#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_келажагимиз
#Ҳар_бир_ёшга_бир_гектар

‼️Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади.

❗️Уюшмаган ёшларни иш ўринлари билан таъминлаш, йўналтирилган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

📍Хусусан, туман ҳокими У.Атемов, туман ҳоким ўринбосарлари Д.Асқаров, Р.Утамалиев, туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Хожиев, туман Ёшлар иттифоқи раиси Ж.Сайдалиев ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида Ҳар бир ёшга бир гектар лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 2021 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра, Юқори Чирчиқ туманида жами 13.5 гектар ер майдонлари деҳқончилик қилиш истагида бўлган 54 нафар ёшларга ажратилди.

⚡️Жумладан,1-сектор 17 нафар ёшлар 4,25 гектар, 2-сектор 15 нафар ёшлар 3,75 гектар, 3-сектор 8 нафар ёшлар 2 гектар, 4-сектор 12 нафар ёшлар 3 гектар ер майдонлари ажратилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати