Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳозир

Айни вақтда ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик иштирокида вилояти ҳокимлиги томонидан кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик, ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда коммунал соҳада келгусидаги режалар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларига оид саволларга Уй-жой коммунал хизмат ва бошқа мутасаддилар жавоб бермоқда.
#видеоселектор
#ҳозир

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Танзила Норбоева 30 март - 4 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 7 та туманига ташриф буюриб, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганган эди.

Танқидий руҳда ўтаётган селектор йиғилишида "Аёллар дафтари" билан боғлиқ маcалалар танқидий таҳлил қилинмоқда. "Афсуски, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари раҳбарларининг ишлари қониқарсиз. "Меҳнат ярмарка"ларида, маҳалла идораларида бўш иш ўринлари, квоталар ҳақида маълумотлар ҳақида аҳолида деярли тушунча йўқ. Бир марталик ишлар бўйича марказлар ташкил этилмаган".

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ҳозир

Айни вақтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев хизмат сафари билан Тошкент вилоятида бўлиб турибди.

АОКА раҳбари ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан учрашди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашув танқидий руҳда ўтмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat