#ЭҲТИЁТ_БЎЛИНГ_ИС_ГАЗИ!

⚡️Қишнинг ёғингарчилик ва совуқ кунлари бошланиши билан ҳарорат кескин пасайиб боради. Бундан кўриниб турибдики, биз яшаб турган хонадонларимизни иситиш учун турли чоралар кўра бошлаймиз.

📌Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, бехосдан узилиб қолиши, хона ичида тўпланиши, табиий газни ёқиб қаровсиз қолдириш, қувурларни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш, ёнғин, ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби турли фавқулодда вазиятлар содир бўлмоқда.

‼️Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса, зудлик билан заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 103, 104, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни ёдда тутинг.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat