#Юқори_Чирчиқ
#биласизми?
#бугун_тумандаги_Аёллар_маслахат_кенгаши_хусусида_сўз_юритамиз

📍Юқори Чирчиқ туманининг 47 та маҳалла фуқаролари йиғинида 47 та "
Аёллар маслахат кенгаши" ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.

⚡️
Бугун Тошкент вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари О.Парпибоева, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси М.Носиров, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи катта маслахатчиси М.Ашурова, Тошкент вилояти ИИББ ХПБ ХКМБ бошлиғи, подполковник Ш.Содиқова ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Г.Айтековалар "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган аёллар билан суҳбатлашишди.

📊
Бугунги кенгашда Юқори Чирчиқ туман 18-умумий ўрта таълим мактаби "Аёллар маслахат кенгаши"нинг 11 нафар аъзолари, тадбиркорлар ва ўқитувчи аёллари иштирок этишди.

‼️Эслатиб ўтамиз, Кенгашнинг асосий вазифалари:

📍Хотин-қизларни қуллаб-қувватлаш, уларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаоллигини ошириш,

📍Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий ахволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш,

📍Уларга ижтимоий-хуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш ишларига кўмаклашади;

📍Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли холатларни хал қилишнинг хуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга ёрдамлашади;

📍Хотин-қизларни тазъйиқ ва зуравонликдан ҳимоя қилиш туғрисидаги қонун хужжатлари ижросини мониторинг қилади, зуравонликдан жабрланганларни аниқлаш, уларни реабилитация қилиш, хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиявий таклифларни вазирликка киритади;

📍Хотин-қизларни тазъйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM