#Юқори_Чирчиқ
#янги_деҳқон_бозори_фойдаланишга_топширилди

📌Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида туманнинг "Жумабозор" маҳалласида замонавий кўринишга эга
янги деҳқон бозори қурилиб, фойдаланишга топширилди.

📍Ушбу мажмуада Гўшт, сут, балиқ маҳсулотлари учун алоҳида музлаткичли савдо дўконлари, хўл ва қуруқ мевалар, нон ва нон маҳсулотлари учун ўзида барча қулайликларни яратган савдо расталарида сотувчилар ҳаридорларга сифатли хизмат кўрсатмоқдалар.

– Туманимиз марказида қурилган ушбу деҳон
бозори ҳудди узукка кўз қўйгандек ярашиб турибди, – дейди туманимиз фуқароси А.Исроилова . – Авваллари бозорларимизда бундай шароитлар бўлмаган. Сотувчиларга бу каби қулайликлар яратилмаган эди. Бозор мажмуасининг ташқи ҳудудида ҳам катта ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бу ерлар авваллари ташландиқ жойлар бўлган. Бугунги кунда туманимиз ҳокими ташаббуси билан обод масканга айланди,- деб сўзининг охирида миннатдорчилик билдирди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat