#саломатлик_сари_5000_қадам

📍Бугун 28 ноябрь куни эрта тонгдан Юқори Чирчиқ тумани марказидаги “Мустақиллик” майдонида жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам шиори остида спорт тадбири бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги, соглиқни сақлаш ходимлари, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, ИИБ ҳодимлари, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлими ўқитувчи ва тарбиячилари, тиббиет бирлашмалари ходимлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренерлари ҳамда бошқа турли ташкилот ва корхоналарнинг ходимлари иштирок этишди.

⚡️Дастлаб, барча иштирокчилар туман кўчалари бўйлаб белгиланган 5000 метрли масофани босиб ўтишди. Сўнгра маррага етиб келишгач, бадантарбия машқларини бажаришди.

❇️Ҳафтанинг ҳар шанба куни худди шу тарзда ташкил этилаётган саломатлик тадбири аҳолининг спортга бўлган иштиёқини уйғотади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахброт хизмати
#саломатлик_сари_5000_қадам

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида «Саломатлик учун 5000 қадам» пиёда юриш акцияси ташкил этилди.

📍Тадбир туманнинг "Ийк ота" МФЙ да жойлашган 66-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Тадбир аввалида Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш шифокори Д.Умарова ва туман тиббиёт бирлашмаси катта хамшираси Н.Хожитоевалар соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

🏃‍♂️Пиёда юриш акциясида бирдек иштирок этган ёшу-кексалар соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтирди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#саломатлик_сари_5000_қадам

📌Жорий йилнинг 25 декабр санасида Юқори Чирчиқ туманининг "Миробод" маҳалла фуқаролар йиғини худудида «Саломатлик учун 5000 қадам» пиёда юриш акцияси ташкил этилди.

📍Тадбир туманнинг 65-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари, 20-мактаб ўқитувчилари, маҳалла фаоллари, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Тадбир аввалида, Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш шифокори Д.Умарова ва туман тиббиёт бирлашмаси катта хамшираси Н.Хожитоевалар соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

🏃‍♂️Пиёда юриш акциясида бирдек иштирок этган ёшу-кексалар соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтирди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Юқори_Чирчиқ
#онлайн
#саломатлик_сари_5000_қадам

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида «Саломатлик учун 5000 қадам» пиёда юриш акцияси ташкил этилди.

📍Саломатлик акцияси туман Тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилди.

🔰Тадбир аввалида Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш шифокори Д.Умарова ва ТТБ катта хамшираси Н.Хожитоевалар соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш, оммавий спортга билан шуғулланишга одатлантириш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

🏃‍♂️Пиёда юриш, тўғри овқатланиш, энг жисмоний фаол оила, соғлом турмуш тарзига риоя этадиган оила, энг озода оила каби номинациялар ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.