#Юқори_Чирчиқ
#Йилнинг_энг_яхши_ижтимоий_ходими_кўрик_танлови_ўтказилди

📍Жорий
йилнинг 11 май куни Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Султонравот" Маданият маркази биносида "Йилнинг энг яхши ижтимоий ходими” касбий кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

📈Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари Г.Айтекова, Т.Норматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова, тиббий-
ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари Г.Каримбоева, вилоят ишчи гуруҳи аъзоси У.Туроповлар иштирок этишди.

⚡️
Кўрик танловда Юқори Чирчиқ тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг 5 нафар ижтимоий ходимлари иштирок этдилар. Атемкулова Гулмира, Бердиева Дилсора, Рустамова Мадина, Пернекулова Дамира хамда Боялиева Умидалар ўзларининг касбий ва маданий махоратларини намоён этдилар.

📊
Кўрик танлов иштирокчилари томонидан бажарилган шартлар, ижро этилган сахна кўринишлари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан туманимиздаги 52 нафар якка ёлғиз ва ёлғиз яшовчи, чеккадан ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, тиббий-ижтимоий хизмат турлари хамда давлатимиз томонидан белгиланган имтиёзлар тўғрисида томошабинларда катта таассурот уйғоти.

💐
Йилнинг энг яхши ижтимоий ходими”касбий кўрик танловида фахирли 1- ўринни ижтимоий ходима вазифасида 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Боялиева Умида эгаллади ва Тошкент вилояти туманлараро худудий босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat