This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қишлоқ_хўжалиги

🌾Бу йил Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган 102 минг гектар ер майдонига такрорий экинлар экиш режалаштирилган. Шундан 12 минг гектар майдонга картошка экилиши кўзда тутилган.

🥔Ушбу 12 минг гектар майдонда экиладиган картошканинг энг кўп қисми вилоят бўйича Ўрта Чирчиқ туманига тўғри келади. Ўрта Чирчиқ туманининг 2 минг гектар майдонидан 40437 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

🎥 Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги

❇️Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши унинг илмий ва амалий жиҳатларига бевосита боғлиқ. Кластер тизимининг қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилиниши мазкур соҳадаги ижобий янгилик бўлди.

🔷Олий Мажлис Сенати аъзолари профессор, олимлар ва қишлоқ ҳўжалиги меҳнаткашлари иштирокида юқоридаги каби масалаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

🎥Семинар тафсилотлари "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#қишлоқ_хўжалиги

Илмий изланишлар тажриба майдонида синалади

📌Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда тажриба майдонининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Хусусан, Юқори Чирчиқ туманидаги тажриба майдонида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, инновацион ғоя ва ишланмалардан самарали фойдаланишда фермерлар, олимлар ҳамда ихтирочиларимизнинг ташаббуси анча қўл келмоқда,– дейди Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов.

Майдонларга кимёвий воситалар пуркаш, далаларнинг хариталарини тузиш, катта ер майдонларида экинларнинг униб чиқиш даражасини кузатиш, ўсимликларга зарур озуқавий моддаларнинг етиб боришини таҳлил қилиш, айниқса, фойдали ҳашоратларни тарқатишда дрон қурилмаси яхши самара бермоқда.

🎥Шунингдек, дуккакли маҳсулотни экишга тайёрлаш, уни парваришлаш бўйича қизиқарли маълумотлар билан "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида танишинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#қишлоқ_хўжалиги
#тажриба_майдони

❇️Маълумки, қишлоқ хўжалиги соҳасида ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш ҳамда экинларнинг янги навларини яратиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

🌱Бу борада ҳар бир экиннинг биологик хусусияти, унинг ўсув даврида озуқага бўлган талаби, экиш муддатларини аниқ билиш ва етиштириш жараёнидаги ҳар бир тадбир ўз вақтида сифатли ўтказилиши ҳам муҳим ҳисобланади.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги зарур талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, тажриба майдонида маккажўхорининг дурагай уруғларини парваришлаш борасида иш олиб бормоқдамиз, – дейди Тошкент Давлат аграр университети доценти Худойберди Назаров.

📌Изланувчан олимларимиз нафақат маккажўхори, балки амарант ўсимлигининг шифобахш навини парваришлаш бўйича ҳам самарали иш олиб боришмоқда.

🎥Мазкур жараёнлар билан боғлиқ тафсилотлар "Ўзбекистон 24" лавҳасида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни

🔰Юқори Чирчиқ туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тантанада вилоят ҳокими Р.Холматов, вилоят ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокими, соҳа илғорлари, фахрийлар, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🎞Батафсил тафсилотлар “Sevimli” телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#қишлоқ_хўжалиги_йиғилиши

📍Жорий йилнинг 14 январ санасида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Утамалиев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда туман масъулларига "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари" тўғрисидаги ПҚ-4919 қарорга асосан, туманда сувни тежайдиган технологияларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, иш самарадорлигини ошириш, суғориладиган майдонлар сув билан барқарор таъминланишига эришиш мақсадида мутахасислар томонидан зарур тавсиялар берилди.

⚡️Туркия технологиялари асосида қурилиши режалаштирилаётган лойиҳадан томчилатиб суғоришда сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин ошириши кутилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#қишлоқ_хўжалиги

▶️ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 10 МИНГ ГЕКТАР МАЙДОНДА ТОКЗОРЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев вилоятларга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг боришини ўрганиш бўйича ташрифлари давомида, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб бермоқда.

❗️Қишлоқ хўжалиги ривожига қаратилаётган эътибор сабаб эса нафақат бозорларимиз тўкин-сочинлигини таъминланиши, балки ички истеъмолдан ортган мева ва узумларни хорижга экспорт қилиш имкониятлари яратилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat