УЛУШИНИ ШАКЛЛАНТИРМАГАН ТАЪСИСЧИНИ МЧЖ.ДАН ЧИҚАРИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум, юристкадр жамоаси. Мен икки йил аввал бир ҳамкорим билан МЧЖ ташкил қилган эдим. Ўзимни улушимни тўлиқ киритганман, лекин шеригим улашини киритмаяпти, ҳалиям бош тортиб келяпти. Лекин фирмани ишларига аралашиб, ўзини таъсисчилигини рўкач қилиб, фойдадан улуш берасан деб талаб қиляпти, фирмани ишига умуман аралашмайди, ҳеч қандай ёрдам ҳам қилмайди. Судга ариза бериб, шу таъсисчини чиқариб ташласа бўладими? Ўз ҳохиши билан чиқмоқчи эмас.
ЖАВОБ.
Ҳа бўлади. Қаранг, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасида «жамият давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида устав фондидаги ўз улушларини тўлиқ киритиши шарт» дейилган. Демак, сиз айтган вазиятда ҳамкорингиз мана шу талабларни бузган бўляпти.
Юқоридаги қонуннинг 8-моддаси, 2-кисмида жами улушлари жамият устав фондининг камида 10 фоизини ташкил этувчи иштирокчилар ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузаётган, ёки уз харакатлари (харакатсизлиги) билан жамият фаолиятига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чикаришни талаб килишга хакли эканлиги белгиланган.
Жамият таъсисчилари ўртасидаги таъсис шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли таъсисчилар сафидан чиқаришга доир низолар ҳозирги Иқтисодий процессуал кодекснинг 30-моддасига иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган корпоратив низолар ҳисобланади.
Демак, сиз нариги таъсисчига нисбатан туманлараро истиқодий судга “устав фондидаги улушини шакллантирмаган иштирокчини жамият иштирокчилари таркибидан чиқариш ҳақида” даъво аризаси киритишингиз керак. Шунда бу муаммо иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билан ҳал бўлади.
Ана шундай даъво аризадан намуна берилмоқда.👇
👉@yuristkadr

Ички ишлар тизимидан бўшатилган ходимларни ишга тиклашга доир бир вазият ҳақида.
Ҳуллас, Президентимизнинг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Бу низомда нафақат ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, балки ходимларни хизматдан бўшатишга доир қоидалар ҳам бор.
Орада бу низомга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бу қарор билан Низомнинг 155-банди қуйидаги таҳрирга ўзгартирилди:
"Ушбу Низомнинг 144-банди «л» кичик бандига асосан ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ёки Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.
Қолган барча асосларга кўра ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилади".
Яъни, Низомнинг 144-бандига қарасак, ички ишлар органлари "а"-кичик банддан то "п"-кичик бандгача бўлган жами 15 та асос (сабаб) билан ишдан бўшатилиши мумкинлигини кўрамиз. Юқоридаги ўзгартиришларга асосан, фақат л-кичик банд бўйича, яъни ходим “содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги” деган важ билан бўшатилса ҳамда кейинчалик бу важ асоссиз деб топилса, ана шундагина бу масалага суд аралишиши мумкин экан ва ходим судга чиқиши мумкин экан.
Қолган 14 та сабаб (масалан, малакаси етарли эмаслиги, интизомни қўпол бузганлиги, касаллиги, ички ишлар органи шаънига путур етказадиган ҳаракатлар содир этганлиги кабилар) билан ишдан бўшатилса ва ички ишлардаги иш берувчи ходимни ноҳақ бўшатган бўлса, бундай ҳолатларда ишга тиклаш фақат ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилар экан. Дейлик, ходим бошқа вазиятлар бўйича ноҳақ бўшатилган бўлса ва ҳуқуқлари бузилган, лекин ўз ҳуқуқини тиклаш учун судга чиқа олмаса, ғалатику.
Масалан, ички ишлар вазири ходимини ноҳақ ишдан бўшатиб қўйган бўлса, ходим судга чиқмай, яна шу иш берувчи – вазирга арз-додини айтадими? Ахир, иш берувчи уни арзини қаноатлантирмаслиги аниқку. Ана шундай қилиб, тизимдан бўшатилган ходимнинг судга чиқиш йўли тўсиб қўйилган. Агар ички ишлардан ноҳақ бўшатилган ходим судга даъво киритса, ички ишлар вакили судга борадида, “кечирасиз судья жаноблари, бу ходим сизга даъво билан чиқиши мумкин эмас, бу масалани кўришга фақатгина вазиримиз ваколатли” дейиши мумкин, тўғрими?
Дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар. Мана шу вазиятда, барибир Конституциямизнинг 44-моддасидаги “ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” деган устувор қоидасини унутмаймиз.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 18-моддасидаги “давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади” деган қоидасини ҳам ёдга оламиз.
Ҳамда юқоридаги ПҚ-3413-сонли низом ва унга киритилган кейинги ўзгартиришларни ҚОНУН эмаслигини ҳисобга олиб, аслида ички ишлар органлари ходимлари ҳам Конституция ва Меҳнат кодексига мувофиқ ноҳақ бўшатилган барча вазиятларда тўғридан-тўғри судларга чиқишга ҳақли эканлигини эътироф этиб қўямиз.

YURISTKADR
Мана бу пост юзасидан бир обуначимиздан фикр билдирилибди. Ассалому-алайкум, Саидали Мухторалиев. Шу постда ҳақиқатни ёзибсиз. Мен ҳам мактабда котибаликдан кадрлар бўйича менежерликка ишга ўтганман. Лекин мени ҳали ҳам директоримиз секретарь дейди. “Секретарь…
АХБОРОТ.
Мактаблардаги кадрлар бўйича менежер (инспектор)лар фаолияти такомиллаштирилади.
Бугун мен ва Юрист хизмати – @Yurist_Xizmati канали админи Дониёрбек иккаламиз Халқ таълими вазирлигида кадрлар хизмати раҳбари Альберт Хасанов ва кадрлар хизмати масъул ходими Азаматжон Эшдавлатовлар билан учрашиб, тизимдаги мактабларнинг кадрлар хизмати фаолиятини амалда йўлга қўйиш масаласи юзасидан музокара ўтказдик.
Асосий мавзуйимиз, умумтаълим мактабларидаги кадрлар бўйича менежер (инспектор)лар фаолиятини ривожлантириш, уларни кадрлар хизмати фаолиятига кирмайдиган ҳар хил ортиқча вазифалардан ҳалос қилиш, бу тизимни такомиллаштириш ҳамда ваколатларини белгилаш борасида вазирлик томонидан алоҳида раҳбарий ҳужжат қабул қилиниши ҳақида бўлди.
Бундан ташқари, келгуси ўқув йили учун дарс соатларини тақсимлаш тарификацияси, меҳнат таътиллари, педагоглар меҳнатига ҳақ тўлаш ва мактабларда учраётган турли меҳнат низолари ҳамда уларни ҳал қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашдик. Биз Дониёрбек билан мана шу масалаларда керак бўлса, меҳнат соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган турли услубий кўмак беришга тайёр эканлигимизни билдирдик.
Насиб қилса, келаси хафтадан халқ таълими тизимидаги мактабларнинг кадрлар хизмати соҳасида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Биз мактаблардаги кадрлар хизмати ходимлари фақат ўз ишлари билан машғул бўлишини, улар меҳнат соҳасида ўз ўрнига эга бўлишини истаймиз. Ўйлайманки, яқин вақтларда биргаликда бунга албатта эришамиз.
Шу ўринда, Халқ таълими вазирлигининг Ходимлар билан ишлаш бошқармасига таклиф ва тавсияларимизни тўғри қабул қилганликлари учун алоҳида ташаккур билдирамиз.

Forwarded from Rasul Kusherbayev
Нобуд бўлишини кутаётган дарахтлар
Бу дарахтлар Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳридан ўтган 4Р23б “М39 автойўлидан Янгийўл шаҳрига шаҳобча” автомобил йўли бўйида жойлашган.
Дастурга кўра бу йўл кенгайтирилиши керак. Режа қилишда дарахтлар ҳисобга олинганми йўқми номаълум. Ўзи иш бошида турганлар кўпинча дарахтлар масаласига энг охирида қарайди, агар қараса.
Ушбу йўл кенгайиши учун жами 413 та дарахтлар кесилиши керак.
Бироқ Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига асосан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган. Ҳозир дарахтни бошқа жойга кўчириб ўтказиш эса мантиқсизлик: қуриб қолади.
Камига битта катта дарахтни кўчириб ўтказишнинг ўртача ҳаражати 15-20 млн атрофида экан. Яқин бўлса балки бироз арзондир.
Буёғи қизиқ: ё дарахтлар ўз жойида қолади ёки Президент Фармони бузилади.
Яшасин она табиат!
👉 @deputat_kusherbayev
| Youtube | Facebook | Instagram | TikTok

Forwarded from Bahodir Ahmedov
Карантин янги чекловлари
❗️2021 йил 28 июнидан:
⛔️ Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди - 12 июлига қадар;
🔵хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмлаш,
🔵28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари соат 8:00 дан 20:00 гача ишлаш;
🔵кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш.
Машнақа гаплар бизда!
Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️

Олий судда келаси хафта судим бор, Тошкентга киролмайманми?
Карантин чоралари кучайтирилиб, 2021 йил 28 июндан 12 июлга қадар Тошкент (пойтахт) ёпиладиган бўляпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, қуйидагилар бундан мустасно бўлади, яъни улар пойтахтга кириши мумкин:
📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;
📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;
📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;
📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);
📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);
📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;
📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;
📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.
Обуначимиз савол йўллаяпти: мени келаси хафтада Олий судда судим бор, ишга тиклаш бўйича, Тошкентга кира оламанми?
– Юқоридаги истиснолар рўйҳатидан кўриб турибсизки, суд ёки бошқа органлардаги турли жараёнларда иштирок этувчи фуқаролар бу рўйҳатда йўқ. Демак, Олий судда иши бор фуқаролар, ўша жойдаги тегишли суд биноларидан видеоконференция алоқаси орқали, масофавий тизим орқали иштирок этадилар.

ЎРИНДОШЛИК ИШИМДАГИ ИШ ҲАҚИМНИ КАМАЙТИРИБ ТАШЛАШДИ.
САВОЛ.
Мен асосий ишим бирга махсус ихтисослаштирилган мактабда логопед вазифасида ўриндошлик асосида ишлар эдим. Ўриндошликдаги ишим 0,5 ставка бўлиб, шу ставка бўйича ойлик тўланар эди. Ўтган ойда текширувчилар келиб, ўриндошлик ишимга иш ҳақи кўп тўланяпти, кўпи билан ўша белгиланган сумманинг (0,5 ставканинг) 50 фоизидан ошмаган миқдорда тўланиши керак, 297-сонли қарорда шундай дейилган дебди. Натижада менинг ўриндошлик иш ҳақим яна камайиб кетган. Шу тўғри бўляптими? Илтимос шу саволга аниқлик киритиб берсангиз.
ЖАВОБ.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 11-бандига асосан ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:
➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида – ҳақиқатда бажарилган иш учун;
➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади.
Мазкур Низомнинг 13-бандида эса “ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда, қонун ҳужжатларида белгиланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмас” дейилган.
Бу қоидаларда ўриндошларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақнинг миқдори ўриндош учун белгиланган ставканинг қанчадир қисми (фоизи) билан ўлчанади деган гап йўқ. Бу ерда иш ҳақи меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда белгиланади.
Кейин, хаммаси юқоридаги тартиблар инобатга олинган ҳолда меҳнат шартномасида қандай белгиланганлигига боғлиқ. Кўпинча, сиздаги каби вазиятларда иш ҳақи вақтбай (табель тартибида) ишланган вақтга мутаносиб равишда белгиланади. Бироқ, бундай ҳолатларда юқоридаги Низомнинг 2-бандидаги ўриндошлик ишининг таърифига қарашимиз керак: “ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир”.
Яъни, агар ўриндошлик ишингиз вақтбай асосида белгиланган бўлса ва бу ишни асосий иш жойингиздан бўш вақтда бажарилишини ҳисобга олсак, бу ўриндошлик иши учун сизга ҳақиқатдан ҳам 0,5 ставка асосида ҳақ тўлангани мантиқан тўғри бўлиб чиқяпти. Бироқ, ўриндошлик ишига яна ана шу 0,5 ставканинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда тўланиши керак, деган фикр нотўғри.
Бу ерда, 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 4-бобидаги бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун тўланадиган қўшимча ҳақ миқдори билан чалкаштиришган шекилли. Шу 4-бобнинг 25-бандида “Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас” дейилган.
🛑 Лекин кўриб турибсизки, бюджет ташкилотлари учун белгиланган ушбу 50 фоиздан ошмасликка доир талаблар ўриндошлик ишларига тааллуқли эмас.

ЎРИНДОШ БЎШАСА, МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИГА БУ МАЪЛУМОТ ҚАНДАЙ КИРИТИЛАДИ?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Бир савол бор, ходим ўриндошлик бўйича ишлаганда, унинг илтимоси билан бу иш маълумотлари меҳнат дафтарчасига киритилиши мумкин. Агар ўриндошлик ишидан ишдан бўшатилганда, бу маълумот ҳам дафтарчага киритиладими, киритилса, қандай тартибда бўлади?
ЖАВОБ.
Албатта киритилади.
Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомда аниқ жавоб берилган.
Низомнинг 10-бандига эътибор берамиз:
➖агар ходимнинг илтимосига кўра унинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхасига мувофиқ асосий иш жойида меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритилади.
Унутманг, бундай маълумотлар ходимнинг меҳнат дафтарчаси сақланадиган асосий иш жойидаги иш берувчи (кадрлар хизмати) томонидан киритилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун сенаторларимиз томонидан
8 нафар судьялар Олий суд судьяси этиб сайланибди.
Ушбу судьяларни юксак ишонч билан чин юракдан табриклайман. Фақатгина адолатга ва яна адолатга хизмат қилишларини тилайман, инсонлар тақдирини ҳал қилишар экан, кўнгилларини иймон, қалбларини виждон асло тарк этмасин.
Ушбу сайланган судьялар орасида хўжалик ва иқтисодий йўналишда анча йиллардан бери судья бўлиб ишлаб келаётган курсдош дўстимиз Шерзод Мирзаҳакимов ҳам бор экан. Талабалик давридан бери биламан, ажойиб инсон, ҳалол йигит. Ва бошқа таниш чеҳралар ҳам кўриняпти.
Ҳақиқатдан ҳам, Олий судда кучли, адолатли, шу билан бирга жойлардаги судларга ҳам ибрат бўла оладиган команда шаклланаётгани рост бўлсин.

“Қонун ҳужжатлари”ни “қонунчилик ҳужжатлари”га ўзгартириб қўйинглар.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган эски «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари эканлиги қайд этилган эди.
Яъни, эски қонунга асосан Конституция, Қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президентнинг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари – булар ҳаммаси қонун ҳужжатлари эди.
Эндиликда эса 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли янги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга асосан “қонун ҳужжатлари”нинг мақоми ўзгарган. Янги Қонуннинг 7-моддасига биноан “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир” деб белгиланди.
Аввал қонун ҳужжатлари деганда Конституция, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари билан бирга Президент, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг ҳужжатлари ҳам тушанилган бўлса, ҳозир фақат Конституция, қонунлар ва Олий Мажлис палаталарининг қарорларигина “қонун ҳужжатлари” ҳисобланади, қолганлари эса йўқ. Янги Қонун (7-модда)га асосан булар эндиликда “қонунчилик ҳужжатлари” деб юритилади.
Шундай экан, қонунчилик ҳужжатларини тайёрловчи ва қабул қилувчи органларга, шунингдек, вазирликлар ва идораларга тавсиямиз:
➖ўз соҳаларингиз бўйича Президент Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирликлар, давлат қўмита ва идораларининг буйруқ ва қарорлари (адлиядан рўйҳатдан ўтганлари) ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларидаги “қонун ҳужжатлари” жумлаларини “қонунчилик ҳужжатлари” жумлаларига ўзгартирмасангиз бўлмайди.
Чунки масала туғилганда ва тарафлар ўртасида турли ҳуқуқий низолар бўлганида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги янги Қонун “қонун ҳужжатлари” деганда, фақатгина Конституция, қонунлар ва Олий Мажлиси палаталари қарорларини тан олади ҳолос.

Бугунги шанба куни навбатдаги тингловчиларимиз билан ҳам бир хафталик (36 соатлик) ўқув курсимизни тугатиб олдик.
Бу сафар лойиҳамизда асосан, Чилонзор туманидаги умумтаълим мактабларининг кадрлар бўйича менежерлари (инспекторлари) иштирок этди. Шу билан бирга, бошқа тармоқларда фаолият юритган тажрибали мутахассисларимиз ҳам фаол қатнашдилар.
Мактаблардаги кадрлар бўйича менежерлар: гарчи бу иштирокчиларнинг аксарияти ёш ва соҳага эндигина қадам қўйишган бўлсаларда, улардаги интилиш ва кадрлар хизмати соҳасига бўлган қизиқишга гап йўқ. Умид қиламизки, иштирокчиларимизнинг бу ерда ўрганган билим ва кўникмалари иш жойларида албатта самара беради. Уларга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!
📣Келаси хафта душанба – 28 июндан кейинги гуруҳ учун ўқув курсларимиз бошланади, бемалол келаверинг.
☎️ 97-731-40-30, 90-934-86-19, 90-175-76-79 (@yuristkadrgabot)

МАКТАБДАГИ КАСАБА УЮШМАСИ ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРМАЯПТИ, НИМА ЧОРА КЎРСА БЎЛАДИ?
САВОЛ.
Бизнинг мактабимизда касаба уюшмаси раиси ва аъзолари фақат ўзлари билганича иш қилишади, улар на иш берувчига қулоқ солади, на ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. 7-8 та гуруҳ қилиб олишиб, ўшаларнинг манфаатларига ишлайди, мактабимиздаги муҳитни фақат бузиб келади, аксарият ходимлар улардан норози. Лекин улар бунга умуман эътибор қилишмайди, қўлларингдан ҳеч нарса келмайди дейди. Буларга нима чора кўрса бўлади уларга?
ЖАВОБ.
Менимча, бунақа вазиятлар кўп бўлмасада, баъзида учраб туради. Албатта ҳар жойда бўлганидек, айрим касаба уюшмалари фаолиятида ҳам ҳар хил “ўйинлар” бўлиши мумкин.
Билсангиз, Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан:
➖меҳнатга оид муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифода этишда вакил бўлиш ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни корхонадаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар амалга ошириши мумкин, бу органларни сайлаш тартибини, уларнинг ваколатлари муддати ва миқдор таркибини меҳнат жамоасининг йиғилиши (конференцияси) белгилайди.
Яъни, ҳар қандай корхонада ходимларнинг бошқа вакиллик органлари қатори касаба уюшмаларини ташкил қилиш ва уларнинг аъзоларини сайлаш шу корхонадаги меҳнат жамоаси аъзолари томонидан ҳал қилинади.
Кодекснинг 19-моддасида “ўз меҳнати билан корхона фаолиятида меҳнат шартномаси асосида иштирок этаётган унинг барча ходимлари корхона меҳнат жамоасини ташкил этадилар” дейилган. Демак, меҳнат жамоаси деганда, шу корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган барча ходимларни тушуняпмиз, тўғрими?
Ана энди, яна МК 21-моддасига қайтамиз ва ундаги мана бу қоидага эътибор қаратамиз:
“вакиллик органларининг фаолияти уларни сайлаган ходимларнинг қарорига биноан, шунингдек улар қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар содир этган тақдирда эса — суд томонидан ҳам тугатилиши мумкин”.
Тушунган бўлсангиз, сизнинг вазиятингизда ўша мактабдаги касаба уюшмаси кўпчилик ходимларнинг талабларига жавоб бермаётган бўлса ва ходимларнинг кўпчилик қисми унинг фаолиятидан қониқмаётган бўлса, алоҳида йиғилиш ўтказилиб, ушбу ходимларнинг кўпчилик овози билан мазкур касаба уюшмаси фаолияти тугатилиши мумкин.
Барчасини меҳнат жамоаси аъзоларининг, яъни ходимларнинг кўпчилик овози ҳал қилади.

Бугун "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни".
Ушбу шарафли кун билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари тизимида фаолият юритиб келаётган барча инсонларни чин юракдан табриклайман!
Сизлар жамиятимиз тараққиётида устун бўла оладиган ажойиб кишиларсиз, сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришларда ҳам сизнинг ўрнингиз беқиёс.
Шундай экан, халқ фаровонлиги ҳамда жамият ривожи йўлида сиздаги ғайрат ва шижоат асло сўнмасин!

Ишдан бўшатишга оид буйруқларда келгусида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Кўпчиликнинг ҳабари бор, ҳозир Меҳнат кодексининг янги лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокамада.
Мана шу лойиҳада ходим меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузганда, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа нисбатан қўшимча талаблар назарда тутилмоқда.
Эътибор беринг, (янги лойиҳанинг 179-моддасида):
➖ходим томонидан меҳнат мажбуриятларини бир марталик қўпол равишда бузганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи буйруғида ички тартиб қоидалари банди кўрсатилиши керак.
➖ташкилот раҳбарига нисбатан – меҳнат шартномаси банди, тегишли интизом низомига бўйсунувчи ходимларга нисбатан эса – меҳнат шартномаси бекор қилинишига сабаб бўлган бир марталик қўпол меҳнат мажбуриятларини бузиш ҳолатини кўзда тутувчи низомнинг банди кўрсатилиши лозим.

Келгусида биринчи иш йили учун меҳнат таътили бериш тартиби қандай бўлади?
Аслида, ходим ишга кирганидан кейин унинг биринчи иш йили ва ундан кейинги йиллари учун бериладиган меҳнат таътиллари кўп жиҳатдан бир-биридан фарқланади. Афсуски, амалдаги МКда бу жиҳат унчалик ёритиб берилмаган. Бироқ, ҳозирда муҳокамада бўлган янги МК лойиҳасида мазкур масалада аниқлик бор. Янги лойиҳанинг “биринчи иш йили учун йиллик меҳнат таътилини бериш тартиби” деб номланган 239-моддасига эътибор берамиз:
"Йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилидан фойдаланиш биринчи иш йилида ходим учун ушбу иш берувчи билан олти ойлик узлуксиз ишлашдан сўнг юзага келади. Меҳнат шартномаси томонларининг келишувига биноан ходимга олти ойлик муддат тугагунга қадар ҳам таътил берилиши мумкин.
Янги ташкил этилган ташкилотлар учун ишчиларнинг биринчи иш йилида таътил, биринчи иш йили тугагунига қадар тақдим этилган тақдирда, олти ойлик меҳнатдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам берилиши мумкин.
Олти ойлик муддат тугашидан олдин ходимнинг илтимосига биноан қуйидагиларга таътил берилади:
- аёллар – ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;
- ўн тўрт ёшга тўлмаган бир ёки бир нечта бола (ўн олти ёшгача ногиронлиги бўлган бола)ни тарбиялаётган ёлғиз ота-онага (шу жумладан, беваларга, ажрашганларга) ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рафиқаларига;
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
- заҳирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар;
- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахслар, шу жумладан, байналминал жангчилар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларида таълим олаётганлар, агар улар ўзларининг йиллик таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласалар;
- жамоа шартномаларида, шунингдек, жамоа келишувида ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда таътил тўлиқ ҳажмда ва тўлиқ тўланган ҳолда берилади.
Олти ойдан кам ишлаган ўриндошлар учун биринчи иш йили учун таътил уларнинг талабига биноан асосий иш учун таътил билан бир вақтнинг ўзида иш вақтига мутаносиб равишда тўлиқ бўлмаган иш вақтини тўлаш билан тўланади. Олти ёки ундан ортиқ ой ишлаган ўриндошларга биринчи иш йилида тўлиқ бўлмаган иш куни учун бериладиган меҳнат таътили, шунингдек, ушбу тоифадаги ходимларга иккинчи ва ундан кейинги иш йилларида меҳнат таътиллари, ушбу иш йили давомида қайси дам олиш кунлари бўлишидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда тўланади.
Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларида муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади. Ушбу тоифадаги ходимларга иккинчи ва ундан кейинги иш йилларида берилган меҳнат таътили иш йили давомида қайси вақтда беришидан қатъи назар тўлиқ миқдорда тўланади".
Бу ҳали лойиҳа.👆

Талабаларнинг ўқишини кўчириш кимлар томонидан амалга оширилади?
Талабаларнинг ўқишини кўчириш қуйидаги шахслар ва ташкилотларнинг буйруғи ёки қарори билан амалга оширилади:
➖биринчиси, шу олий таълим муассасалари ректорларининг буйруғи билан;
➖иккинчиси, олий таълим муассасалари бўйсунадиган юқори турувчи вазирлик ёки идоранинг қарори билан;
➖учинчиси, Давлат комиссиясининг қарори билан.
Ҳўш, талабалар ўқишининг кўчирилиши қайси ҳолатларда тўғридан-тўғри ректор, қайси ҳолатларда вазирлик (идора) ва қайси ҳолатларда Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади?
1. Эътибор беринг, агар кўчириш бир олий таълим муассасаси доираси (ичи)да таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича бўладиган бўлса, бундай вазиятда талабанинг ўқишини кўчириш шу олий таълим муассасаси ректори томонидан амалга оширилади. Бунда ректорнинг буйруғи чиқади.
2. Агар ўқиш:
➖мос ва турдош йўналиш ҳамда мос мутахассисликлар бўйича бир вазирлик (идора) доираси (ичи)да бошқа бир олий таълим муассасасига кўчирилса;
➖ёки мос ва турдош йўналиш ҳамда мос мутахассислик бўйича турли вазирлик (идора) доираси (ичи)да бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчирилса, талабанинг ўқишини кўчириш вазирлик (идора) томонидан амалга оширилади.
Бунда кўчириш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори билан бўлади.
3. Агар ўқиш:
➖ҳорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчирилса;
➖ёки бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ёхуд турли вазирликлар ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига кўчирилса, бу Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.
❗️Унутманг, ўқишни кўчириш ҳақидаги аризалар 15 июлдан 5 августгача:
➖олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича кўчириш таълим олган олий таълим муассасасида;
➖қолган ҳолларда Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан ташкил этилган Ҳудудий ишчи гуруҳлари орқали қабул қилинади.
(Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом).

Қайси ҳолатларда талабанинг ўқишини кўчиришига рад жавоби берилиши мумкин?
Қуйидаги ҳолатлар ўқишни кўчириш ҳақидаги аризага рад жавоби берилишига асос бўлади:
➖хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;
➖республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;
➖олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
➖биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчиришга (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар, ўқиган таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда кўчириб тиклаш ҳолатлари бундан мустасно);
➖олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;
➖намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
➖тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;
➖талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
➖олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;
➖олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда;
➖мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;
➖кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
➖сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
➖бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;
➖талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса (мазкур қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно);
➖қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.
(Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-банди).

КОРХОНАНИНГ УСТАВ (НИЗОМ)И ҲАҚИДА
Устав (Низом) – хўжалик юритувчи субъектнинг тузилмаси, фаолият йўналиши, функцияси, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи локал-ҳуқуқий ҳужжатдир. Устав корхонанинг таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддасига асосан, юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ёки устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар хақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин.
Демак, таъсис ҳужжатлари сифатида тижорат фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган ташкилотларда устав бўлади, тижоратчи ҳисобланмаган ташкилотларда, агар қонунларда кўзда тутилган бўлса, уларда низом бўлиши ҳам мумкин.
Оддий фуқаролар учун уларнинг фуқаролик паспорти қанчалик муҳим бўлса, юридик шахслар учун уларнинг уставлари (низомлари) шунчалик муҳим саналади.
Устав (низом) шаклан ва таркибий жиҳатдан ташкилот номи, унинг тасдиқланган жойи ва санаси, индекси, сарлавҳа, келишиш тўғрисидаги белги, виза, таъсисчиларнинг имзо реквизитларидан иборат бўлади.
Ташкилот низоми юқоридаги ўринларда айтилганидек, одатда тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ташкилотлар фаолиятида тадбиқ этилади, масалан давлат бошқаруви органлари, муассасалар таъсис этилганда уларнинг фаолият низоми ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ташкилот тўғрисидаги низом – ташкилотнинг статуси, унинг вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ва бошқа фаолият тартибини белгилайдиган таъсис ҳужжатидир.
Устав (ёки низом) А4 форматли стандарт варақларда расмийлаштирилади ҳамда матни қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
➖умумий қоидалар;
➖корхонанинг фирма номи;
➖ташкилот жойлашган ери ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;
➖муассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
➖ташкилотнинг асосий фаолият турларининг рўйхати;
➖ташкилот устав фондининг миқдори (тижорат ташкилотлари учун);
➖ташкилотнинг ижро органи ва бошқарув тартиби;
➖мол-мулк ва воситалар;
➖қайта ташкил этиш ва тугатиш.
Устав (ёки низом)нинг титул варағида ҳужжат тури (яъни унинг уставлиги), юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг фирма номи, таъсис этиш жойи, устав (ёки низом)нинг ташкилот муҳри билан тасдиқланадиган таъсисчилар ёки иштирокчилар томонидан тасдиқлаш грифи кўрсатилади.
Устав (ёки низом)нинг асл нусхасини рўйхатга олувчи орган юқори чап томонда устав (ёки низом) рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўяди ҳамда тегишли тартибда тасдиқлаш белгиси қўйилади.
Корхона устави (ёки низоми), ушбу ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми ва ижро органи тузилмасидан келиб чиқиб, турли хил ҳужжатлар (йиғилиш баёни, қарор, буйруқ кабилар) билан тасдиқланади.
Масалан, ташкилот масъулияти чекланган жамият бўлган тақдирда, «Масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунга биноан жамият устави жамият таъсисчилари (ёки таъсисчиси)нинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.