#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

Юқори Чирчиқ тумани Миробод маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Толипова З. ва Толипов томонидан "Пулимизни бермай уйимизни деворини бузиб ташлади" номли видеомурожати ижтимоий тармоққа жойланди.

‼️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

❇️Барчамизга маълумки, Юқори Чирчиқ тумани Миробод маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида қатор 9 этажли янги турар жой массивлари қад ростлади. Шу муносабат билан йўл четидаги хонадонларнинг кўпгина қисми бузилишга тушди.

🔰Лекин, юқорида қайд этилган фуқароларни бахолаш фирмаси томонидан белгиланган пул маблағи қониқтирмаганлиги сабабли, хонадон бузилмади. Натижада эса битта уй қурилиши бошланмай қолиб кетди. Фуқаро томонидан доимо норози кайфиятда юқори ташкилотларга шикоят билдириб келинди.

💯Туман ҳокимлигининг қатор мутасадди раҳбарлари томонидан муросага келиш мақсадида кўп маротаба ҳаракат қилинди. Шунингдек, қонуний тартибда тушунтиришлар олиб борилди ҳамда ўзлари истакларига биноан бошқа эркин бахолаш ташкилотларига мурожаат этишлари тушунтирилди.

💯Айни дамда фуқаронинг мурожаати Юқори Чирчиқ тумани Фуқаролик суди томонидан ўрганиш жараёнида.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

Куни кеча "Бизга келаётган хабарларга кўра Юқори чирчиқ туман ҳокими ўринбосари тумандаги тадбиркорлардан пахта мавсуми учун 3 миллиондан 10 миллионгача сўм талаб қилмоқда экан." номли хабар ижтимоий тармоққа жойланди.

‼️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

♻️Бу йил Юқори Чирчиқ туманининг 114 та фермер хўжаликлари томонидан 4000 г. ер майдонига пахта хом-ашёси экилиб, етиштирилмоқда. Етиштирилган пахта хом-ашёсини териб олиш учун туманда фермер хўжаликлари теримчиларидан иборат 85 та отрядлар ташкил этилган. Ушбу ортядлар 10222 нафар теримчилардан иборат.

💯Айни кунда Юқори Чирчиқ туманидаги мавжуд фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта хосилини нест- нобуд қилмай, ёғин-сочин кунларга қолмасдан териб олишга барча имкониятлар етарли.

‼️Шунингдек, фермер хўжаликларининг тадбиркор ва четдан жалб этиладиган меҳнат кучларига ҳеч қандай эҳтиёжи йўқ.

📍Агарда сиз юқорида келтирилганидек муаммоларга дуч келсангиз, савол ва мурожаатларингизни қуйидаги ҳавола орқали йўллашингиз мумкин.
@yuqori_chirchiq_murojaat_bot

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани "А.Яссавий" маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан қишнинг аномал совуқ кунларида электр токининг тез-тез учиши, газ босимининг пастлиги юзасидан мурожаати ижтимоий тармоққа жойланди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз
.

⚡️Туман раҳбари У.Атемов бошчилигида сектор ва ташкилот раҳбарлари ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, куннинг кескин совуши оқибатида коммунал соҳада юзага келаётган муаммолар ва туманда бу йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича барча имкониятлар ишга солинаётганлиги тушунтириб ўтилди.

📣Шунингдек,мулоқот якунида мутасадди раҳбарлар томонидан эҳтиёжманд оилалар холидан ҳабар олиниб, 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Ҳамда аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, кўмир ва суюлтирилган газ балонлари хонадонларга етказилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани "Қўрсой" маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ичимлик суви муаммоси қийнаб келаётганлигини акс эттирган лавҳа "Миллар" кўрсатуви ижодкорлари томонидан эфирга узатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🎥Батафсил лавҳада кузатишингиз мумкин.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

🔴 Юқори Чирчиқ тумани “Саховат” маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан кўчанинг асфальтлаштирилмаганлиги баён этилган фотолавҳалар ижтимоий тармоққа жойланди.

✔️Ушбу холат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🟢"Нурли замин" МФЙга қарашли Фарғона йўли кўчасида, 2018 йили йўлларни кенгайтириш мақсадида 40 та хонадон қизил чизиқ ҳудудида жойлашганлиги сабабли бузилиб, уларга компенсация пуллари тўланган. Қўшимча фуқароларга уй-жойлар ажратилиши учун ер майдонлари ҳам ажратилган. Ушбу ажратилган ер майдонларида бугунги кунда уй-жойлар қурилиб, аҳоли истиқомат қилмоқда. Янги кўча аҳолисига қулайтик яратиш мақсадида электр ва газ таъминоти билан тўлиқ таъминлаган.

🔰Фарғона йўли кўчаси туман ҳокимининг 2021 йил 31 майдаги 313-сонли қарори асосида, "Саховат" МФЙ бўлиб янгидан ташкил этилган. Янги ташкил этилган кўчаларга
Openbudjet.uz платформаси орқали 2.5 км масофада янги асфальт қопламаси ётқазилиши режалаштирилган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

Жорий йилнинг март ойида
@Kusherbayevga_murojaat телеграм каналида "Марказий йўл жуда ҳам абгор ахволдаКрасногорск" сарлавҳаси остида фуқаролардан мурожаат йўлланди.

✔️Ушбу холат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🔰Юқори Чирчиқ тумани ҳудудан ўтган Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р16 «Бектемир — Чирчиқ» автойўли — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш. автомобиль йўлининг 0-23 километр оралиғида транспорт воситаларининг қатнов сони кескин ортиши, оғир юк ташувчи автомобиллар сон ортиб бориши натижасида йўл қопламасида катта ва кичик хажимдаги чуқурчалар хосил бўлган эди.

⚡️Тошкент вилояти автомобиль йўллари Ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Юқори Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатилаётган Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р16 «Бектемир — Чирчиқ» автойўли — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш. автомобиль йўлининг  0-23 километр оралиғида Тошкент вилояти автомобиль йўллари Ҳудудий бошқармаси томонидан ажратилган маблағга асосан жорий таъмирлаш ишлари 2023 йил 4 апрел ҳолатига Юқори Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бартараф этилди.


Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

📸Батафсил фотолавҳаларда!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

Жорий йилнинг апрел ойида Fasebook ижтимоий тармоғида Юқори Чирчиқ тумани “Бардонкўл” мавзеси, “Миробод” МФЙ, “Нур” кўчаси таъмирталаблиги, ушбу йўлга ёш болалар ва қариялар ҳаракатланишда қийналаётгани билдирилган лавҳа жойланди.

✔️Ушбу холат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

🔰Юқори Чирчиқ тумани Миробод маҳалла фуқаролар йиғини "Нур" кўчасининг чекка ҳудуди муаммоларини бартараф этиш мақсадида, 300 метр узунликда кўча шағаллаштирилиб, аҳолига қулайлик яратилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Расмий_баёнот
#муносабат

Юқори Чирчиқ тумани “Миробод” маҳалласидаги ички йўллар аввал таъмирлангани аммо туман ҳокими қарори билан канализация қувурлари ўтказилиши оқтибатида йўллар яна таъмирталаб аҳволга келиб қолиши юзасидан аҳоли норози экани ҳақида сўз борган.

Қурилиш ишлари “Шох палон“ МЧЖ томонидан амалга оширилаяпти. Қурилиш ишларидан асосий мақсад, ҳудуддаги яшовчи аҳоли учун, санитар ҳолатни яхшилаш ва 120-ўринлик мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш, ва канализация тармоқлари билан таъминлаш. Қурилиш ишлари лойиҳа смета хужжатлари асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳа хужжатларини вилоят Автойўл, вилоят Ободонлаштириш ва Экология бошқармалари,ва вилоят Қурилиш бош бошқармаси билен келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#расмий
#тайинлов

Айтекова Гулистон Сапарбаевна -
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.

Гулистон Айтекова тайинловга қадар
Юқори Чирчиқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat