#огоҳ_бўлинг
#ФВБ_огоҳлантиради

Фавқулодда вазиятлар бўлими
огоҳлантиради

☀️Тошкент вилояти Гидрометеорология бошқармасининг жорий йил 2 май кунидаги 16-03/130-сонли ахборот хабарномасига асосан 4 июндан 7 июнгача Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига Тошкент вилояти ҳудудида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда.

☀️Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10° га юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача исийди.

☀️Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Юқори хавфли ҳудудларда жойлашган аҳоли ва хўжалик объектларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришингизни сўраймиз.

Юқори Чирчиқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ФВБ_огоҳлантиради
#Аномалиссиқ

🛑Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Гидрометеорология
хизматлари марказининг 2021йил 1 июль куни тақдим этган хабарномасига кўра, 2021 йил 3-5 июль кунлари Республикамиз худудида иссиқ хаво сақлаб қолиниб, кундузи хавонинг харорати +39- +41°С, жанубда ва чўл худудларда +42- +44 °C гача иссиқ бўлади. 6-8 июль кунлари Республикамиз худудига иссиқ хавонинг кириб келиши натижасида хаво харорати иқлим нормасидан +5- +8°С юқори бўлиб, кундузи хаво
харорати +41- +43 °С гача, шимолда, жанубда ва чўл худудларида +44- +46 °С гача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

💯Хурматли фуқаролар Юқори Чирчиқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими Сиздан зарурат бўлмаган холларда қуёшли шароитда кўчага чиқмаслигингизни сўрайди. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ФВБ_огоҳлантиради

♨️ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

🟢Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50−60% гача ис гази бўлади.

🟡Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔴Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса - анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

📛Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
•фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
•ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
•иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
•газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
•ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
•ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

‼️Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
- газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
- газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
- газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

⚡️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади. Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

Юқори Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ФВБ_огоҳлантиради

❗️12-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

12-14 декабрь кунлари юртимизда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ФВБ

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огоҳлантиради

Остонада ёз фасли. Туманимиз ҳудудида эса очиқ сув ҳавзалари кўп. Фавқулодда вазиятлар бўлими мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида барчани сувдаги хавфсизлик қоидаларини билиб олишга чақиради.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати