#Учинчи_Ренессанс_ва_маънавий_маърифий_уйғониш_мавзусида_семинар_ўтказилди

📍Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Абдуҳалил Маврулов ҳамда Республика
Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Ирода Мухамедазизова бошчилигида Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигида "Учинчи Ренессанс ва маънавий-маърифий уйғониш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда тумандаги ижтимоий соҳа тизимидаги мутасаддилар ва масъуллар иштирок этди.

🔰
Семинарда асосий маърузачилар ва сўзга чиққанлар янги уйғониш даврида мамлакатимизда барча соҳалар каби маънавият ва маърифат соҳаси ҳам бирдек ривожланиши, керак бўлса маънавий-маърифий ишлар йўналиши бошқа соҳа ва тармоқлардан бир қадам олдинроқ ривожланиши муҳим эканлигини таъкидладилар.

♻️
Семинар очиқ мулоқот шаклида олиб борилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat