Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Манба: ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
🗒Қонунга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперативи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун пай усулига, жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган мустақил тижорат ташкилоти ҳисобланади.
✅Кооператив қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
📃16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек кооператив устави талабларига жавоб берадиган юридик шахслар кооператив аъзолари бўлиши мумкин.
📝Кооператив аъзоларининг реестри кооператив бошқаруви томонидан юритилади ва унда кооперативнинг ҳар бир аъзоси тўғрисида тегишли маълумотлар кўрсатилади.
⛔️Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар кооперативнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-995-сон, 08.11.2024 й.) қабул қилинди

Ҳукумат Қарори (774-сон, 21.11.2024 й.) билан Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди
⚡️ Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.
🔰Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.
🗒Қуйидаги жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:
➖кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);
➖руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
➖ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
➖жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
✅Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.
➡️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:
🔹электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда, “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали юборилади.
🔹оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.
♻️Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан 50 км масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

#қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрь кунидаги "ЎРҚ-999-сонли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодесининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида
➡️Батафсил
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.
🗓 2025/2026 ўқув йилидан:
🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.
✅ 2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:
➖спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;
➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

“2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (454-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган давлат харидларига асосан қурилиш муддати уч ойдан кам бўлган объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
🗓 2026 йил 1 январгача синов тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатларининг қиймати БҲМнинг 6 минг бараваридан ортиқ бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича қуйидагилар томонидан экспертизадан ўтказилади:
▪️ҳажм, техник ва смета қисми (нарх қисмидан ташқари) – “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан;
▪️товар, иш ва хизматларнинг нарх қисми –“Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан;
▪️БҲМнинг 6 минг бараваригача бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан.
✅ 2025 йил 1 апрелгача қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффоф тизим жорий этилиши таъминланади.
🖥 2025 йил 1 июлгача намунавий ва такрорий қўлланадиган лойиҳа ҳужжатлари бўйича электрон каталогларнинг яратилиши ҳамда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ЎРҚ-1014-сон, 24.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Манба: ЎРҚ-1014-сон, 24.12.2024 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-1-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди.
🔰 Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
📜 Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига 2025–2026 йилларда ажратилиши назарда тутилган маблағнинг бир қисмини 2023 йил ёз мавсумида дам олган болаларнинг йўлланма харажатларини ҳамда 2024 йил ёз мавсумига 59 та оромгоҳни тайёрлаш мақсадида олиб борилган таъмирлаш ишлари бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун йўналтиришга рухсат берилди;
📢 Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади;
🖥 Бундан ташқари, “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади;
📕 Бунда йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” АТ билан интеграция қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
⚡️ Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
📝 Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (11 млн 250 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
🖥 Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
🌐 Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди

“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-1-сон) қабул қилинди.
⚡️ Қарорга кўра, масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.
📜 Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
📁 Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, Дастур ва “йўл хариталари”нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.
🔍 Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.
📝 Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.
🗓 Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Президентга ахборот бериб борилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади

Манба: ПҚ-1-сон, 03.01.2025 йил.

“Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (17-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида қуйидаги йўналиш ва мутахассислик жорий этилади:
🔹Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши;
🔹Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги.
✅ Истеъдодли номзодларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:
▪️“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорларини дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилинади;
▪️“Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислигига Рақамли технологиялари вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатга эга номзодларни танловнинг мутахассислик фанлари бўйича “информатика ва ахборот технологиялари” фанидан имтиҳон топширишдан озод этилади.
🗓 2025 йил 1 июлгача ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети ташкил этилади.
🖥 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда “Рақамли криминалистика” йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курслари ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги очилади

⚡️Фармонга кўра, қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш 2025 йил 1 июлдан 2025 йил 31 декабргача “эскроу” ҳисобварақлари орқали ҳамда ҳозирда амалда бўлган улушли иштирок этиш тартибида тўғридан-тўғри жалб қилиш механизми бўйича параллел равишда тарафларнинг танловига кўра амалга оширилади.
🗓 Шунингдек, маблағларини жалб қилиш 2026 йил 1 январдан фақат “эскроу” ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
🖥 “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими доирасида уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилиб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.
📝 2025 йил 1 июлгача улушли шартнома бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ органларига электрон кўринишда тақдим этиб бориш тизими жорий этилади.
🗂 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойилини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилади

“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-62-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, 2025–2027 йилларда қуйидагиларни назарда тутувчи “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:
🔹дастур доирасида 350 мингта ёшни қамраб олинади, шу жумладан, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар учун камида 100 мингта қўшимча иш ўринлари яратилади;
🔹ёш тадбиркорларга комплекс хизматлар кўрсатилади, уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида АТ “Алоқабанк” таянч “ёшлар банки” этиб белгиланади;
🔹замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун ёшларнинг стартап ва инвестиция лойиҳаларига имтиёзли молиявий маблағлар ажратилади;
🔹иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги, шу жумладан, рақамли технологиялар татбиқ этилган инновацион лойиҳалар ҳамда ижтимоий тадбиркорлик йўналишидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади.
📝 “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.
📜 “Инновацион ёшлар” лойиҳаси бўйича венчур жамғармалари орқали ёшлар қўллаб-қувватланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ёшлар тадбиркорлиги ривожлантирилади

“2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-68-сон, 21.02.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.
📝 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамининг ғоявий-бадиий концепцияси маъқулланди ҳамда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тасдиқланди.
✔️ Бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида, улар учун байрам дастурхони ёзилади ҳамда турли хайрия тадбирлари ўтказилади.
✳️ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, байрам арафасида барча ҳудудларда, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияларини, умумхалқ ҳашарларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.
🔍 Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!

Манба: ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
Манба: ЎРҚ-1027-сон, 11.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ВМҚ 78-сон, 11.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди
Манба: ВМҚ 78-сон, 11.02.2025 йил.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-63-сон, 27.03.2025 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.
✔️Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
💸2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун Агентлик томонидан субсидия ажратилади.
📌2025 йил 1 сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.
📃 Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
❇️2025 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар
ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг “яшил” стандартлари жорий этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-152-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра, қуйидагилар “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹2025–2029 йиллар давомида замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қуриш ва 72 мингтадан зиёд қўшимча ўқув ўринларини яратиш орқали соҳадаги навбатлилик коэффициентини камайтириш;
🔹камида 500 нафар ногиронлиги бор ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитларини яратиш;
🔹давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, компетенцияларга асосланган таълим тамойилларини жорий этиш, лаборатория машғулотларини STEM стандартларига мувофиқ ташкил қилиш;
🔹халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида 36 минг нафар педагог кадрларнинг касбий ривожланишини таъминлаш, малака оширишнинг “аралаш ўқитиш” моделини жорий қилиш.
🏛Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

Манба: ВМҚ-352-сон, 07.06.2025 йил.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram ✅ Facebook
❗️ Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахслар рағбатлантирилади
Манба: ВМҚ-352-сон, 07.06.2025 йил.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM