#ҳоким_қарори

Тошкент вилоятида 2 та ҳужжатли фильм суратга олинади

Вилоят ҳокимининг фармойишига кўра, маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ўзбекистон Қаҳрамони» Тожибой Ризаев ҳақида ҳикоя қилувчи «Туганмас хазина» ҳамда Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ёритиб борувчи «Нурафшон» ҳужжатли фильмларини ишлаб чиқариш учун 299 млн. 600,минг сўм маблағ ажратилади.

* * * *

Нурафшонда
қўғирчоқ театри қурилади

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Нурафшон шаҳар “ҚумариқМФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти маданият бошқармасига қўғирчоқ театри биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi