ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯРАТМАГАН ДЕБ МАКТАБ ДИРЕКТОРИГА МАЪМУРИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50-моддаси 1-қисмига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини яратишга доир қарорларини бажармаслик:
➖мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Туман ва шаҳарлардаги умумтаълим муассасалари директорлари ва мактабгача таълим мудирлари (директорлари) ҳам ана шу ҳуқуқбузарлик билан тез-тез жаримага тортилиб турадилар. Хўш, бу тўғрими? Бугун шу масалани мактаб директорлари мисолида ўрганишга ҳаракат қилдик.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига биноан:
➖ муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар учун назарда тутилади;
➖ иш ўринларининг белгиланадиган энг кам сонининг жами сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларига мувофиқ ташкилотнинг рўйхатдаги ходимлари ўртача сонининг 10 фоизидан ортиқни (шу жумладан, ногиронлар учун камида 3 фоизни) ташкил этиши мумкин эмас.
Тасаввур қилайлик, бир мактабда ходимларнинг ўртача сони 60 нафарни ташкил қилади, ҳоким қарори чиқди ва унга асосан ана шу мактабга ҳам иш ўринларининг энг кам сонини яратиш вазифаси юклатилди. Орадан маълум бир вақт ўтди, ушбу мактабда ҳоким қарорида кўрсатилган талаблар бажарилмади ва қўшимча иш ўринлари яратилмади, натижада меҳнат инспекторлари ушбу мактаб директорига нисбатан МЖтКнинг 50-моддасига асосан БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима қўллади.
Мазкур ҳолатда мактаб директорига нисбатан маъмурий жарима қўллаш учун мактаб директори айнан ўз ваколатига кирган вазифани бажармаган бўлиши керак. Чунки ҳуқуқбузарлик мажбуриятларни бажармаганлик натижасида келиб чиқади. Энди савол, давлат мактабларининг штат жадвалларга ўзгартириш киритиш ёки бу мактабларда қўшимча иш ўрнини яратиш мактаб директорининг ваколатига кирадими, мустақил ҳолатда унинг қўлидан келадими, бу иш? Албатта йўқ.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 74-бандига асосан, “давлат умумтаълим муассасалари штатидаги ходимлар сони умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофиқ белгиланади” дейилган. Шунингдек, ушбу бандда, давлат умумтаълим муассасаларининг намунавий штатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланиши ҳам кўрсатиб ўтилган.
Кўряпсизми, айнан шунинг учун ҳам, бу масалада, умумтаълим мактаблари раҳбарларига нисбатан МЖтКнинг 50-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий жарима белгиланиши қонун бўйича ҳам, мантиқ бўйича ҳам ҳуқуқий асосга эга эмас.
📃 Бу вазиятда, мактаб директорининг вазифаси ва ваколати туман ҳокими қарори ижросидан келиб чиқиб, қўшимча иш ўринлари яратиш масаласида туман ХТБ билан биргаликда, ҳудудий бошқармаларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиш доирасида бўлади.
Каналга уланиш 👉@yuristkadr

ДАСТЛАБКИ СИНОВДАН ЎТА ОЛМАГАН ХОДИМ БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ
Ҳаммамиз биламиз, ходимларни ишга қабул қилишда 3 ойдан кўп бўлмаган муддатга дастлабки синов муддати белгиланиши мумкин (МК 85-модда).
Дастлабки синов даври ходим учун ҳам, иш берувчи учун ҳам ўзаро муносабатларни давом этишига ишонч ҳосил қилиб олиш учун белгиланадиган расмий-ҳуқуқий жараёндир.
Меҳнат кодексининг 84-моддаси мазмунига кўра, меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:
биринчидан, иш берувчи томонидан ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш учун;
иккинчидан, ходим шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши учун.
Савол туғилади, агар ходим дастлабки синов муддати давомида иш берувчининг синовидан ўта олмаса, нима бўлади? Меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми, агар мумкин бўлса қандай асосга кўра бекор қилинади?
Қаранг, Меҳнат кодексининг 87-моддаси 1-қисмига кўра, дастлабки синов муддати тугагунига қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.
Демак, ходим белгиланган синов муддати давомида қониқарсиз натижа кўрсатаётган бўлса, иш берувчи токи синов муддати тугагунига қадар, бу ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.
Бунда энг асосий омил, синов натижаси қониқарсиз эканлиги, яъни ходимнинг топширилган ишни бажара олмаслигини асословчи фактлар расмий ҳужжат билан тасдиқланиши керак ҳамда ходим камида 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши керак.
Меҳнат шартномасини дастлабки синов натижаси муносабати билан МКнинг 87-моддаси асосида бекор қилиш, шартномани бекор қилишнинг қолган бошқа асослари (МКнинг 89, 97, 99, 100, 105, 106-моддалари)дан алоҳида жарёндир. Булар ҳаммаси, бир-биридан алоҳида-алоҳида асослар эканлигини утунмаслик керак.
Айнан шунинг учун ҳам, бу жараёнга масалан, МКнинг 100-моддаси, яъни меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш жараёнидаги қўшимча мураккаб талаблар (касаба уюшмаси розилигини олиш, ҳомиладор ва боласи 3 ёшга тўлмаган аёларни бўшатиб бўлмаслиги, ходимни аввал бўш бўлган бошқа ишга ўтказиш кабилар) тадбиқ этилмайди.
Юқорида айтилганидек, синовдан ўта олмаган ходим бўйича:
➖синов натижасининг қониқарсиз бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (далолатнома ёки йиғилиш баённомаси, ёхуд тегишли масъул шахснинг билдиришномаси кабилар);
➖ходимга 3 кун олдин бериладиган огоҳлантириш хати;
➖ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилади, бўлди.
📃Ишда фойдаланиш учун намуналар берилмоқда.👇

Бугун 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни.
Биз ҳар биримиз ўқувчи бўлганмиз, бошимизда азиз устозларимиз туриб, бизга илм берган ва тўғри йўлни кўрсатган. Бугун агар нимагаки эришган бўлсак, бунда Сиз устозларимизнинг ўрни беқиёсдир.
Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча устозларни, ўқитувчилар ва мураббийларни ушбу ажойиб байрам билан чин юрагимдан муборакбод этаман.
Бахтимизга соғ ва саломат бўлинг, дунёдаги энг улуғ касбнинг эгаси эканлигингиздан доимо фахрланиб юринг!
👉@yuristkadr

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ТАРАФЛАРНИНГ КЕЛИШУВИГА КЎРА БЕКОР ҚИЛИШ (МК.НИНГ 97-МОДДАСИ 1-БАНДИ)
Бугун сизларга меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш амалиётига оид айрим керакли тавсияларни бериб ўтаман.
Амалиётда ходимдан ариза олинганидан сўнг меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига (ҳохишига) кўра бекор қилиш (МК 99-модда) ёки тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш (МК 97-модда 1-банди) вариантларидан биттаси танланади.
Унутманг, агар иш берувчи ёки унинг вакили ходимдан ариза сўраганида, ходимни МК 99–моддаси билан ишдан бўшатиш амалиёти ноўрин бўлади, чунки 99-модда ҳолатида ишдан бўшаш ташаббуси айнан ходимнинг ўзидан чиқиши керак.
Агар суд низолари давомида ташаббус ходимдан эмас, балки иш берувчидан чиққанлиги ва ариза айнан иш берувчи ташаббуси билан ёзилганлиги аниқланса, МК 99-модда билан ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ ноқонуний деб топилиши муқаррардир.
Ана шу жойда МК 97-модда 1-банд – меҳнат шартномасини тарафларнинг келишуви билан бекор қилиш амалиётининг авзаллик томони кўзга ташланади.
МК 99-моддасидан фарқли равишда шартномани МК 97-модда 1-банд билан бекор қилишда иш берувчи ходимга ишдан бўшашни таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Тарафларнинг келишуви ҳолатида икки томон ҳам бир-бирига шартномани бекор қилиш юзасидан таклиф билдириши мумкин ва албатта бир томон берган таклифга иккинчи томон рози бўлса, демак келишувга эришилади. МК 97-моддаси, 1-бандининг амалий жиҳатдан асл моҳияти айнан шундайдир.
Агарда зарур ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилса, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш амалиётида умуман низо бўлмайди.
Биласизми, кўпчилик амалиётчилар ходим томонидан ариза тақдим этилса ва бу аризага иш берувчи “розилик” ёки “келишув” муносабати ёзиб имзо қўйса, “бўлди, тарафлар келишувга эришилди” деб ҳисоблайди. Ва шу аризанинг ўзига асосан шартномани МК 97-модда 1-банд билан бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарадилар.
Аммо юристлар ва кадрлар хизмати ходимларининг асосий мақсади ҳар қандай ҳолатда ҳам низонинг олдини олиш ва келгусидаги турли кўнгилсизликларга йўл қўймаслик ҳисобланади.
Шунинг учун меҳнат шартномасини МКнинг 97-моддаси 1-банди билан тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда, албатта, “меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишув” деб номланган алоҳида ҳужжат тузилишини, шундан сўнг буйруқ чиқарилишини тавсия қиламиз.
📃 Ишда фойдаланиш учун намуналар тақдим этилади.👇

НОТАРИУС ЎЗИ ТАСДИҚЛАГАН БИТИМ ЮЗАСИДАН ТАРАФЛАРГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАЙДИ.
Барчамиз биламиз, уй-жой олди сотдиси шунчаки тузилмайди, бундай шартномалар нотариус томонидан тасдиқланиши шарт (ФК 488-модда).
Аслида, шартнома ва битимларни нотариал тартибда тасдиқлашдан асосий мақсад, тарафлар ўртасида тузиладиган шартноманинг қонунийлигини таъминлаш ҳамда тарафларнинг мулкий хавфсизлигини сақлашдан иборат.
Тасаввур қилинг, икки шахс мулкни олди-бердиси билан боғлиқ шартнома тузяпти, нотариуссиз. Бунда биринчидан, шартноманинг мазмуни сифат даражасида бўлмайди, тарафларнинг мулкий ҳуқуқлари тўла ҳимоя қилинмайди, иккинчидан, шартноманинг бир тарафи фирибгар бўлиб чиқиши мумкин ва харидор катта пулга тушиб қолиши мумкин.
Лекин битим агар нотариус орқали тузиладиган бўлса, биринчи навбатда шартноманинг мазмунига чуқур эътибор қаратилади, унда ҳар бир тарафнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи шартлар акс этади, шу билан бирга, шартнома тарафларининг ваколатлари пухталик билан текширилади, яъни битимга фирибгарлик аралашишига йўл қўйилмайди.
Шартномани нотаириал тасдиқлаш жараёнида, агар тарафлардан бирининг ҳаракати ноқонуний бўлса, ёки сотувчи шахс аслида ушбу мулкни эгаси ҳисобланмаса, ёки мулкни сотишга ваколатли бўлмаса, “нотариус қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши шарт” (“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси).
Нотариус ўзи томонидан тасдиқланадиган турар-жойларнинг битимини қонунийлигига жавоб беради, агар нотариуснинг айби билан шу битим ҳақиқий эмас деб топилса ва натижада, тарафлардан бирига зарар етса, ушбу зарар албатта қоплаб берилиши лозим.
❗️Қаранг, “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига кўра:
давлат нотариал идорасининг нотариуси томонидан ўз мажбуриятларини бузганлиги оқибатида етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда давлат томонидан қопланади.
жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта бадали (суғурта суммаси) ёки суғурта бадали етарли бўлмаган тақдирда нотариуснинг шахсий мол-мулки ҳисобидан, нотариуснинг шахсий мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда Нотариал палата ҳузуридаги Компенсация фонди ҳисобидан қопланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарори билан тадиқланган “Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан, “зарар давлат томонидан кейинчалик нотариусга тўланган қоплаш миқдорида аксинча талаб (регресс) қўйилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади” дейилган.
Низомнинг 3-бандига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахс ўзига етказилган зарар қопланиши ҳуқуқига эга. Суднинг зарарни қоплаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори зарар қопланиши учун асос ҳисобланади.
👆Кўряпсизми, юқорида келтирилган қоидаларга кўра, агар нотариуснинг айби билан у томонидан тасдиқланган битим “мўрт” бўлиб чиқса ва бунинг натижасида харидор “куйиб қолса”, унга етказилган зарар албатта қоплаб берилиши керак. Бунда агар битимни давлат нотариуси тасдиқлаган бўлса, етказилган зарар давлат томонидан қопланиши шарт.

ХОДИМЛАРГА ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРМОҚЧИМИЗ, БИРОҚ ЖАМОА ШАРТНОМАСИДА БУ ЙЎҚ, НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?
САВОЛ.
Ассалому алайкум хурматли Саидали Мухторалиев. Мен МЧЖ кадрлар бўлимида ишлайман. Биз ишчи ходимларга пандемия даврида қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилишга ёрдам пули ажратмоқчимиз, лекин бизнинг жамоа шартномада бундай банд йўқ. Нима қилсам тўғри бўлади?
ЖАВОБ
Меҳнат кодексининг 153-моддасига кўра:
➖ меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.
👆Мана шу қоидага мувофиқ, Сизда иккита йўл мавжуд.
Биринчиси, корхонадаги мавжуд жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан, “пандемия даврида қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш учун ходимларга моддий ёрдам пули ажратиш” масаласини жамоа шартномасида акс эттириш керак.
Иккинчиси, иш берувчи томонидан алоҳида локал ҳужжат, масалан, “Пандемия даврида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Низом ёки Тартиб қабул қилиниши ва бу ҳужжат корхонадаги касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилиши зарур.
Айнан шу ҳужжатга “пандемия даврида қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш учун ходимларга моддий ёрдам пули ажратиш” масаласини ҳам киритиш мумкин.
✅ Шундай қилиб, юқоридаги ҳужжатлардан бирини расмийлаштириш ва амалга киритиш орқали, корхонангиздаги ходимларга қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам пули ажратилиши мумкин.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ РАҲБАРЛАР ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СУҲБАТИДАН ЎТИШИ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
Боя daryo.uzдан ўқиб қолдим.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев пандемия шароитида умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалаларига бағишланган йиғилишда битирувчилари ОТМга киролмаган мактабларни қаттиқ танқид қилибди.
Албатта, танқид жуда ўринли бўлган деб ҳисоблайман, бироқ ҳоким йиғилишда айрим фикрларни ҳам билдириб ўтганки, уларнинг баъзилари қонунчиликка у қадар тўғри келмайди. Жон куйдирилгани албатта яхши, лекин барибир билдирилган ташаббуслар қонун доирасида бўлиши зарур.
Зоир Мирзаевнинг айтишича, бундан кейин вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосарлигига, шунингдек туман ва шаҳар ХТБ мудирлигига номзодлар танлаб олинар ва улар вилоят раҳбари (бу ерда вилоят ҳокими ўзи назарда тутиляпти)нинг суҳбатидан ўтар экан.
Қизиқ, унда бу тизимнинг эгаси ҳисобланган Халқ таълими вазирлиги нима билан шуғулланади? Ходим тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш билан аслида иш берувчи шуғулланиши керак эмасми?
Аслида иш берувчиси бошқа бир шахс бўлган лавозимга тайинлаш учун номзодларни яна бир бошқа бир органнинг суҳбатидан ўтишига доир амалиёт фақатгина коррупцияни кучайтиришга сабаб бўлади, холос.
Ушбу масаланинг ҳуқуқий жиҳатига эътибор қаратсак. Яқиндагина қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларини бирма-бир кўриб чиқамиз. Йўқ, бу моддада ҳокимларнинг таълим тизими ташкилотлари раҳбарларини суҳбатдан ўтказиш, ёки лавозимга тайинлаш учун руҳсат бериш ваколати мавжуд эмас.
Энди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида”ги Низомга эътибор қаратамиз.
Мазкур Низомнинг 18-банди 5-хатбошисида аниқ белгилаб қўйилганки:
➖ Халқ таълими вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишувсиз Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси раҳбарларини, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқларини, шунингдек, Вазирликнинг бошқа идоравий ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳуқуқига эга.
Яъни, амалдаги қонунчилик бўйича ушбу вазирликнинг қуйи тизимидаги раҳбарлар, шу жумладан, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ёки туман ва шаҳар ХТБ бошлиқлари бу лавозимларга ўз вазирлиги томонидан, бирор-бир ҳоким билан келишмасдан тайинланади.
Бу ерда ҳокимнинг Халқ таълими вазирлиги тизимидаги раҳбарлик лавозимларига номзодлар унинг суҳбатидан ўтиши ҳақидаги даъволари Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги Қарори талабларига тўғридан-тўғри зид келмоқда.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, вилоят ҳокимининг йиғилишда билдириб ўтган юқоридаги фикрлари ҳуқуқий асосга эга эмас ҳамда ушбу вазиятда ваколат доирасидан бироз четга чиқилмоқда, назаримда.

ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВА ТУМАН (ШАҲАР)ЛАРДАГИ КАДАСТР ХОДИМЛАРИ ЭНДИ БЎШАТИЛАДИМИ?
Бизга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиалларида ишлаб турган ходимлари ишдан бўшатиладими, деган мазмунда саволлар келмоқда.
Оммавий ишдан бўшатишларга нисбатан ҳуқуқий позициямизни доим билдириб келяпмиз, шу боисдан кадастр тизими ходимлари масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтсак.
Барчамизнинг ҳабаримиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6061-сонли Фармонига асосан:
➖ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилиши белгиланди.
Фармондан сўнг, Президентнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сонли Қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарорга биноан, 1-банди а-кичик бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиаллари негизида — Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари ташкил этилиши белгилаб қўйилди.
Бу ерда агар, ҳозирги ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) филиаллари фаолияти тўлиқ тугатилса ҳамда ушбу ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ворислик тартибида бошқа ташкилотларга ўтмаса, ундаги ходимларни МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан “корхона тугатилганлиги” важи билан ишдан бўшатиш мумкин бўларди.
Бироқ, қаранг ПҚ-4819-сонли қарорда ушбу ташкилотларни тугатиш эмас, балки уларнинг негизида айнан уларнинг фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотларни ташкил этиш назарда тутилган, яъни:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари – Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари сифатида фаолият юритсалар;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман ва шаҳар филиаллари ҳам шунга мос равишда Давлат кадастрлари палатасининг туман ва шаҳар филиаллари сифатида фаолият юритади.
Аввал ҳам бир неча бор айтиб келганмиз, “негизида” жумласи ташкилот фаолиятига нисбатан қўлланилганда, тугатиш маъносида эмас, балки бу ерда корхонани қайта ташкил этиш маъносида келади.
Ана энди Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг ҳар доим такрорлаб келаётганимиз – ўша маълум ва машхур бўлган 98-моддасини яна бир бор ёдга оламиз:
➖ корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади.
Яъни, кадастр тизимидаги қайта ташкил этилиши белгиланган ташкилотлардаги ходимларни ташкилот тугатилди деган важ билан ишдан бўшатиш қонунчиликка мувофиқ бўлмайди. Улар ўз ишларини давом эттиришлари айнан қонун талабидир.

ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ХОДИМНИ ВАҚТИНЧА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ
САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Сиздан илтимос, рахбарни ташаббуси билан ходимни вақтинчалик ишга ўтказиш тартиби қандай? Шу тўғрисида тушунтириш беринг, иложи бўлса буйруқ намуналаридан ҳам берсангиз. Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ.
МКнинг 95-моддасида ходимни иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ўтказиш тартиби тўғрисида зарур талаблар назарда тутилган.
❗️Эътибор беринг.
Ходимни унинг розилигисиз – иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказишга фақатгина ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолинишнинг олдини олиш мақсадларидагина йўл қўйилади.
Бироқ ҳар қандай ҳолатда ходимга таклиф этиладиган ватинчалик иш унинг соғлиғига тўғри келиши лозим.
Чунки айнан 95-моддада ходимнинг соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмаслиги қайд этилган.
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек, ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар жамоа шартномасида кўрсатилади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруқни чиқаришда унинг муддати кўрсатилиши лозим.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳолатлари тарафларнинг келишуви ва ходимнинг ташаббуси билан амалга оширилса, буйруқ чиқариш учун ходимнинг аризаси асос бўлади.
Агар ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқарилса, бундай ҳолатларда буйруқ учун ходимнинг аризаси ва тиббий хулоса асос бўлади.
Ходимни иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун эса ташкилотдаги ишлаб чиқариш зарурияти ёки ишда бекор туриб қолиш фактининг мавжудлиги асос бўлади.
Буйруқда ҳам унинг асоси сифатида айнан шулар келтирилиши лозим. Доимий бошқа ишга ўтказишдан фарқли равишда вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмайди (МК 96-модда), яъни шартномага ўзгартириш киритилмайди.
📃 Ишда фойдаланиш учун буйруқ намунаси тақдим этилмоқда.👇

2021 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ТАКСИСТЛИК ҚИЛИШ МУМКИН БЎЛАДИ!!!
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикaси Президентининг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
❗️Диққат, мазкур Фармон лойиҳасидан кутилаётган энг асосий янгилик.
2021 йил 1 январдан:
➖ жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади;
➖ бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шаҳслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади.

ИШ ҲАҚИ САҚЛАНМАГАН ТАЪТИЛГА МАЖБУРЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ.
САВОЛ.
Ассалому алайкум. Мен Зарафшон саноат касб-хунар коллежи ўкитувчисиман. Коллежлар техникумга ўтказилиши муносабати билан ва пандемия сабабли коллеж мақоми техникумга утгунича 2-3 ой вакт ўтиши мумкин. Ўкитувчиларга рахбарият томонидан бу вактда ўз хисобидан таътил ёзиш талаб килиняпди. Агар уз хисобимиздан таътил ёзсак, биз 2-3 ой ойлик маошисиз коламиз. Биз укитувчиларнинг хеч кандай кушимча даромадимиз булмаса, шу вактгача бюджетдан таъминланган булсак фарзандларимизни кандай бокамиз? Коллежимизда укитувчилар орасида ёлгиз оила бокувчилар куп. Уларнинг ижтимоий ахволи нима кечади? Президентимизнинг 5969 ПФ фармонида 17 бандида тугатилаётган бюджетдан таъминланадиган мактаб коллежлар ходимларига ойлик маошлари уз вактида тулаб берилсин дейилган. Шунга тушунтириш берсангиз илтимос. Олдиндан рахмат, саломат булинг!
ЖАВОБ.
Бугун, бизнинг жамиятимизда сўз ва фикр эркинлиги шиддат билан ривожланмоқда.
Одамларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳам ошмоқда, улар бўлаётган ҳақсизликларга, адолатсизликларга нисбатан имкони борича ўз фикрларини, ўз эътирозларини билдиришмоқда, ўз ҳуқуқлари учун курашмоқда.
Биз каби ҳуқуқий каналларнинг фаолиятидан кўзланган асосий мақсад ҳам худди шундай, яъни инсонларга уларнинг бузиган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашишдир.
Мени хурсанд қилган нарсалардан бири шуки, жамиятдаги айрим урчиб кетган қонунбузарликларнинг аслида ҳақиқатдан ҳам қонунбузарлик эканлигини инсонлар аста-секин тушуниб етишмоқда.
Авваллари, раҳбарларнинг ходимларни ўз ҳисобидан таътилга чиқиши тўғрисидаги кўрсатмаси қонун каби бажарилар, бу борада ходимлардан хатто розилик олиб ҳам ўтирилмас эди. Айниқса, давлат ташкилотларида бундай ҳолатлар ҳозир ҳам учраб турибди.
Эндиликда, ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ ходимни иш ҳақи сақланмаган таътилга мажбурлаб чиқариш қонунбузарлик эканлигини тушуниб етишмоқда.
Сизга ҳам маслаҳатим шу, Сизнинг ва бошқа ҳамкасбларингизнинг розилигисиз, иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқариш, ёки шунга мажбурлаш мутлақо ноқонунийдир.
Иш берувчига унинг ушбу хатти-ҳаракати қонуний эмаслигини билдириб, иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқмаслигингизни тушунтиринг ва ишингизда давом этаверинг.
Аслида, юқоридаги қонунбузарлик учун иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари (3.345.000 сўм) миқдоригача жарима кўзда тутилган.
Қонунбузар раҳбарга ана шу жавобгарлик билан боғлиқ нормаларни эслатиб қўйинг, ишонаманки, шу билан ҳаммаси жойида бўлади.

ЭКОЛОГИЯ ХОДИМЛАРИНИ ПАХТАГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
Ижтимоий тармоқларда қуйидаги мурожаат тарқалган.
“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясида ишлаймиз. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига бўйсунамиз. Бошқарма тадбиркорлардан компенсация тўлови ва жарима ундиришни талаб қилар эди. Энди туман ҳокими ёрдамчилари ва қишлоқ хўжалиги бўлими ҳам хўжайинлик қилиб пахтага чиқишга мажбур қилмоқда. Ахир, биз кимнинг буйруғини бажарайлик? Озгина маошга қанот қилиб ишлаб келаётган ходимлар талабини инобатга олишларини сўраймиз”.
Тўғриси, шахсан менга ушбу соҳа бегона эмас. Ўзим жойлардаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ходимларига, экоинспекторларга ҳуқуқий масалаларда ҳамда экологик назорат масалаларида маъруза ўқиб келганман.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомдан келиб чиқиб, қуйидагиларни билдириб ўтмоқчиман.
▪️Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) инспекциялари Давлат экология қўмитаси тизимига киради.
▪️Бу Қўмитанинг ҳудудий органлари ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик органларига бўйсунмайди.
▪️Туман ва шаҳарлардаги инспекцияларнинг асосий вазифаси Давлат экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли туман (шаҳар)да самарали бажариш ҳисобланади.
▪️Ушбу вазифалар қаторида пахта ёки ғалла ҳосилини йиғим-теримида қатнашиш деган вазифалар йўқ.
❗️ Аксинча, ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ҳамда ТУМАН (ШАҲАР) ИНСПЕКЦИЯЛАРИнинг ўз ваколатлари доирасида, экологияни сақлаш борасида қабул қилган қарорлари керак бўлса, ҳокимлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Қўмитанинг Низомида ёки бошқа қонун ҳужжатларида, ҳокимларда туман ва шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимларини ишдан олиб ташлаш, ёки уларга қандайдир интизомий жазо чоралари қўллаш деган ваколатлар йўқ.
Лекин, ҳокимларнинг биз ҳаммамиз билган кўринмас бир “таёғи” бор. Қайси ташкилот ҳимояланмаган бўлса, ўша ташкилотдаги ходимларга босим ўтказилади. Ҳозир ўқитувчи ва тиббиёт соҳаси ходимлари яхши ҳимояланганку, тўғрими, қани уларни пахтага жалб қилиб кўришсинчи, нима бўлар экан? Ҳимояланган деганда, мен аниқ бир соҳа ходимларини ортиқча юмушларга жалб қилинмаслиги юзасидан Президент ёки Ҳукумат қарорлари қабул қилинганлигини айтяпман.
Ҳимояланмаган ким қоляпти? Экология, ветеренария, банкирлар, ободонлаштириш, шуларга ўхшаганларми?
Тушунмайман, наҳотки, ҳар бир соҳа учун, шу соҳадаги ходимларни ҳар хил ишларга жалб қилинмаслиги, уларнинг фаолиятига ҳокимларнинг аралашмаслиги юзасидан алоҳида ҳужжат қабул қилиш керак бўлса?
Мажбурий меҳнатга доир талаблар ҳаммага бирдек тегишли эмасми, ахир?

YURISTKADR
ЭКОЛОГИЯ ХОДИМЛАРИНИ ПАХТАГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ? Ижтимоий тармоқларда қуйидаги мурожаат тарқалган. “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясида ишлаймиз. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига бўйсунамиз. Бошқарма…
Коронавирус инсониятнинг бошига тушган энг катта кулфатлардан бири бўлди.
Лекин агар одамлар ўзларини ўнглаб олмасалар, яқин келажакда экология муаммоси инсоният учун тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ташвиш туғдириши мумкинлигини барчамиз англаб турибмиз.
Шундай бир вазиятда, бизнинг жойлардаги мутасаддиларимиз экология муаммоларини ҳали ҳам назар-писанд қилмаётганлиги, туманлардаги соҳа ходимлари доимий равишда турли босимларга учраётганлиги, ўзларининг иши қолиб, экология соҳасига мутлақо ёт бўлган ишларга жалб қилинаётганлиги, улар асосан, жойлардаги ҳокимларга муте қилинганлиги шунчаки ачинарлидир.

Наманганлик уй-жой низоси сабаб ўзини ёққан ва вафот этган аёлнинг фожеали тақдирига биздаги суд-ҳуқуқ тизими ҳам айбдор эканлигини хис қилиб, жуда ачиндим дўстлар.
Ўша уй-жой нотариус орқали олди-берди қилинганку. Ишончим комил, бу вазиятда агар олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, нотариуснинг ҳам айби албатта бор эди.
Наҳотки, ишни кўраётган жиноят суди марҳумнинг фуқаровий даъвосини кўриб чиқишда шу масалага эътибор қаратмади?
Бир томондан давлат нотариусининг масулиятсизлиги сабаб, “мўрт” расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси оқибатида фуқарога етказилган зарар кеча айтганимдек, давлат томонидан қоплаб берилиши керак эдику.
Ижтимоий тармоқларни кузатдим, марҳум ўтган давр ичида бу уй-жой низосининг ортидан бормаган жойи, кўрмаган чораси қолмаган экан, лекин масаланинг ҳуқуқий ечими бўла туриб, унга ва унинг оиласига ҳеч ким, на суд, на прокуратура ва на бошқа ваколатли органлар жиддий эътибор қаратмаган.
Хуллас, ана шу ўтда ёниб, минг азобда хаётдан кўз юмган бечора аёл учун энг биринчи навбатда биз юристлар ҳақиқий айбдор эканлигимизни тан олайлик.
Адолатни таъминлаш қўлимиздан келмас экан бизларни, жамиятдаги ўрнимиз аслида ичи пуч бўлган бир ёнғоқ эканлиги яна бир бора ойдинлашди. Виждонимиз олдида ҳам бир пул эканмиз, афсус.