#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_дастури_амалда
#туман_бўйлаб_саёхат

📍Жорий йилнинг 24 декабр куни "Ёшлар ҳафталиги"нинг намунали режаси асосида, "Ислохотлар ёшлар нигоҳида" шиори остида мактабнинг битирувчи ёшлари иштирокида туман бўйлаб саёхат уюштирилди.

⚡️Саёхат туманнинг марказида жойлашган "Юқори Чирчиқ туман тарихи" музейидан бошланиб, унга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи ўринбосари Т.Номатов бошчилик қилди.

❇️Музей раҳбари Албина Байназарова туманнинг ташкил топишидан бошлаб то бугунги кунгача бўлган тарихини батафсил сўзлаб берди.

Ёшлар саёхат давомида "Мотамсаро она" хайкали, "Гулистон" миллатлар дўстлиги саройи, "Хван Ман Гим" музейи, "Ийк ота" зиёратгоҳи каби туманнинг эътиборли жойларни кўздан кечиришди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_дастури_амалда
#Ёшлар_гимнастрада_мусобақаси

Жорий йилнинг 24 декабр куни Юқори Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора тадбирлари дастурига асосан, "Ёшлар гамнастрада" мусобақаси ўтказилди.

📍Жамоалар орасида ўтказилган бадиий гимнастика ва гимнастрада спорт мусобақасида 37-умумий ўрта таълим маетаби 1-ўрин, 9-мактаб умумий ўрта таълим мактаби 2-ўрин, 16-умумий ўрта таълим мактаби иштирокчилари 3-ўринни эгаллади.

❇️Мусобақа совриндорлари диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_дастури_амалда
#спорт_мусобақаси

Юқори Чирчиқ туманининг 4 сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт зали майдонида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

⚡️Мусобақада умумий ўрта таълим мактабининг футболга қизиқувчи, фаол, иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди.

📍Шу каби, спорт мусобақалари мактаб ёшлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишнинг устувор вазифалардан бири саналади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналгау уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар ўртасида мини футбол ўйинлари ўтказилди.

Юқори Чирчиқ туманининг Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2021 йилнинг 8 январ куни «14 январ Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган мусобақа ўтказилди.

📍Мусобақада спортнинг мини футбол тури бўйича 2008-2010 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида биринчиликка сараланди.

⚡️Мусобақада 50 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#спортни_сев_спорт_билан_яша!
#ёшлар_дастури_амалда

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижроси ҳамда 14-январь Ватан ҳимочилари куни муносабати билан Юқори Чирчиқ туманида спорт тадбири ўтказилди.

📍Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида спортнинг “Бокс” туридан ўсмирлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 120 нафардан ортик ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

⚡️Ушбу мусобақада туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, БЎСМ ходимлари ва барча услубчи устозлар иштирок этдилар.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_дастури_амалда

Жорий йилнинг 20 январ санасида Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Касб-ҳунар мактаби ўкувчилари иштирокида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" шиори остида йиғилиш бўлиб ўтди.

📍Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ёшлари" форумидаги мурожаати асосида, ёшларни бизнес ва тадбиркорлик масалаларида зарур билим ва малакаларини шакллантириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Юқори Чирчиқ туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Хожиев ҳамда туман Касб ҳунар мактаб директор ўринбосари А. Турсунбоев томонидан ишсиз, уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорларга бириктиш мақсадида 1+1 каби акцияларнинг мақсади тушунтириб берилди.

🔰Тадбиркорлик асосида ўқиш истагида бўлган 41 нафар ёшлар руйхати шакллантирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ёшлар_дастури_амалда

Жорий йилнинг 22 январ куни Тошкент вилояти Юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси Призиденти Ш.Мирзиёевнинг Олий мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

📍Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, "Шуҳрат" медали соҳиби, Халқаро Антик Дунё илмий академиясининг академиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси Қ.Каримбеков, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени сохиби, Ўзбекистон ХДП раиси Л.Мансуров ҳамда Ўзбекистон Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати "Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссия" аъзоси, Юқори Чирчиқ туман ХТБ мудири в.в.б Г. Айтековалар иштирок этишди.

⚡️Ёшлар иштирокидаги давра суҳбатда мамлакатимиз ёшлари томонидан эришилаётган улкан ютуқлар замирида ёшлар тарбияси, таълими, умуман, кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_дастури_амалда

🔰Жорий йилнинг июл ойидан Юқори Чирчиқ туманининг "Янгиобод" махалла фуқаролар йиғини ҳудудида яна бир ёш тадбиркор ўз фаолиятини бошлади.

📍"Ҳар бир оила-тадбиркор" дастури асосида 30 млн. имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган Ш.Миршохова бугунги кунда 200га яқин тукув-трикотаж махсулотлари ишлаб чиқармоқда.

- Кичик корхонамда ўн икки ёшнинг бандлигини таъминланган бўлсам-да, бу йилги мақсадим, яратилаётган шарт-шароитлардан фойдаланган ҳолда, иш ўринлари, ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш.-дейди ёш тадбиркор Ш.Миршохова.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_дастури_амалда
#Истеъдодли_ёшларни_кашф_этамиз

📌Жорий йилнинг 17 март куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан, тумандаги 24-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи ёшларни жалб этиш мақсадида "Янги истеъдодлар" кўрик-танловини бўлиб ўтди.

🎤🎼Танловда туманнинг барча мактабларидан мусиқа ва санъат йўналишидаги истеъдодли ўқувчилар иштирок этди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Спорт_ва_ёшлар
#Ёшлар_дастури_амалда

⚡️Юқори Чирчиқ туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Хапкидо тури бўйича Тошкент вилояти биринчи семинари бўлиб ўтди.

📍Ушбу семинарда Хапкидо бўйича Қора белбоғ 9 дан сохиби Ли Эдуард Николаевич иштирок этиб, ўз билимларини вилоятимиз спортчилари билан ўртоқлашди.

📊Шунингдек, спорт устаси ёш спортчиларга мастек класс ўтиб, Хапкидонинг сир-асрорларини тушунтириб берди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat