДЮУга йўлланма бериш талаблари ҳам. Янги талаб қўйилди. IELTS бўлиши керак деб белгилаб қўйишди. Аммо янги Низом қарори тасдиқланган вақтдан сўнг биз кабилар учун бу каби тил билиш сертификатини олиш учун етарли вақт қолмаган эди. Бундан ташқари Юридик техникум дарслари соатидан чет тили ҳам қисқартирилди ёхуд бутунлай чиқариб ташланди.
Шу кунларда барча техникумларда йўлланма бериш юзасидан Махсус комиссиялар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргача бўлиб ўтган суҳбатлар давомида деярли ҳеч ким ТДЮУга йўлланма олмади. Яъни тил сертификати йўқ бўлгани учун.
Бундан ташқари 2-чи масала ҳам бор. Юридик техникумларда ҳозирда кўзбўямачиликдан иборат бўлган Меҳнат ярмаркалари ҳам ўтказилмоқда . Меҳнат ярмаркаларида келаётган бўш ваканциялар деярли ҳаммаси олий маълумотли кадрлар учун. Вакансиялар рўйхатида ўрта ёки ўрта-махсус кадрлар учун ҳам бўш иш ўринлари бор. Фақат қоровуллик, сотувчилик, боғбонлик каби иш ўринлари.
Аслида Юридик техникум битирувчилари ишлаши мумкин бўлган 89 та мутахассислик бор дейилган. Аммо бу 89 та мутахассисликнинг тўлиқ рўйхати мавжуд эмас. Бу дегани Юридик техникумни битириб на ўқишни давом эттирса бўлади, на ишласа бўлади. Унда бу техникумнинг нима кераги бор?
Ҳозирда ҳоҳлаган Юридик техникумни битираётган ўқувчилар билан суҳбат қилманг ҳаммаси бир гапни айтади, яъни 2 йил умри ва кетказган харажатига куйиб қолдик дейишмоқда.
Ўзингизга маълумки ҳозирда давлатимизда юрист-ҳуқуқшунос кадрлар жуда кам эканлиги айтилмоқда. Шу вақтда биздаги юридик кадрларни тайёрлаш тизими шу бўлса бошқа нима гап ҳам айтиш мумкин?
Бу масала бўйича жуда кўп муҳокамалар бўлди. Лекин на Адлия вазирлиги, на бошқа вазирлик биз каби ёшларни дардини тинглади.
Сиздан илтимосимиз шу масалани кенгроқ ёритиб берсангиз. Ва мутасадди вазирликлардан шу масалага муносабат сўрасангиз.
Жуда кўплаб ўқувчилар ва уларнинг ота оналарига катта ёрдам қилган бўлар эдингиз. Олдиндан раҳмат!
P/S: Мазкур мазмундаги мурожаатлар айни вақтда жуда кўпаймоқда. Адлия вазирлиги, айнан сизларнинг "ташаббусларингиз" натижаси бугун қандай якун бўлаётганлигини бир кўриб қўйинг.
Дастлабки тартибга ишониб ўз ҳаёт йўлларини режалаштирган ёшлар, кейинги тартиб билан ўз ҳаёт йўлларини йўқотиши оддий ҳолми, шунда? Агар аввалги қадам нотўғри ташланган бўлса, бунга энди ким жавоб беради? Бу ёшлар, уларнинг ота-оналари ахир ўша биринчи қадамга ишонишганку. Янги ҳужжат чиқариб, янги имкониятларни вада қилиб, одамларнинг пуллари йиғиб олингандан сўнг, бу имкониятларни бекор қилиш, нима ўзи бу? Адлия вазирлигидан изоҳ талаб қиламиз.

Юридик коллежлар (ҳозирги техникумлар) борасида мўрт ва узоқни кўзланмаган қарор ҳақида.
Қаранг, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан коллеж битирувчиларига Юридик университетга йўлланма бериш бўйича минимал талаблар қуйидагича эди:
юридик коллеж битирувчисининг ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича юридик коллеждаги барча фанлардан 71 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак;
юридик коллеж битирувчисининг юридик коллеж ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда иштирок этиши ва бошқалар);
юридик коллеж битирувчисининг юридик коллежда ўрнатилган ички тартиб қоидалар, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги.
Гап шу ҳақида кетяпти. Юридик коллежларнинг ҳозирги аксарият битирувчилари мана шу талабларга ишониб, йўлланмага умид қилиб, бу коллежларга ўқишга кирган. Албатта, бошқа коллежлардан фарқли равишда ота-оналар миллионлаб сўм миқдордаги контракт пулларини ҳам тўлаб келишган.
Ҳозирчи, ҳозир юридик коллеж (техникум)ларнинг бугунги битирувчилари нимага эътироз билдиряпти? Мана қаранг, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори билан, яъни орадан икки йил ўтиб, бирдан: юқоридаги 2018 йилдаги Низомнинг 15-бандига қўшимчалар киритилди ва юридик коллеж (техникум) битирувчиларига ТДЮУга ўқишга киришда йўлланма олиш учун яна янги талаблар киритилди.
Шу қўшимчаларга асосан, битирувчилар йўлланма олиш учун чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши кераклиги қайд этиб қўйилди:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлиши белгилаб қўйилди.
Мана, масала шунда. Нима учун ўшанда, яъни 2018 йил 24 июлдаги 573-сонли қарор қабул қилинганда белгиланмаган эди, шу талаблар? Йигит ва қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари 2018 йилдаги қарорга ишонишган эдида. Кейин, 2020 йил октябрда мана бу қўшимча талаблар киритилгандан кейин, ўз-ўзидан улардаги йўлланма олиш имконияти ўшандаёқ нольга тенг бўлиб бўлган эди.
Аслида, бу ерда асосий гап кейинги қўшимча талабларнинг тўғри-нотўғрилигида ҳам эмас. Асосий муаммо, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш борасида ҳаммага ибрат бўладиган Адлия вазирлиги ташаббуси ва бу ташаббус асосида қабул қилинган қарор мўрт ва узоқни кўзланмаган қарор бўлиб чиққанлигида.

Forwarded from Sevara Urinbayeva
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: "Юридик техникумларга қабул масаласи"
● Сана ва вақти: 21 июнь, 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз!

YURISTKADR
🔰Матбуот анжумани ● Мавзу: "Юридик техникумларга қабул масаласи" ● Сана ва вақти: 21 июнь, 16:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз!
Хуллас, бу бўйича матбуот анжумани ҳам бўлди.
Анжуманни Адлия вазирлиги мутасаддилари ва Юридик университет раҳбарияти ўтказди.
Масала “Юридик техникумларга қабул масаласи”дан “Юридик техникумлар битирувчиларини Юридик университетга қабул қилиш масаласи”га айланиб кетди.
Юридик университет ректори ва қолган масъуллар юридик техникумлар битирувчиларига йўлланма беришда, кейинги қўшимча хориж тиллар билан боғлиқ сертификатлар талаблари жуда вақтида ва ўз ўрнида киритилганлигини ва бу жуда ҳам тўғри бўлганлигини, битирувчиларнинг эътирозларини асоссиз эканлигини айтди.
Ректорнинг айтишича, малакали юристнинг ҳақиқий малакаси айнан ҳориж тилини билиш билан ўлчанар экан.
Албатта, мен бунга қўшилмайман, ўз эътирозларимни ҳам айтдим. Тўғри, ҳориж тилини билиш юрист учун устунлик бериши мумкин. Ҳориж тилларини, ҳусусан рус ва инглиз тилларини ўрганиш унинг ўзи учун фойда. Лекин, малакали юристнинг ҳақиқатдан ҳам малакали юрист эканлигини билдирувчи биринчи омил бу ҳориж тили эмас.
Ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислик фанларини яхши билиш ва амалиётда тўғри қўллай олиш юристнинг малакали эканлигини билдирувчи биринчи омилдир.
Ташкилотчиларга ҳурматимни сақлаган ҳолда, ўша фикримда қоламан. Охирги вақтда кўплаб қарорлар тўғри таҳлил қилинмасдан ва узоқни ўйламасдан, сифатсиз ҳолатда қабул қилинмоқда.

Жойлардаги юридик техникумлар билан боғлиқ асосий муаммо шундаки, аслида бу таълим масканларида ўрта-махсус даражадаги юристларни етиштириб бера оладиган даражадаги сифатли таълим йўқ. Бундан ташқари, ишга жойлашиш кафолати йўқ, у ҳам майли, ишлаб кетиш имкони ҳам етарли эмас.
Юридик техникумлар масаласида аниқ режа ва аниқ позиция борлигига шубҳам янада кучаймоқда.
Тан олайлик. На адлия вазирлигида, на Юридик университетда ва на ҳудудий адлия бошқармаларида юридик техникумлардаги таълим билан бевосита шуғулланиш учун имкон ҳам вақт ҳам етарли эмас. Аслида ҳамма бўйнигача кўмилган ўз иши билан банд. Шунинг учун улар агар йил 12 ой шу юридик техникумлар дарди билан эдик, доим улар билан биргамиз десалар ишонмайман.
Ҳозир, ҳал қилиниши керак бўлган муаммолардан бири: юридик техникумлар битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласидир.
Масалан, юридик хизмат соҳасида кичикроқ бир ислоҳот зарур. Ҳозирда ўрта-махсус маълумотли юристлар давлат ташкилотларида юридик хизмат ходими сифатида фақатгина юрисконсульт ёрдамчиси лавозимидагина ишлай олиши мумкин, ундан юқори лавозимларда эса мумкин эмас. Лекин аксарият давлат идораларида бундай лавозимлар йўқ. Ҳозир қанчадан-қанча ўрта-махсус юристлар ишсиз юрибди. Гарчи бугунги матбуот анжуманида адлия вакили ва Юридик университет раҳбарияти, улар ишлаши мумкин бўлган ўнлаб лавозимлар борлигини айтсаларда, бу жуда мавҳум фикр, деб ўйлайман. Чунки, улар айтаётган ҳуқуқий соҳалардаги аксарият иш ўринлари вакант эмас.
Шундай экан, кичикроқ ислоҳот қилиш керак. Ўрта-махсус юристлар учун жойлардаги давлат ташкилотларида ҳеч бўлмасам, юрисконсульт лавозимлариша ишлаш ҳуқуқини бериш лозим. Шу билан бирга, адлиядагилар, туман ва шаҳар давлат ташкилотларидаги юридик хизмат лавозимларини қисқартириш фикридан қайтинглар, аксинча, керак бўлса, бундай бўш иш ўринларига ўрта-махсус юристлар ҳам номзод бўла олишсин. Шунда уларни қайта тайёрлаб, қисқа муддатли курсларда қайтадан касбга тайёрлаб, бундай иш ўринларига ҳам жойлаштириш мумкин бўлади.

Ҳар қандай шахс ҳам ходим ҳисобланиши мумкинми?
Ходим деганда биз корхонада иш берувчи билан қонун ҳужжатлари ва корхонанинг локал ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнат муносабатлари ўрнатган жисмоний шахсни тушунишимиз керак.
Ходим шахс сифатида меҳнат соҳасида муайян ҳуқуқларга эга бўлиш билан бирга, меҳнат мажбуриятларига, шу билан бирга интизомий жавобгарликка олиб келадиган расмий вазифалар мажмуасига эга бўлади.
Мақоланинг тўлиқ матни мана бу ерда, албатта танишиб олинг.
👉https://telegra.ph/Ҳar-қandaj-shahs-ҳam-hodim-ҳisoblanishi-mumkinmi-06-21

Telegraph
Ҳар қандай шахс ҳам ходим ҳисобланиши мумкинми?
Ходим шахс сифатида меҳнат соҳасида муайян ҳуқуқларга эга бўлиш билан бирга, меҳнат мажбуриятларига, шу билан бирга интизомий жавобгарликка олиб келадиган расмий вазифалар мажмуасига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 14-моддасида шундай…