#Юқори_Чирчиқ
#арзонлаштирилган_кўчма_бозорлар_ташкил_этилди

Бугунги кунда аҳолига қулайлик яратиш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида Юқори Чирчиқ туманида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Шу боис, Юқори Чирчиқ туманида “Деҳқон бозор” МЧЖ томонидан туманнинг ҳар бир махалла кесимида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

📍Туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, ҳар бир савдо ярмаркасига туманлар, фермер хўжаликлари ва корхона-ташкилотлар бириктирилиб, кунлик маҳсулот етказиш миқдори белгиланган.

⚡️Аҳоли ҳам арзон ва сифатли махсулотлар харид қилаётганидан хотиржам. Гўштдан ташқари картошка, пиёз, қовоқ, сабзи каби асосий турдаги маҳсулотлар ҳам нисбатан анча арзон.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat