#саломатлик_сари_5000_қадам

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида «Саломатлик учун 5000 қадам» пиёда юриш акцияси ташкил этилди.

📍Тадбир туманнинг "Ийк ота" МФЙ да жойлашган 66-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Тадбир аввалида Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш шифокори Д.Умарова ва туман тиббиёт бирлашмаси катта хамшираси Н.Хожитоевалар соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

🏃‍♂️Пиёда юриш акциясида бирдек иштирок этган ёшу-кексалар соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтирди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тарғибот_тадбири

📌Жорий йилнинг 18 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси раҳбари ташаббуси билан туман Мудофаа бўлимида давра сухбати ташкил этилди.

🔰Харбий хизматга чақирилган йигитларда маънавий ахлоқий фазилатларни шакллантиришга қаратилган тренинг дастурига асосан, “Ватанимга садоқатим қалқондир” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

✳️Ёшларни Ватанга садоқат билан хизмат қилишлари, ҳамда бугун ҳар бир ёш юртбошимиз эътиборида эканлигига унутмаслиги қайд этилди.

Бугунги ёшларга миллий қадриятларимиз, маънавиятимизнинг бардавомлиги ёшларнинг маърифатли бўлиб тарбияланишига боғлиқ эканлиги мисоллар билан келтириб ўтилди.

📍Тадбирда жами 45 нафар ёшлар иштирок этди.

Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#расмий #сессия

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

📌Сессияда Тошкент вилоятида 2020 йилги эришилган натижалар таҳлили, йил давомида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши натижалари ҳамда 2021 йилга мўлжалланган режалар, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш бўйича вилоят ҳокими Холматов Рустам Қурбонназаровичнинг мурожаати тингланмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#Мурожаат #Сессия #Онлайн

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

Бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мазкур сессиясида сизларнинг тимсолингизда Тошкент вилояти аҳолисига мурожаат йўллар эканман, сўзим аввалида бир мулоҳазани етказишни жоиз кўраман.

Яъни, нисбатан олганда, оғир ва серсинов келган 2020 йилда эришилган ютуқларимиз замирида, шак-шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, юксак инсонпарварлик тамойилига асосланган сиёсат турганини наинки вилоят ҳокими сифатида, мана шу юрт фарзанди, бир фуқаро сифатида чуқур миннатдорлик туйғуси билан алоҳида эътироф этишни ўз бурчим деб биламан.

Чунки, ўзингизга яхши маълум – пандемия даврида халқимиз оғир кунларни бошдан кечирди. Ўз навбатида, ижро ҳокимияти, ҳуқуқ-тартибот идоралари, энг асосийси, соғлиқни сақлаш соҳаси ишчи-ходимлари жуда катта масъулиятни ўз зиммаларига олдилар.

Юзага келган вазиятда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам барча куч ва имкониятларимизни халқимиз саломатлигини асраб-авайлашга сафарбар этдик. Карантин бошланган кундан бошлаб, энг оғир ва асосий юкни Тошкент вилояти шифокорлари, соҳага алоқадор бошқа тармоқлар вакиллари қабул қилиб олдилар. Жуда қисқа муддатларда вилоятимиздаги ижтимоий объектлари карантин ҳудудларига айлантирилди, Ватанимизга чет эллардан қайтган юртдошларимиз ҳамда бошқа меҳмонлар Бўстонлиқ, Қибрай туманларида ташкил этилган илк карантин ҳудудида тиббий назоратда бўлишди.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги барча шифохоналарни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, коронавирус инфекциясига қарши курашда самарали даволаш амалиётини йўлга қўйишда, юқорида айтганимдек, барча имкониятлар ишга солинди.

Ўтган давр мобайнида, шу мақсадда вилоят ҳокимлиги томонидан 20 млрд. 494 млн. сўм ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 5 млрд. 167 млн сўм дори-дармон ва дезинфекция воситалари захираси, тиббий асбоб ускуналар, автоуловлар учун ажратилди.

Иккита вилоят шифохоналарида ва 19 та шаҳар туман тиббиёт бирлашмаларида каронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун провизор ўринлари ҳамда коронавирус инфекияси билан касалланган беморлар учун 6 та ихтисослаштирилган шифохоналари ташкил этилди.

Жами 5 664 нафар тиббиёт ва бошқа ходимлар (врачлар 653 нафар) фаолият юритиб, уларга 30 млрд. 584 млн. сўм қўшимча тўлов амалга оширилди. Коронавирус касаллигига қарши кураш самарасини ошириш мақсадида, 75 дона ДАМАС (5 млрд. 718 млн. сўм), 9 та Фольсваген (3 млрд. 150 млн сўм), 5 та махсус Исузи (2 млрд. 135 млн сўм) автоуловлари билан таъминланди.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур жабҳада сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига, ҳуқуқ-тартибот идораларига, ҳамма синовларни донишмандлик, сабр-бардош билан енгиб ўтаётган халқимизни икки қўлимни кўксимга қўйиб, миннатдорлик билдиришнинг айни мавриди, деб ўйлайман.


👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#Сессия

No comment: Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилаётган сессиядан фотолавҳа.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий #сессия

📌Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 57,1 трлн. сўмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6 фоизга ташкил этиши кутилмоқда.

📌Ҳисобот даврида саноат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 58 трлн. 229 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 103,9 фоизни ташкил этди. Мамлакатда жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг қарийб 18% вилоятда жойлашган корхоналарда ишлаб чиқарилмоқда.

📌Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми
11 трлн. 976 млрд. сўмни ташкил этди. Бу йўналишда вилоятнинг улуши республика миқёсида 11,2 фоизни ташкил этиб 3-ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида ушбу кўрсаткич бўйича ўсиш даражаси 109,6 фоизни ташкил этди (республика кўрсаткичи 101,9%).

📌 Қурилиш ишлари ҳажми 5 трлн. 496 млрд. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич республика миқёсида 7,0 фоиз улуш билан Тошкент шаҳридан кейин 2-ўринни қайд этди.

📌Кўрсатилган хизматлар ҳисобот даврида 15 трлн. 059 млрд.сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида ушбу кўрсаткичнинг ўсиш даражаси 103,7 фоизга тенг бўлди (республика кўрсаткичи 102,2 %).

📌Аҳоли жон бошига нисбатан кўрсатилган хизматлар ҳажми 2019 йилда 4,1 млн.сўмдан жорий йилда 5,0 млн. сўмга(101,6 %) ўсган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa