#Ҳоким_ва_тадбиркорлар_учрашуви

Бугун, Юқори Чирчиқ тумани “Гулистон” МФЙ биносида, туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Диёр Йўлдашев, тегишлилиги бўйича ҳоким ўринбосарлари, туман банк ходимлари, 1-секторда фаолият юритадиган тадбиркорлар, ф/х раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда вақт талаб этилмайдиган мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, муддат талаб этадиган масалалар бўйича туман ҳокимлигининг иш юритувига олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

Масъулларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестицион жозибадорликни ошириш, юзага келаётган муаммоларни ваколат доирасида ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt