#таъзия

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг ишчан, фидойи ходими Ҳожиакбар Абдураҳмоновнинг вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, яқин инсонларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Марҳумни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси раҳбарияти ва меҳнат жамоаси.
#Таъзия

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов бугун вафот этди.

Ажойиб инсон, камтар ва билимли раҳбар Баҳодирбек Муллахонов меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида сидқидилдан меҳнат қилган. Хусусан, юртимизда банк-молия соҳасининг ривожланишида унинг муносиб хизматлари борлигини соҳа ходимлари яхши билар ва чуқур қадрлар эди.

У Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлаган нисбатан қисқа муддатда кўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга бошчилик қилган, ҳамкасблари ўртасида ардоқли устоз ва дўст сифатида катта ҳурмат қозонган эди.

Баҳодирбек Муллахоновнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдирамиз. Ҳамкасбимиз ва дўстимиз ажойиб инсон Баҳодирбек Муллахоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда бир умр сақланиб қолади.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#таъзия

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани "Юқори Чирчиқ ҳаёти" газетасининг бош муҳаррири Жамолиддин Абдиев вафот этди.

Ажойиб инсон, камтар ва билимли раҳбар Жамолиддин Абдиев меҳнат фаолияти давомида муҳаррирлик лавозимида сидқидилдан меҳнат қилган. Хусусан, туман "Юқори Чирчиқ ҳаёти" газетасининг ривожланишида муносиб хизматлари борлигини барча соҳа вакиллари яхши билар ва чуқур қардлар эди.

Иш фаолияти давомида ҳамкасблари ўртасида ардоқли устоз сифатида катта ҳурмат қозонган эди.

Жамолиддин Абдиевнинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ва сафдошларига чуқур
таъзия билдирамиз. Ҳамкасбимиз Жамолиддин Абдиевнинг ёрқин хотираси қалбимизда бир умр сақланиб қолади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги жамоаси

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
#Таъзия

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати жамоаси Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Илҳом Жўраевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

И. Жўраев 1984 йил Бекобод туманида туғилган. Тошкент
Ахборот технологиялари университетини тамомлаб,
ахборот технологиялари соҳасида ёш, умидли ва изланувчан мутаҳассис сифатида камол топиб бораётган эди. Унинг шахсий ташаббус ва жонкуярлиги билан қисқа фурсатда шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати фаолиятини талаб даражасида ташкил этиш ва шакллантиришда муносиб қадамлар қўйилиб, ҳудуд медиа маконида профессионал ёндашув ва янгича тажрибалар намоён бўлаётганди. Ёш ҳамкасбимизнинг бу борада ҳали бунданда катта мақсад ва эзгу режалари бор эди.

Ажойиб дўст, камтарин инсон, изланувчан ва ташаббускор, ўзига ва ўзгаларга нисбатан талабчан бўлган Илҳом Жўраев хотираси дўстлари ва яқинлари, ҳамкасблари ёдида абадий яшайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter
#таъзия

Ҳамдардлик

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов бетоблик туфайли бевақт вафот этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#таъзия

Ҳамдардлик

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Каримов Акмалнинг вафоти муносабати билан Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур
таъзия изҳор қилади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat