#Давлат_тили_34

Жорий йилнинг, 20-октябрь куни Юқори Чирчиқ туман марказида жойлашган Алишер Навоий хиёбонида "Тил бор экан, миллат барҳаёт " мавзусида 21-октябрь - Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир, вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Султонбеков, РМММ Тошкент вилояти ходимлари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этишди.

📋Тадбир аввалида ёшлар ижросида она тили мадҳ этилди. Сўнг сўзга чиққанлар бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat