Siz lidermisiz va kelajakda zamonaviy rahbar boʼlmoqchimisiz?
Unda bu loyiha SIZ UCHUN !!!

Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Toshkent viloyati filiali qoshida haqiqiy lider yoshlar va yosh davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Kelajak liderlari" klubi faoliyati yoʼlga qoʼyilmoqda!

Klub aʼzoligi uchun hujjat topshirgan nomzodlar 4 bosqichli ochiq tanlov orqali saralanadi:

1-bosqich: Hujjatlar koʼrib chiqiladi (tanlovga 20-35 yoshli oliy taʼlim muassasalari talabalari hamda davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hujjat topshirishlari mumkin);
2-bosqich: Test sinovlari ("Kelajak liderlari" platformasida test topshiriladi, 56 va undan yuqori ball olgan nomzodlar keyingi bosqichga oʼtkaziladi);
3-bosqich: Yozma insho;
4-bosqich: Suhbat.

Roʼyxatdan o'ting va kelajagingizni barpo eting

Hujjatlar joriy yilning 11-iyuliga qadar qabul qilinadi!

Batafsil..
Maʼlumot uchun: (70) 762-58-70; (70) 762-58-18
#Юқори_Чирчиқ
#имтиёзли_кредитлар_олиб_ўз_тадбиркорлик_фаолиятини_бошлаган_ёшларимиз_сони_тобора_ортмоқда

📌Юқори Чирчиқ туманида "Ёшлар дафтари"га киритилган, бир қатор ёшлар «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли якунлаб, сертификат эгаси бўлди.

📊Айнан тадбиркорлик курсларини якунлаб, ўз иш фаолиятини бошлаган ишбилармон ёшларимиз туманда талайгина.

📍Жумладан, "Наврўз" мфй ҳудудида истиқомат қилувчи Севара Насриддинова ва Бахром Дехқонбоевлар имтиёзли 33 млн сўм кредит эвазига хонадонларида тикувчилик цехини йўлга қўйишди.

💯Шунингдек, "Наврўз" мфй ҳудудида истиқомат қилувчи Руҳсора Қўчқорова ҳам 32 млн имтиёзли кредит олиб, ҳозирги кунда қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан машғул. Фақатгина шу билан чекланиб қолмасдан, 3 нафар бандлиги таъминланмаган ёшларни иш билан таъминлади.

🗞Бу каби ёшларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига албатта, туман ҳокимлиги, туман Ёшлар ишлари Агентлиги, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг хизматлари катта.

♻️Ҳаракатда барокат - дейишади. Албатта ўз устида тинимсиз ишлаш ҳамда ҳалол меҳнатда барака бўлади. Бунинг ҳаммаси инсоннинг ўз иродасига боғлик.

Бу каби олға интилаётган, тинмай меҳнат қилиб, маваффақиятга эришаётган ёшларга ҳамиша омадлар тилаб қоламиз!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#туризм

♻️Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Ийк ота зиёратгоҳи ҳақида биласизми?

‼️Билмасангиз батафсил лавҳани томоша қилинг👆

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Халқ_депутатлари_Юқори_Чирчиқ_туман_Кенгашининг_VI_чақириқ_XXX_сессияси_бўлиб_ўтди

📌Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг VI чақириқ XXX сессияси бўлиб ўтди.

‼️Сессия кун тартибида 6 та масала Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши томондан кўриб чиқилди.

📍Кун тартибида биринчи масала, туман ҳоким ўринбосари А.Тастанбековнинг Юқори Чирчиқ туман "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Темир дафтар"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги мавжуд фуқароларга соғликларини тиклашда моддий ёрдам пулларини манзилли сарфлаш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июн куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экилишини самарали ташкил этиш юзасидан берилган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

📍Учинчи масала, "Султонравот", "Чумчуқжар", "Тоштўғизоқ", "Ийк ота", "Нурли замин" ҳамда "Қизилсой" маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудини бўлиш орқали янги маҳалла фуқаролари йиғинини ташкил этиш тўғрисида туман ҳоким ўринбосари О.Салимовнинг маърузаси тингланди.

📍Тўртинчи масала, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш,касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда уларни кўллаб-кувватлаш туғрисида туман Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари Н.Ҳожиевнинг фикрлари тингланди.

📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-5094 сонли Қарорнинг Юқори Чирчиқ туманидаги ижросини таъминлаш юзасидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари У. Асқархўжаевнинг хисоботи тингланди.

📍Шунингдек кун тартибидаги сўнгги масала, "Обод қишлоқ" дастури доирасида Юқори Чирчиқ туман "Қурсой" ва "Қангли" маҳалла фуқаролари йиғинларининг ишлаб чиқилган лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳоким ўринбосари А.Каримовнинг ҳисоботи тингланди.

📍Сессия кун тартибида барча масалалар туман депутатлари томонидан муҳокама этилиб, барчанинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

📌Сессия якунида, Халқ депуталари Юқори Чирчиқ туман депутатлигига бўшаб қолган 14-“Оқовул” сайлов округига Ёшлар ишлари агентлиги Юқори Чирчиқ туман бўлими раҳбари Хожиев Нодир Тоирович ҳамда 15-"Жумабозор" сайлов округига "Ўзбекистон экологик партияси" депутатлигига Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Юқори Чирчиқ туман инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Ибрагимов Шавкат Раматжановичлар сайланишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️23 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота.
Таълим лабороториясининг илк қалдирғочлари тақдирланди.

*Оҳангарон шаҳри. 50 ўринли НТТ очилди.

*Қуйи Чирчиқ. "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан фуқароларга моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

*Оққўрғон. Битирувчиларга олтин ҳамда кумуш медаллари тарқатилди.

*Паркент. Кумушконда волейбол мусобақалари ўтказилди.

*Олмалиқ шаҳри. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори ижроси қай даражада ижро этилмоқда?

*Бўстонлиқ.Хотин-қизлар спорт фестивали” ўтказилилди.

*Ўрта Чирчиқ. Сектор раҳбарлари томонидан жойларда аҳоли муаммолари "маҳаллабай" ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

*Тошкент тумани. Дастур доирасида Кенсойда қандай ишлар амалга оширилади?

*Қибрай. Туманда аниқланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр суд ўтказилди.

*Янгийўл тумани. Туманидаги оилавий поликлиникаларида шу кунга қадар УТТ аппарати бўлмаган. Энди-чи аҳвол қандай?

*Юқори Чирчиқ. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

*Бекобод шаҳри. "Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими" кўрик-танловини вилоят босқичида Сардор Абдурасулов III ўринни эгаллади.

*Ангрен шаҳри. Туман ҳокими матбуот анжумани ўтказди.

*Янгийўл шаҳри. Ишсиз фуқаролар томонидан 20 гектар ер майдонига мош экилмоқда.

*Бекобод тумани. "Деҳқонобод" МФЙ гузари ҳовлисида концерт дастури бўлиб ўтди.

*Пискент. 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди - ССВ

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилади.

➡️ Тошкент вилояти хабарлари
#Диққат

⚡️Тошкент вилояти ҳокими ва ўринбосарларининг қабул кунларини маълум қиламиз

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok