#экспонат

Икки соат яшаган икки бошли бузоқча

💁Олмалиқ шаҳридаги Ўлкашунослик музейи икки бошли қўзичоқни сақламоқда. У вилоятимизнинг Юқори Чирчиқ туманида 2002 йилда туғилган.

🔰Маълумки бундай ноёб турни тирик сақлашни ҳеч бир имкони йўқ. Шу боис туғилганидан 2-3 соат ўтиб, мутахассислар томонидан унга маълум даражада ишлов берилиб, музейга юборилган. Бугун у вилоятимиздаги музейнинг ноёб экспонатлари қаторидан жой олган.

👉Шу ва шу каби экспонатларни кўриш учун Олмалиқ шаҳридаги «Ўлкашунослик» музейига ташриф буюринг, фарзандингиз ўз ҳудуди тарихини унутмаслигига сиз жавобгарсиз!..

Telegram|Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Общественные приёмы в Ташкентской области по судебно-правовым вопросам
#22june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масаллари бўйича оммавий қабуллар
#22june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Юқори_Чирчиқ
#раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви

🔰Юқори Чирчиқ туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

📍Учрашувда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаламов ва битирувчи ёшлар иштирок этди.

Туман прокурори ёшлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади ҳамда уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
⚡️Янги Ўзбекистон университети бошқарув соҳасида ҳам кадрлар тайёрлайди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.

🔰Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади.

– Университет талабалари 1-курсдан ўз соҳаси бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва илмий марказларга бириктирилиши керак. Вазирликлар, нуфузли институт ва йирик компаниялар университетнинг васийлик кенгашига кириши муҳим. Улар ўз эҳтиёжларини билдириб, таълим жараёнига интеграциялашиши, бўлғуси мутахассисга олдиндан сармоя киритиши зарур, — деди Давлатимиз раҳбари.

☝️Президентимиз белгиланган чора-тадбирларни маъқуллаб, Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️2017 йилдан буён Ўзбекистон иқтисодиётига 83 миллиард доллар инвестициялар жалб қилинган

– 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон иқтисодиётига 83 миллиард доллар инвестиция кирди. Бу жуда катта рақам. Жуда кўп тажриба орттирдик, бир долларлик инвестиция эвазига қанча иш жойи яратиляпти, қанча рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаряпти, саноат ўсиши қандай – бугун шуларни муҳокама қиламиз – деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2SZHBZC

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️Президент мебелсозлик истиқболи бор соҳа эканини таъкидлади.

— Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда қўшниларни ҳам ҳисобга олганда, мебель маҳсулотлари бозори 2,5 миллиард долларга тенг ва бу биз учун жуда катта имконият. Лекин, бугунги кунда республика бўйича 5,5 мингта мебель корхонасидан 1,5 мингтаси аҳоли хонадонларида жойлашган бўлиб, уларни саноатлаштириш орқали, камида мингта лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Мисол учун, Хоразмдаги мебелсозларнинг 44 фоизи Хонқада жойлашган. Тумандаги “Истиқлол”, “Баркамоллик”, “Пахтагул” ва “Ватанпарвар” маҳаллаларида 100 дан зиёд оила ўз хонадонларида мебель ишлаб чиқаради, — деди Президентимиз.

Давлат раҳбари 15 та ҳудуд- Нукус, Андижон, Олтинкўл, Ромитан, Қарши, Кармана, Пастдарғом, Узун, Бағдод, Ўртачирчиқ, Хонқа туманлари, Жиззах, Қарши, Наманган ва Янгиер шаҳарларида кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 миллион долларлик 450 та лойиҳа жойлаштирилиши ва камида 7,5 мингта янги иш ўринлари яратилиши бўйича топшириқ берди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
⚡️ ⚡️ Видеоселектордан муҳим рақамлар

Кейинги тўрт йилда автомобилсозликда ишлаб чиқариш ҳажми – 3,4 баробар, электротехника – 2 баробар, фармацевтика ва қурилиш материаллари – 1,4 баробар, металлургия – 1,2 баробарга ошди.

Тайёр тўқимачилик ва маиший техника маҳсулотлари экспорти 5 баробарга ўсди.
Ушбу даврда 441 триллион сўмлик 47 мингдан зиёд йирик, ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилиб, 680 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, сўнгги 4 йилда маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 триллион сўм (10 миллиард доллар) инвестициялар йўналтирилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Юқори_Чирчиқ
#меҳнат_ярмаркасида_фуқаролар_бандлиги_таъминланмоқда

Юқори Чирчиқ туманининг марказий маҳалла фуқаролари йиғини саналадиган "Наврўз"да "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📍Меҳнат ярмаркасида корхона-ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, фуқаролар бандлиги таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

⚡️Туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари томонидан ташкил этилган бу каби ярмаркалар туманнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat