#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Уч_авлод_учрашуви

📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11-март 2023-йилдаги “Кекса
авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Юқори Чирчиқ туман касб-ҳунар мактабида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

🔷Тадбирда туман “Нуронийлар” жамғармаси раиси Т. Норматов, туман “Маънавият ва маърифат маркази” раҳбари Д. Назирова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Л. Мансуров, меҳнат фахрийси
А. Саидов, касб-ҳунар мактаби ходимлари ва ёшлари иштирок этдилар.

🔰Биз, буюк зотларимизга муносиб бўлишимиз керак. Миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқ қолишимиз лозим. Биз меҳр-оқибатли халқмиз.
Уч авлод вакиллари бирлашсак, хайрли ишларга қўл урсак, ривожланиш бўлади, ватан равнақ топади.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Жараён
#Уч_авлод_учрашуви

⚡️Бугун, Юқори Чирчиқ тумани
“Т. Г. Хван” маҳалласида “Уларнинг ҳаёти биз учун ибрат” мавзусида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, “Уч авлод учрашуви”, “Меҳнат қаҳрамони - Хван Ман Гым таваллудининг 105 йиллиги” маросимлари.

Дастур доирасида, “Дўстлик” номли футбол ва теннис ўйингоҳларига ташрифлар уюштирилди. Учрашув якунида, барча нуронийлар, ёшлар ва туман фаоллари тадбирнинг бадиий қисмида иштирок этишди.

БАТАФСИЛ ЛАВҲАЛАРДА

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Фото_лавҳа
#Уч_авлод_учрашуви

⚡️ Юқори Чирчиқ тумани
“Т. Г. Хван” маҳалласида “Уларнинг ҳаёти биз учун ибрат” шиори остида “Меҳнат қаҳрамони - Хван Ман Гым таваллудининг 105 йиллиги” кенг нишонланди. Тадбир давомида Хван Ман Гым авлодлари, туман Нуроний ва ёшлар яқиндан мулоқотда бўлишди.

Учрашув якунида, барча меҳмонлар тўкин дастурхон атрофида фикр алмашиб, бадиий қисмдан бахраманд бўлишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Уч_авлод_учрашуви

Юқори Чирчиқ тумани “Жумабозор” маҳалласи 26-сонли УЎТ мактабида "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси
И. Алашбаев, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т. Норматов, Мудофаа вазирлигидан С. Абдумўминов, МФЙ раиси Р. Абдумуратов, 2023 йил "Беш ташаббус" мусобақалари совриндори
М. Асилбекова, нуронийлар сўзга чиқиб, мавзусида сўз юритдилар.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Кексалар_ҳафталиги
#Уч_авлод_учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, октябрь ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" этиб белгиланганлиги муносабати билан “Уччинор” маҳалласида "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди.

Учрашувда, маҳалланинг нуроний отахон ва онахонлари, ўрта ёш авлод вакиллари ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар, Президентимиз томонидан халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритдилар, ёшларни шукроналикка, яхши касб эгалари бўлиб, Ватанга хизмат этишга чорладилар.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt