YURISTKADR
55.7K subscribers
3.2K photos
707 videos
740 files
2.68K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
Ҳар қандай шахс ҳам ходим ҳисобланиши мумкинми?

Ходим деганда биз корхонада иш берувчи билан қонун ҳужжатлари ва корхонанинг локал ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнат муносабатлари ўрнатган жисмоний шахсни тушунишимиз керак.

Ходим шахс сифатида меҳнат соҳасида муайян ҳуқуқларга эга бўлиш билан бирга, меҳнат мажбуриятларига, шу билан бирга интизомий жавобгарликка олиб келадиган расмий вазифалар мажмуасига эга бўлади.

Мақоланинг тўлиқ матни мана бу ерда, албатта танишиб олинг.
👉https://telegra.ph/Ҳar-қandaj-shahs-ҳam-hodim-ҳisoblanishi-mumkinmi-06-21

👉@yuristkadr
Зангиота фукаролик судидаман. Мана бу ерда "пора берма" деб ёзиб куйишибди.

Яъни судьяларга пора бермагин дейилмокда. Лекин негадир судьяларнинг узига тегишли булган "пора олма" деган ёзув тополмаяпман.
#suddagiishlar

Зангиота туманлараро фукаролик суди судьяси С.Зайниева суд жараёнида кузатувчи сифатида иштирок этишимга рухсат бермади.

Мана, мана шунака биззи очик судларимиз.

Шунака пайтларда карантин, масофа саклаш деган бахоналар буларнинг эсига тушиб колади.

Суд хонасидан шундок ташкарига чиксанг, суд биносида, коридорларда, суд ходимларни хонасида карантин деган нарса йук.

Бу факат биз кабилар ва ОАВларга карши бахона сифатида кулланиладиган янгича "метод" холос.

👉@yuristkadr
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судидамиз. Соат 11.00да бошланиши керак бўлган суд ишини кутаяпмиз. Соат эса 13.03 бўлди. Ҳар доимги аҳвол.

Ичкарида табиатан қандай одамлар борлигини билиш қийин, бироқ вақт ўғрилари кўплиги аниқ.

Одамлар ўтиришга жой етмайди, кутишга эса сабр...

👉 @deputat_kusherbayev
YURISTKADR
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судидамиз. Соат 11.00да бошланиши керак бўлган суд ишини кутаяпмиз. Соат эса 13.03 бўлди. Ҳар доимги аҳвол. Ичкарида табиатан қандай одамлар борлигини билиш қийин, бироқ вақт ўғрилари кўплиги аниқ. Одамлар ўтиришга…
Ҳозир ҳамма судларда аҳвол шунақа.

Лекин бошқа масала бор, Расулжон. Сизларни ўша Тошкент вилояти жиноят суди очиқ суд мажлисига қўйяптими? У ёқда Зангиота фуқаролик судига ўхшаб, мажлисда бор йўғи 3 киши бўлсада судья барибир "ҳозир карантин, масофа сақлаш керак, шу учун сиззи оппа-очиқ бўлаётган суд мажлисига қўёлмайман" демасмикан?
Юридик хизмат ходимининг ҳуқуқий эътирози ва таклифи ҳақида

Юридик хизмат ходими тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси юзасидан эътироз ва таклифлари бўлмаган тақдирдагина ҳужжатга виза, яъни имзо қўяди. Мана шундай қоидадан ҳаммамизнинг ҳабаримиз бор, тўғрими?

Савол туғилади, юридик хизмат ходими қайси ҳолатларда ҳужжат лойиҳасига эътироз, қайси ҳолатларда таклиф билдириши мумкин?

Бу тўғрисида мана бу мақолада аниқ маълумот оласиз. Албатта танишиб чиқинг.
👉https://telegra.ph/YUridik-hizmat-hodimining-ҳuқuқij-ehtirozi-va-taklifi-ҳaқida-06-22

👉@yuristkadr
“Пенсионерларни бўшатиш мумкин эмас, лекин... бўшатиш мумкин”.

Сарлавҳани кўриб, хато қилганми бу, деб ўйладиз-а?

Баъзида, биз муҳим деб ҳисоблаган қонунларимизда ҳам икки хил стандартлар учраб туради. Ёмон томони, бундай иккихиллик, жамиятдаги муайян қатламнинг ҳуқуқларига дахл ҳам қилади.

Масалан, ўзимизни қадрдон Меҳнат кодексимизни олайлик.

Кодекснинг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига асосан иш берувчиларга пенсия ёшига тўлган ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Буни аксариятимиз биламиз, шундайми?

Лекин, бу Кодекснинг 6-моддасидаги мана бу қоидага ҳам яхшилаб эътибор беринг:

жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.

Яъни, 6-моддада одамларни, ҳусусан ходимларни ёшига қараб ажратиш, ёшига қараб уларга нисбатан ҳар қандай чеклашларга йўл қўйилмайди ва бу камситиш ҳамда қонунбузарлик бўлади дейиляпти.

Бироқ кўрганингиз 100-моддада ходимнинг ёши ўтиб қолган бўлса ишлаш имконидан маҳрум қилиш мумкин, бўшатворорса бўлади деб белгилаб қўйилган.

Ғалати-а?

👉@yuristkadr
“КРУ” ТЕКШИРИШИ ДАВОМИДА ХОДИМГА ИНТИЗОМИЙ ЧОРА ҚЎЛЛАШ МУМКИНМИ?

САВОЛ
.
Мен Мактабгача таълим бўлимида ҳисобчи булиб ишлайман. Ташкилотимизда ҳозирги кунда КРУ томонидан текшириш бўлмокда. Якуний далолатнома ёзилгани йўқ. Мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан берилган буйруққа асосан 3 нафар ходимга меҳнат таътили тўланган. Ушбу меҳнат таътилидан 3 ҳолатда 2.5 млн.сум нотўғри тўлов аникланди. Саволим. Шу вактда ҳисобчига интизомий жазо чораси хайфсан берилиши мумкинми? Якуний акт ёзилмаган. Аслида прокуратуранинг такдимномасига асосан берилмайдими?

ЖАВОБ.

Умуман олганда, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш учун асос бўладиган энг асосий ва муҳим факт бу унинг ҳақиқатдан ҳам ножўя ҳаракатни содир этганлиги ва меҳнат интизомини бузганлигидир.

Бу ерда, ҳақиқатдан ҳам юқоридаги хатоликка йўл қўйган бўлсангиз ва иш берувчида бу ҳақида аниқ далиллар мавжуд бўлса, унинг устига МК 182-моддасига мувофиқ сизнинг иқрорлик ҳақидаги тушунтириш хатингиз ҳам олинган бўлса, иш берувчида интизомий жазо қўллаш ҳуқуқи бўлади. Яъни, бунақанги ҳолатларда биринчи навбатда сизнинг иқрорлик мазмунидаги тушунтириш хатингиз иш берувчига интизомий жазо қўллаш имконини беради.

Лекин биласизми, амалиётда сиз тушган ҳолат мавжуд вазиятни тескарига айлантириб юбориши ҳам мумкин. Яъни, текширувчилар наздида “яхшигина” нотўғри сумма амалиёти аниқланган дейлик. Бироқ, сиз ҳам мутахассис сифатида қаттиқ туриб, буни рад этяпсиз ва ҳаракатингизни қонуний эканлигини билдириб, текширувчиларга эътироз билдиряпсиз.

Мана шундай вазиятларда биз бухгалтерлар бўладими, бошқа ходимлар бўладими, уларга йўқ “айб”га иқрор бўлмасликни, охиригача курашишни тавсия этамиз.

Бунақанги ҳолатларда иш берувчилар томонидан интизомий жазо қўллаб қўйилса ва кейинчалик ҳужжатлар иш ҳуқуқ органларига топирилса, ходимга катта минус бўлиб қолади. Чунки иш берувчи раҳбар ҳам бошқа томонидан “хатолик”ни расман тан олиб, тасдиқлаб қўйган бўладида.

Мана шунақа вазиятларда, раҳбар томонидан ноҳақ интизомий жазо қўлланилишига йўл қўймаслик керак, бунда айбсизликни, “хато” аслида хато эмаслигини ўша тушунтириш хатлари ёки шунга ўхшаш ҳужжатлар (билдиришнома кабилар) билан иш берувчига маълум қилиш керак. Айбсизлик презумциясини талаб қилиш зарур.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Олий суд пленуми қарорида карантин вақтида даъво қилиш муддати ўтмай туради дейилган бўлсада, баъзи инсофи йўқ судьялар карантин юмшатилган деб даъво муддатини қўллаб, бечора, ҳуқуқлари бузилган ходимларнинг ҳуқуқларини баттар топтаяпти.

Бошқа судьялар эса, очиқ суд мажлисида қатнашаман десангиз, “карантин амалда, масофа деган нарсалар бор” деб судда иштирок этишга асоссиз равишда руҳсат бермаяпти.

Мана шу иккита ҳар хил вазиятда, карантинни фақат ўзини фойдасига ишлатаётган судьялар, сизлар инсофсиз ва адолатсиз судьяларсиз. Сизлар суд тизимини булғаяпсизлар. Хайф сизларга!

👉@yuristkadr
Ажойиб блогер Шахноза Соатованинг ҳуқуқшунос Фурқат Тожиев билан ҳаммуаллифликдаги “Аёлларга ҳуқуқий мадад” номли китоби нашрдан чиқибди.
https://t.iss.one/shahnozxon/1581

Бу китобда:

қонунчилигимизда аёллар учун имтиёз ва кафолатлар;

никоҳ ва оила муносабатлари (оила қуриш, фарзандни дунёга келтириш,, уни боғчаю мактабга жойлашдан тортиб, ажрашиш, алимент ва никоҳ шартномасигача);

аёллар тадбиркорлиги;

ижтимоий масалалар: пенсия ва нафақалар, имтиёзли уй-жойлар, субсидиялар олиш тартиби:

истеъмолчи ҳуқуқи, коммунал тўловлар, тиббий кўриклар ва ҳоказолар ҳақида керакли маълумотлар келтирилган.

Аёлларимизга тавсия қиламан.

👉@yuristkadr
Судьялар қанча ойлик олади?

Ҳозир qalampir.uz даги мана бу ҳабарга кўзим тушди. Деярли шу мавзуда пост ёзаётгандим, майли аввал сайтдаги ҳабарни кўрайлик, кейин постни қўяман.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов айтяпти:

"Бугунги кунда Ўзбекистонда судьялар иш ҳажмига кўра, ўртача 16 млн маош олади.

Aйрим ҳолатларда хизмат сири ёки давлат сири бўлгани сабабли маошлар ошкор қилинмайди. Судьянинг яшаб турган ҳудуди, иш ҳажми ҳисобга олиниб, 18-21 разрядларда ойлик иш ҳақи белгиланади.

Мисол тариқасида айтиш мумкин 18 разрядда ишлайдиган судьялар ойлик иш ҳаққи 16 млндан бошланади. Ҳар бир судья кўрадиган ишининг ҳажмига қараб 17-18 млн ва ундан ортиқ маош олиши мумкин. Ойлик маошлари оширилган, ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниш даражамиз кўтариляпти.

Масъулнинг сўзларига кўра, судьяларнинг маоши оширилиши уларга бўладиган эътибор, иш самарадорлигига ҳам яхши таъсир қилади.

P/S: Лекин, судьяларнинг иш самарадорлигига ҳозирча бу маош ҳам айтарли таъсир қилгани йўқ. Тизимдаги сифатсизлик ва адолатсизлик даражаси ҳали-ҳамон ўша 2 йил олдинги 7-9 млн. сўмлик маош олинадиган давр билан бир хил, десак тўғри бўлади. "Яхши таъсир қилади", деяпсиз, қачон келади, шу яхши таъсир қиладиган кунлар?

👉@yuristkadr
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланибди.

Каримов Комилжон Ҳамидович Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ишлаган.

Ҳакимов Раҳим Расулжонович Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаган.

👉 @deputat_kusherbayev
Ва, ниҳоят Адлия вазирлиги бизнинг юридик техникумлар битирувчилари масаласидаги постимизга ўз муносабатини билдирибди.

https://t.iss.one/SevaraJournalist/3912

Раддия вазирликнинг Ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева каналида эълон қилинган бўлсада, бу асосан вазирликнинг муносабати, яъни ҳамкасбларимизнинг фикрлари эканлиги кўриниб турибди.

Демак, мунозаралар давом этади.

👉@yuristkadr
Адлия вазирлиги (Севара Ўринбоева канали) менинг манзилимга мана бундай фикр билдирибди:

“Қарорларнинг қанчалик мўрт эканлигини биладиган даражада эксперт бўлиш учун энг камида қарорнинг олдинги таҳририни топиш ва уни таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиш керак...”

Аслида, мен Адлия вазирлигига нисбатан нима учун эътироз билдириб келяпман? Такрорлайман, вазирликнинг ташаббуслари ва шу ташаббуслари асосида қабул қилинган баъзи қарорлар ҳақиқатдан ҳам мўрт, яъни тез ўзгарувчан қарорлар бўлиб чиқяпти. Ва бунинг оқибати ана шу қарорларга ишониб ўз келажак режасини тузган инсонларнинг умидини сўндиряпти. Эътирозим шу. Юқоридаги масалага ўтсак.

1. Адлия вазирлиги менинг “қарорнинг олдинги таҳририни топиш ва уни таҳлил қилиш” қобилиятимни шубҳа остига олибди. “Олдинги таҳририни топиш” қобилияти... Мен инсонларда бундай қобилият бўлиши ҳақида эшитмаган эканман. Юридик университетда алоҳида ўқув дарслари ташкил қилинглар: “инсонларда қарорларнинг олдинги таҳририни топиш қобилиятини шакллантириш назарияси” деган фан қўшинглар.

Гап шундаки, бизнинг вазиятда “қарорнинг олдинги таҳрири” ёки “қарорнинг ҳозирги таҳрири” деган нарсанинг ўзи йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарори ҳам, бу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Низом ҳам ўз жойида турибди. Бу ерда қарор ҳам, низом ҳам янги таҳрирда қабул қилинмаган, яъни норма ижодкорлиги билан ишлайдиган юристлар тили билан айтганда ЯНГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН (2352-сонли Услубий кўрсатманинг 55-банди). Бу ерда, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори билан юқоридаги Низомга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шуни билиб олсак, ёмон бўлмас эди, майлими?

2. Олдинги қарорни, яъни “...уни таҳлил қила олиш қобилиятим” масаласига келсак. Мен ҳали ҳеч нарсани таҳлил қилганим йўқ. Кейин, ҳали бу соҳадаги экспертликка даъво ҳам қилганим йўқ. Лекин бу калта ўйланган ва сифатсиз қарорлар ҳусусида очиқ ва эркин фикр билдириш ҳуқуқимга дахл қила олмайди.

Эътибор берган бўлсангиз, ўз постимда 2018 йил 24 августдаги 573-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандидаги талаб дастлаб бошқача бўлганлигини, кейин эса 2020 йил октябрга келиб, ҳориж тиллари билан боғлиқ қўшимча ва қаттиқ талаблар киритилганлигини айтганман. Минг рад этсангиз ҳам, сизлар 2018 йил августдаги қарор билан ўқувчиларга ва ота-оналарга умид бергансизлар, уларнинг баъзилари шу умидга таяниб, яхшигина маблағ тўлаб, бошқа коллежларни эмас, айнан юридик коллежларни танлади, шунда ўқиди ва ўқитди. Орадан 2 йил ўтиб, бирданига қўшимча талабларни белгилаб, улардаги (балким уларнинг баъзиларидаги) умидни синдиргансиз. Бу ҳақиқат. Шунинг учун ҳам ўша 2018 йилдаги қарорни узоқни кўзланмаган ва мўрт қарор деяпман.

Виждонан ўйлаб кўринг. Агар хорижий тиллар бўйича ўша қўшимча талаблар ТДЮУга кириш имтиҳони учун 8 ой қолганида эмас, балки кейинги ўқув йили учун деб белгиланганида, ҳозирги битирувчилар учун адолат бўлмасмиди? Бу ерда ҳеч қанақасига таҳлил қилиш ҳам, эксперт бўлиш ҳам шартмас. Шунчаки аччиқ ҳақиқатни кўра-билиш ва хатони тан олиш керак.

Яна қайтариб айтаман. Ҳар хил имтиёзларга мен ҳам қаршиман, айниқса юридик таълим борасида. Бироқ, ТДЮУга кириш бўйича мана шундай имтиёзлар билан ўзларингиз тизимни чалкаштириб келдингиз. Бир имтиёзни бериб, ҳеч қанча вақт ўтмай, уни амалда деярли бекор қилиш тўғри бўлмагани аниқ, имтиёз берилдими, вада қилиндими, шунда туриш керак эди.

Барибир, Адлия вазирлиги билан баъзи масалаларда (давлат ташкилотлари юристларини қисқартириш, юридик экспертизадан ўтказилаётган айрим қонунчилик ҳужжатларининг сифати (яъни, мўрт ҳужжатлар), меҳнатга доир ҳужжатларни адлия томонидан текширилиши, юридик техникумлар ва юристлар уюшмаси каби масалаларда) қарама-қаршилигимиз бор. Шунга, майлими гапирсам?

👉@yuristkadr
YURISTKADR
Мактабларнинг кадрлар хизмати соҳасидаги асосий муаммолар. Халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларида иш юритувчи-котиб (котиба) лавозимлари ўрнида кадрлар бўйича алоҳида лавозимлар очилганига ҳам мана бир ярим йил бўлибди. Лекин, бу тизим нима учун…
Мана бу пост юзасидан бир обуначимиздан фикр билдирилибди.

Ассалому-алайкум, Саидали Мухторалиев. Шу постда ҳақиқатни ёзибсиз. Мен ҳам мактабда котибаликдан кадрлар бўйича менежерликка ишга ўтганман. Лекин мени ҳали ҳам директоримиз секретарь дейди. “Секретарь қани, чақириб юборинглар” дейди. Биз ўзимизни кадр иши билан қачон шуғулланамиз?

P/S: Эртага Халқ таълими вазирлигида мактаблардаги кадрлар хизмати фаолиятини йўлга қўйиш (уларни ўз ишлари билан шуғулланишга имкон яратиш) ва бу фаолиятни такомиллаштириш юзасидан Кадрлар хизмати раҳбарияти билан учрашувимиз бор. Насиб қилса, бу муаммоларни биргаликда қисқа вақтда ҳал қилиш ҳаракатини қиламиз.

Эртага кечгача бу тўғрисида албатта маълумот бераман.

👉@yuristkadr
ВАЗИФА ЮКЛАТИШ ҲАҚИДАГИ БУЙРУҚ НАМУНАСИ БОРМИ?

МУРОЖААТ.
Ассалому-алайкум. Кадрлар бўйича инспекторимиз ишдан бўшаб кетиб қолди. Шу бўйича унинг ишини бошқа ходимга юклатиб турмоқчимиз, Сизда буйруқ намунаси бўлса ташлаб беринг, илтимос.

ЮРИДИК ЁРДАМ.

Шу бўйича Меҳнат кодексининг 2 та моддасини ва Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарорини келтириб ўтамиз.

1. МК 178-моддаси:

ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим.

2. МК 160-моддаси:

бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, ўриндошлик асосида ишлаганлик учун, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 20-банди:

бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга шундай касб ва лавозим бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйилади.

Сиз айтган вазиятда бу жараён ходимнинг бир нечта лавозимда ишлаши ҳисобланади. Қўшимча вазифа, яъни қўшимча лавозимни юклатиш учун юқоридаги қоидаларга асосланган ҳолда буйруқ чиқариш керак бўлади. Бунда қуйидаги намунадан фойдалансангиз бўлади.👇

👉@yuristkadr
УЛУШИНИ ШАКЛЛАНТИРМАГАН ТАЪСИСЧИНИ МЧЖ.ДАН ЧИҚАРИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, юристкадр жамоаси. Мен икки йил аввал бир ҳамкорим билан МЧЖ ташкил қилган эдим. Ўзимни улушимни тўлиқ киритганман, лекин шеригим улашини киритмаяпти, ҳалиям бош тортиб келяпти. Лекин фирмани ишларига аралашиб, ўзини таъсисчилигини рўкач қилиб, фойдадан улуш берасан деб талаб қиляпти, фирмани ишига умуман аралашмайди, ҳеч қандай ёрдам ҳам қилмайди. Судга ариза бериб, шу таъсисчини чиқариб ташласа бўладими? Ўз ҳохиши билан чиқмоқчи эмас.

ЖАВОБ.

Ҳа бўлади. Қаранг, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасида
«жамият давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида устав фондидаги ўз улушларини тўлиқ киритиши шарт» дейилган. Демак, сиз айтган вазиятда ҳамкорингиз мана шу талабларни бузган бўляпти.

Юқоридаги қонуннинг 8-моддаси, 2-кисмида жами улушлари жамият устав фондининг камида 10 фоизини ташкил этувчи иштирокчилар ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузаётган, ёки уз харакатлари (харакатсизлиги) билан жамият фаолиятига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чикаришни талаб килишга хакли эканлиги белгиланган.

Жамият таъсисчилари ўртасидаги таъсис шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли таъсисчилар сафидан чиқаришга доир низолар ҳозирги Иқтисодий процессуал кодекснинг 30-моддасига иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган корпоратив низолар ҳисобланади.

Демак, сиз нариги таъсисчига нисбатан туманлараро истиқодий судга “устав фондидаги улушини шакллантирмаган иштирокчини жамият иштирокчилари таркибидан чиқариш ҳақида” даъво аризаси киритишингиз керак. Шунда бу муаммо иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билан ҳал бўлади.

Ана шундай даъво аризадан намуна берилмоқда.👇

👉@yuristkadr