#Нурафшон
#Сенат
#сайёр_сессия

Сенатнинг айни пайтда Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган сайёр сессиясидан фотолавҳа

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон
#сайёр_сессия

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Баҳодир Турабов сўзга чиқиб, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий-танқидий нутқ сўзламоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри #Ўрта_Чирчиқ #Юқори_Чирчиқ #Чирчиқ_шаҳри
#Шукуҳ

🇺🇿Бугун эрта тонгдан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

📌Хусусан, вилоятимизнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида кўтаринки руҳда ана шундай тадбир ўтказилди. Унда Нурафшон шаҳри ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани жамоатчилиги иштирок этди.

❇️Шунингдек, Юқори Чирчиқ туимни ва Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда илм-фан, спорт соҳаси вакиллари, санъаткорлар фаол қатнашди.

✳️Мазкур тадбирларнинг тўлиқ тафсилоти билан оммавий ахборот воситалари орқали танишишингиз мумкин.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
🔰Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ёш ижодкорлар билан учрашди.

📌Тошкент вилоятининг маъмурий маркази--Нурафшонда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоблари чоп этилган ёш ижодкорлар вилоят ҳокими билан учрашди. Маросимда уларнинг илк ижодий машқлари эълон қилинган янги тўпламларнинг тақдимоти ўтказилди.

❇️Қайд этиш зарурки, вилоятдаги ёш ижодкорларга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир бошчилигидаги адабий жараён ўз нашрига эга - "Адабиёт зиёси" газетаси аллақачон ўз ўқувчиларини топди.

⚡️Қизғин ижодий суҳбат, фикр алмашув руҳида ўтган тадбирда Рустам Холматов адабиёт, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, Тошкент вилояти адабий муҳити ҳақида фикр билдирди.

💻Маросим якунида истеъдодли ижодкорларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

#Нурафшон

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон
#сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

🔰Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов Йўлдошевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

💠Зуҳра Мирғозиева Тўраевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Вилоят ҳокими янги қурилиш лойиҳалари билан танишди

🔰Бугун Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов «Тошкент йўли» кўчасининг Нурафшон шаҳридаги қисмида қурилиши режалаштирилаётган иншоотлар лойиҳалари билан танишди.

🏢Вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида «Ақлли шаҳар» концепцияси асосида янги шаҳар барпо этилаяпти.

📌Қурилиш ишлари ва янги шаҳар лойиҳаси билан танишиш давомида вилоят ҳокими зарур топшириқларни берди.

#Нурафшон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube