#мурожаат_сўнг

Арзон уй-жой билан таъминлашга кўмаклашилди.

“10 йилдан буён ижарада яшайман. 2 нафар фарзандим бор. Каттаси 6 ёшида юрди. Ҳозирги кунга қадар даволатиб келаман. Ўзим қулоғим оғир яхши эшитмайман. Гепатит А В С гурухи бор менда. Ўй масаласида ёрдам беринг, 3 сотих бўлса ҳам. Бир амаллаб 1 хона уй қуриб оларман. Сизлардан илтимос, уй олишимизга ёрдам беришингизни сўрайман”

Юқори Чирчиқ тумани Бардонкўл ҳудуди “Тимофей Григорьевич Хван” маҳалла фуқаролар йиғини “Эъзоз” кўчаси 36-уйда яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Нишонова Майра Чиндавлетовна.

Мазкур мурожаат мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, фуқаро М. Нишанова ҳақиқатан ҳам маҳаллада кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар рўйхатида турганлиги инобатга олиниб, арзон, имтиёзли кредит асосида уй-жой билан таъминланишида кўмак бериладиган бўлди.

Ҳозирда навбатга қўйилиб, йиғма ҳужжатлар рўйхати тақдим этилди. Ҳуқуқий тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

👉Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag