⚡️2017 йилдан буён Ўзбекистон иқтисодиётига 83 миллиард доллар инвестициялар жалб қилинган

– 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон иқтисодиётига 83 миллиард доллар инвестиция кирди. Бу жуда катта рақам. Жуда кўп тажриба орттирдик, бир долларлик инвестиция эвазига қанча иш жойи яратиляпти, қанча рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаряпти, саноат ўсиши қандай – бугун шуларни муҳокама қиламиз – деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2SZHBZC

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️Президент мебелсозлик истиқболи бор соҳа эканини таъкидлади.

— Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда қўшниларни ҳам ҳисобга олганда, мебель маҳсулотлари бозори 2,5 миллиард долларга тенг ва бу биз учун жуда катта имконият. Лекин, бугунги кунда республика бўйича 5,5 мингта мебель корхонасидан 1,5 мингтаси аҳоли хонадонларида жойлашган бўлиб, уларни саноатлаштириш орқали, камида мингта лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Мисол учун, Хоразмдаги мебелсозларнинг 44 фоизи Хонқада жойлашган. Тумандаги “Истиқлол”, “Баркамоллик”, “Пахтагул” ва “Ватанпарвар” маҳаллаларида 100 дан зиёд оила ўз хонадонларида мебель ишлаб чиқаради, — деди Президентимиз.

Давлат раҳбари 15 та ҳудуд- Нукус, Андижон, Олтинкўл, Ромитан, Қарши, Кармана, Пастдарғом, Узун, Бағдод, Ўртачирчиқ, Хонқа туманлари, Жиззах, Қарши, Наманган ва Янгиер шаҳарларида кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 миллион долларлик 450 та лойиҳа жойлаштирилиши ва камида 7,5 мингта янги иш ўринлари яратилиши бўйича топшириқ берди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ ⚡️ Видеоселектордан муҳим рақамлар

Кейинги тўрт йилда автомобилсозликда ишлаб чиқариш ҳажми – 3,4 баробар, электротехника – 2 баробар, фармацевтика ва қурилиш материаллари – 1,4 баробар, металлургия – 1,2 баробарга ошди.

Тайёр тўқимачилик ва маиший техника маҳсулотлари экспорти 5 баробарга ўсди.
Ушбу даврда 441 триллион сўмлик 47 мингдан зиёд йирик, ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилиб, 680 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, сўнгги 4 йилда маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 триллион сўм (10 миллиард доллар) инвестициялар йўналтирилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Юқори_Чирчиқ
#меҳнат_ярмаркасида_фуқаролар_бандлиги_таъминланмоқда

Юқори Чирчиқ туманининг марказий маҳалла фуқаролари йиғини саналадиган "Наврўз"да "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📍Меҳнат ярмаркасида корхона-ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, фуқаролар бандлиги таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

⚡️Туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари томонидан ташкил этилган бу каби ярмаркалар туманнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Мавсумий хавфсизлик чоралари
#23june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Юқори_Чирчиқ
#спорт_ва_ёшлар

🗓2021 йил 18-19 июн кунлари📍 Фарғона шаҳрида спортнинг🥋 Хапкидо тури бўйича « Ўзбекистон Республикаси Кубоги» мусобакаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Юқори Чирчиқ тумани спортчилари иштирок этиб:
14 🥇олтин,
16 🥈кумуш,
9 🥉бронза медаллари сохиби болишди.

Кўргазмали чиқишда
🥇Тошкент вилояти
🥈Тошкент (1)
🥉Тошкент (2)

Умумий ҳисобда
🥇Тошкент шаҳри
🥈Тошкент вилояти
🥉Сурхондарё вилояти

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#туманнинг_ички_кўчаларида_асфальтлаштириш_ишлари_давом_этмоқда

📍Бугунги кунда Юқори Чирчиқ туманининг барча ички кўчаларида асфальт ётқизиш ишлари жадал равишда амалга оширилмоқда.

📊Жумладан, "Наврўз"мфй "Гулбоғ" кўчаси 485 м, "Тараққиёт" мфй "Лолазор"кўчаси 800м, "Жумабозор" мфй "Ешимбетов" 1 км 279 м каби 17 та кўчаларда асфальт ётқизилиб, жами: 13 км 434 м узунликдаги тайёр кўчалар аҳоли фойдаланиши учун топширилди.

💯Бугунги кунда "Аҳмад Яссавий" мфй "Бўзсув"кўчаси, "Ўзбекистон" мфй "Пиллакор" кўчаларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat