#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_ўртасида_миллий_анъаналар_тадбири_ўтказилди

📍Жорий йилнинг 18 июн куни Юқори Чирчиқ туманидаги "Саксонота" маданият марказида "Ёшлар ойлиги"доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида туманнинг иқтидорли ёшлари ўртасида тадбир бўлиб ўтди.

💯Туман маданият бўлими, туман Мусиқа ва санъат мактаби, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан ўтказилган бу каби тадбирлар ёшларнинг миллий қадрият рухида тарбияланишига катта хизмат қилади.

Дастурда «Наврўз» қозоқ халқ миллий драма театри ижодкорлари томонидан-“Асыл жарым”,
Муножат” халқ фольклор дастаси томонидан «Ўзбекистоннинг бахтли ёшлари» шунингдек,Саксон ота маданият маркази Рақс тўгараги иштирокчилари томонидан «Қиздарай» номли рақс чиқишлари ижро этилди.

🎥Тадбир қатнашчиларнинг ажойиб чиқишлари билан файзли ўтди ва хушовоз хонандаларнинг куй қўшиқлари тадбирга ўзгача кўрк бағишлади.

💐Фольклор жамоаларининг чиқишлари орқали миллий, анъанавий куй қўшиқларимиз ёшларимизга тақдим этилди ва уларнинг қалбидан янада мухим ўрин эгаллашига замин яратилди.

Тадбир 200 нафар иштирокчини қамраб олди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat