#Юқори_Чирчиқ
#Халқ_депутатлари_Юқори_Чирчиқ_туман_Кенгашининг_VI_чақириқ_XXX_сессияси_бўлиб_ўтди

📌Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг VI чақириқ XXX сессияси бўлиб ўтди.

‼️Сессия кун тартибида 6 та масала Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши томондан кўриб чиқилди.

📍Кун тартибида биринчи масала, туман ҳоким ўринбосари А.Тастанбековнинг Юқори Чирчиқ туман "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Темир дафтар"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд фуқароларга соғликларини тиклашда моддий ёрдам пулларини манзилли сарфлаш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июн куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экилишини самарали ташкил этиш юзасидан берилган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

📍Учинчи масала, "Султонравот", "Чумчуқжар", "Тоштўғизоқ", "Ийк ота", "Нурли замин" ҳамда "Қизилсой" маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудини бўлиш орқали янги маҳалла фуқаролари йиғинини ташкил этиш тўғрисида туман ҳоким ўринбосари О.Салимовнинг маърузаси тингланди.

📍Тўртинчи масала, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш,касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда уларни кўллаб-кувватлаш туғрисида туман Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари Н.Ҳожиевнинг фикрлари тингланди.

📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-5094 сонли Қарорнинг Юқори Чирчиқ туманидаги ижросини таъминлаш юзасидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари У. Асқархўжаевнинг хисоботи тингланди.

📍Шунингдек кун тартибидаги сўнгги масала, "Обод қишлоқ" дастури доирасида Юқори Чирчиқ туман "Қурсой" ва "Қангли" маҳалла фуқаролари йиғинларининг ишлаб чиқилган лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳоким ўринбосари А.Каримовнинг ҳисоботи тингланди.

📍Сессия кун тартибида барча масалалар туман депутатлари томонидан муҳокама этилиб, барчанинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

📌Сессия якунида, Халқ депуталари Юқори Чирчиқ туман депутатлигига бўшаб қолган 14-“Оқовул” сайлов округига Ёшлар ишлари агентлиги Юқори Чирчиқ туман бўлими раҳбари Хожиев Нодир Тоирович ҳамда 15-"Жумабозор" сайлов округига "Ўзбекистон экологик партияси" депутатлигига Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Юқори Чирчиқ туман инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Ибрагимов Шавкат Раматжановичлар сайланишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️23 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота.
Таълим лабороториясининг илк қалдирғочлари тақдирланди.

*Оҳангарон шаҳри. 50 ўринли НТТ очилди.

*Қуйи Чирчиқ. "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан фуқароларга моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

*Оққўрғон. Битирувчиларга олтин ҳамда кумуш медаллари тарқатилди.

*Паркент. Кумушконда волейбол мусобақалари ўтказилди.

*Олмалиқ шаҳри. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори ижроси қай даражада ижро этилмоқда?

*Бўстонлиқ.Хотин-қизлар спорт фестивали” ўтказилилди.

*Ўрта Чирчиқ. Сектор раҳбарлари томонидан жойларда аҳоли муаммолари "маҳаллабай" ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

*Тошкент тумани. Дастур доирасида Кенсойда қандай ишлар амалга оширилади?

*Қибрай. Туманда аниқланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр суд ўтказилди.

*Янгийўл тумани. Туманидаги оилавий поликлиникаларида шу кунга қадар УТТ аппарати бўлмаган. Энди-чи аҳвол қандай?

*Юқори Чирчиқ. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

*Бекобод шаҳри. "Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими" кўрик-танловини вилоят босқичида Сардор Абдурасулов III ўринни эгаллади.

*Ангрен шаҳри. Туман ҳокими матбуот анжумани ўтказди.

*Янгийўл шаҳри. Ишсиз фуқаролар томонидан 20 гектар ер майдонига мош экилмоқда.

*Бекобод тумани. "Деҳқонобод" МФЙ гузари ҳовлисида концерт дастури бўлиб ўтди.

*Пискент. 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди - ССВ

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#Диққат

⚡️Тошкент вилояти ҳокими ва ўринбосарларининг қабул кунларини маълум қиламиз

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#экспонат

Икки соат яшаган икки бошли бузоқча

💁Олмалиқ шаҳридаги Ўлкашунослик музейи икки бошли қўзичоқни сақламоқда. У вилоятимизнинг Юқори Чирчиқ туманида 2002 йилда туғилган.

🔰Маълумки бундай ноёб турни тирик сақлашни ҳеч бир имкони йўқ. Шу боис туғилганидан 2-3 соат ўтиб, мутахассислар томонидан унга маълум даражада ишлов берилиб, музейга юборилган. Бугун у вилоятимиздаги музейнинг ноёб экспонатлари қаторидан жой олган.

👉Шу ва шу каби экспонатларни кўриш учун Олмалиқ шаҳридаги «Ўлкашунослик» музейига ташриф буюринг, фарзандингиз ўз ҳудуди тарихини унутмаслигига сиз жавобгарсиз!..

Telegram|Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Общественные приёмы в Ташкентской области по судебно-правовым вопросам
#22june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масаллари бўйича оммавий қабуллар
#22june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Юқори_Чирчиқ
#раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви

🔰Юқори Чирчиқ туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

📍Учрашувда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаламов ва битирувчи ёшлар иштирок этди.

Туман прокурори ёшлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади ҳамда уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
⚡️Янги Ўзбекистон университети бошқарув соҳасида ҳам кадрлар тайёрлайди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.

🔰Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади.

– Университет талабалари 1-курсдан ўз соҳаси бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва илмий марказларга бириктирилиши керак. Вазирликлар, нуфузли институт ва йирик компаниялар университетнинг васийлик кенгашига кириши муҳим. Улар ўз эҳтиёжларини билдириб, таълим жараёнига интеграциялашиши, бўлғуси мутахассисга олдиндан сармоя киритиши зарур, — деди Давлатимиз раҳбари.

☝️Президентимиз белгиланган чора-тадбирларни маъқуллаб, Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz