#Юқори_Чирчиқ
#бандлиги_таъминланаётган_аёллар

💯Юқори Чирчиқ туманида "Ёшлар дафтари", "
Аёллар дафтари" ҳамда "Темир дафтар"га киритилган аҳолининг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини яратиш орқали дафтардан чиқариш чора-тадбирлари юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📊Жумладан, "
Аёллар дафтари"дан рўйхатда турувчи Дилшода Хакимованинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан субсидия ажратилиб, иссиқхона қуриб берилди.

🧄🥬Туманнинг 1- сектор, яъни Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида истиқомат қиладиган бу аёл бугунги кунда ўзини-ўзи банд этиб, оиласига даромад келтирадиган қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириш ниятида.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat