#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Фармон_ва_ижро

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича Юқори Чирчиқ тумани Мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🧘🤾‍♂️Хусусан, Юқори Чирчиқ тумани Мактабгача таълим бўлими ҳамда "Ёшлик" спорт мактаби ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилар ўртасида “Гимнастрада” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

🏆“Гимнастрада” спорт мусобақаси натижаларига кўра 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1-ўрин, 10-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 2- ўрин, 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 4-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 3-ўринни эгаллашди. Ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати