#таҳлил

Якун: инвестиция маблағларида ўсиш кўзга ташланмоқда

♻️Ўтган йили Тошкент вилоятида 56 та лойиҳа доирасида 309,2 млн. АҚШ доллари, шундан 270,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган эди.

🔢Агар рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, пандемия шароитига қарамай, белгиланган топшириқ 329,6 млн. АҚШ долларига, яъни 122 фоизга бажарилганлигини кўриш мумкин.

📶Жорий йилда эса вилоятда умумий қиймати 1 095,5 млн. АҚШ долларига тенг 107 та лойиҳа доирасида 371,8 млн. долларга тенг, ўтган йилга нисбатан 114 фоиз ўсиш суръати билан инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилган.

🔰Ўтган йилда 22 та ҳудудда 56 та хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳалар амалга оширилган. Бу йил эса барча ҳудудларда 107 та тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилади.

🔍2020 йилда вилоятда жалб этилган жами инвестицияларнинг 40 фоизи Хитой, 14 фоизи Корея, 9 фоизи Россия, 8 фоизи Туркия, 6 фоизи Англия ва 23 фоизи эса бошқа давлатлар инвенсторлари ҳиссасига тўғри келади.

🖇Ҳозирги кунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича 48 та давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда. 2020 йилда вилоятда 4 069 млрд. сўм миқдордаги 293 та лойиҳа ишга туширилиб, 10 953 та янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, инвестиция лойиҳалари асосида яратилаётган иш ўринларига биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзолари, меҳнат билан банд бўлмаган хотин-қизлар ва ишсиз ёшлар жалб этилди.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
📊Инфографика: 2016-2020 йилларда Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида сўнги 5 йилда Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ривожланиш натижалари таҳлили келтирилган.

📊#CERR эксперти Бахтишод Ҳамидов Ўзбекистон фармацевтика саноатида ислоҳотларнинг беш йиллик давридаги муҳим ўзгаришларини #таҳлил қилди.

📌2016-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида фармацевтика саноати соҳасида салмоқли натижаларга эришилди. Жумладан, дори воситалари ишлаб чиқарувчилар 5 йил давомида барча солиқларни тўлашдан озод этилди.

📈Шунингдек, Ўзбекистоннинг фармацевтика бозорида ўсиш динамикаси бўйича #МДҲ минтақасида энг тез ривожланаётган бозорлар қаторига кирди.

📊Ўзбекистон фармацевтика бозорида бугунги кунда 9000 турдаги дори воситалари, 1684 турдаги тиббий буюмлар ва 1529 турдаги тиббий техника маҳсулотлари истеъмол қилинмоқда.

📈2020 йилда фармацевтика соҳасида ички бозор ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил этиб, унинг 17-20 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан таъминланган.

👉Шарҳни қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин.

Батафсил:
👇👇👇
review.uz/oz/9ap
review.uz/9ap
review.uz/en/9ap

Каналга уланиш:
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
#таҳлил
#эътироф

⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди

➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#таҳлил

📌Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш — бугуннинг муҳим талаби

🔹
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

🔹“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали вилоятимизда хотин-қизлар бандлиги таъминлаш, аёлларга тадбиркорлигини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга моддий ёрдам пуллари бериш каби масалаларда олиб борилаётган ишлар туман ва шаҳарлар кесимида танқидий таҳлил қилинди.

🔹Мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Зуҳра Миргазиева, шунингдек, “Аёллар дафтари”ни юритишда масъул бўлган ташкилот рахбарлари ва секторларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари оила ва хотин-қизлар бўлимининг бошлиқлари иштирок этишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok