#MUTOLAA_VAQTI
Донишманд шайхнинг ҳузурига бир мўйсафид келиб: «Шайх ҳазратлари, энди мен қариб қолдим, кун ўтказишим ҳам машаққатга айланяпти. Менга панд-насиҳат қилинг, шояд Аллоҳ ишларимни яхши йўлга бошласа», – дебди.
Шунда шайх мўйсафидга хитобан дебдики:
– Биродарим, агар сен эсда тутувчи бўлсанг ҳам, хотиранг юқори мақомда бўлса ҳам, икки нарсани эсдан чиқаргин: аввали – халқ учун қилган яхшилигингни, кейини – бировнинг сенга қилган ёмонлигини.
– Мардлик ва одамийлик ҳақида ҳам сўз айтинг.
– Миннат юкига бардош бермоқлик – одамийлик нишонасидир. Қўлидан келадиган ишни ўзгадан дариғ тутмаслик эса мардликдир.
– Ҳамиша мўмин ва мусулмон бўлиб юрмоқлик ҳақида ҳам айтинг, шайхим.
– Кишининг айбини қидирмаслик – мусулмонликдандир. Ёмон сўзларни айтмаслик мўминликдандир, – деб шайх насиҳатига якун ясаган экан.
«Меҳмон туйғулар» китобидан
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat

Telegram
Yuqori Chirchiq tumani hokimligi
Web-site : https://yuqorichirchiq.uz/
Facebook : https://www.facebook.com/yuqori.chirchiq.tuman.hokimligi.axborot.xizmati?mibextid=ViGcVu
Instagram : https://instagram.com/yuqori_chirchiq_tuman_hkm?igshid=MzMyNGUyNmU2YQ%3D%3D&utm_source=qr
YouTube : h