#Юқори_Чирчиқ
#Байрам_совғалари_улашилмоқда

Юртимизда "Янги йил" байрами нафаси уфуриб турибди. Барча байрам кайфиятида.

📍"Янги йил" байрамини нафақат болажонлар, балки катталар ҳам эртакмонанд орзулар билан интиқиб кутишади.

Жорий йилнинг 27 декабр куни байрам муносабати билан "Қорасув" махалла фуқаролар йиғини биносида МФЙ раиси Б.Мирзамамбетов ташаббуси билан С.Плейзов,А.Абдуллаев, А.Кулбаев ҳомийлигида байрам тадбири ўтказилди.

💫Тадбирда кам таъминланган, эхтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилалар фарзандлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳодимлари иштирок этишди.

☑️Байрам муносабати билан 75 нафар болажонларга совға-саломлар улашилди.

❇️Зеро, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга эришиш мумкин

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat