#спорт
#уйда_қолинг

Диққат: онлайн мусобақа

📌Аввалги хабаримизда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан каратэ cпорт турининг “Ката“ йўналиши бўйича мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида айтган эдик.

🥋Жорий йилнинг 20-26 апрель кунлари таэквондо WTF спорт турининг “Pumse“ йўналиши бўйича ҳам “Бошқарма кубоги” мусобақаси онлайн тартибда бўлиб ўтади. Мусобақада ёши ва жинсидан қатъий назар барча иштирок этиш мумкин.

Мусобақани ўтказиш тартиби:

🔹 Олинган видео лавҳада исми, фамилияси, яшаш манзили ва ким бўлиб ишлаши ёки ўқиши ёзилиши лозим;

🔸 Видео лавҳани монтаж қилмасдан жўнатинг;

🔹Олинган видео лавҳалар +99893 6292470 рақамнинг телеграм манзилига жўнатилиши керак;

🔸 Видеолар танлов ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

🏆Мусобақада иштирок этиб, 1, 2, 3-ўринни эгаллаганларга Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram