#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_ва_қонун_номли_танлов_бўлиб_ўтди

Жорий йилнинг 2 июл куни Юқори Чирчиқ туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ёшлар ойлиги" доирасида ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман хокимлиги, халқ таълими бўлими, туман адлия бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси хамкорлигида "Ёшлар ва қонун" Республика биринчилигининг туман финал босқичи бўлиб ўтди.

🔰Танловда худуд босқичларида ғолиб бўлган 3-24-34-40-умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари 4 та шарт асосида беллашишди.

⚡️"Ёшлар ва қонун" танловининг якунларига кўра, 3-мактабнинг "Адолат" жамоаси 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat