#Юқори_Чирчиқ
#Ёш_китобхон_кўрик_танлови

Жорий йилнинг 25 декабр санасида Юқори Чирчиқ туманининг мактаб етакчилари орасида "Ёш китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтди.

📌Танловда етакчиларнинг бадиий, фан, тил адабиётларига бўлган қизиқишлари, қандай адабиётлар мутолаа қилганликлари синалди.

📍Кўрик-танлов Юқори Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора тадбирлари дастури асосида режалаширилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#ёш_китобхон_кўрик_танлови_ўтказилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилнинг 29 январ куни Юқори Чирчиқ тумани "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида "Ёш китобхон" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

🔰«Ёш китобхон» танлови уч ёш тоифада бўлганлар ўртасида ташкил этилди.

📍Танловда иштирокчилар "Бадиий асарлар билимдони" ва тезкор савол- жавоб шартлари асосида куч синашди.

Танлов шартларига кўра:
10-14 ёш тоифасида 33 мактаб ўкувчиси А.Тешабоев,
15-19 ёш тоифасида 10-мактаб ўқувчиси Н.Миртурсунова,
20-30 ёш тоифасида Ю.Латиповалар биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани йўлга киритишди.

Ғолибларга туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати