2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Энди президент топшириқлари ижроси Ijro.gov.uz тизими орқали назорат қилинади

Бу тартиб президентнинг тегишли фармонига мувофиқ жорий этилмоқда. Ҳужжат билан Адлия вазирлиги тизим юритиш, унда ижро назоратини амалга ошириш билан шуғулланади.

Вазирлик тизимга топшириқларни киритиб, бажариш муддатлари, масъул ижрочилари, улар киритган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади. Ижро муддатини узайтириш борасидаги таклифлар асосли эканини ҳам ўрганади.

Адлия вазирлиги ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб боради.

Ижрони ўз вақтида таъминламаган ёки тизимга нотўғри маълумотларни киритган масъулларга интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Вазирлар Маҳкамаси масъулларни назорат қилади, Ҳисоб палатаси топшириқларни ижросини текшириб, уларни назоратдан ечади. Президент Администрацияси эса ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/240773

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (61-сон, 10.02.2021й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “йўл харитаси” ҳамда ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳга Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилиши белгиланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
#Юқори_Чирчиқ
#спортни_сев_спорт_билан_яша

🔰Юқори Чирчиқ туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом туршуш тарзига одатлантириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🚴‍♀️Хусусан, 2021 йил 11 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани 2-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг велоспорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

🏆Мусобақани Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабининг велоспорт МТВ бўйича тренери А.Абдурахманов Тошкент вилояти чемпионлари ва совриндорлар билан биргаликда мактабнинг фаол ўқувчиларига маҳорат дарсларини ўтказишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Тайинлов

📌 Элибаева Гулзира Алимбаевна Юқори Чирчиқ тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Г.Элибаева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида ишлаган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Sport vazirligi
🏃🏻‍♂️“Спортни сев, спорт билан яша!” фестивалининг 15 февраль кунига қадар бўлган тақвим билан танишинг

🗓Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан 2021 йил 10 январдан республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб старт берилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивалининг 15 февраль кунига қадар бўлган тақвими билан танишинг.

🇺🇿Республика бўйлаб ўтказиладиган спорт мусобақалари тўғрисида ҳудудлар кесимида тақвими қуйидагича:

🔹Андижон вилояти
🔹
Бухоро вилояти
🔹Фарғона вилояти
🔹Жиззах вилояти
🔹Наманган вилояти
🔹Навоий вилояти
🔹Қашқадарё вилояти
🔹Қорақалпоғистон Республикаси
🔹Самарқанд вилояти
🔹Сирдарё вилояти
🔹Сурхондарё вилояти
🔹Тошкент шаҳри
🔹Тошкент вилояти
🔹Хоразм вилояти

☎️Мурожаат учун телефон рақамлар

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#Юқори_Чирчиқ
#ички_йўллар_шағаллаштирилмоқда

📍Туманда кўчаларни таъмирлаш, шағаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида 851 километр ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан 157 километри шағаллаштирилиши режага киритилган.

📍Жумладан, туманнинг "Нурли йўл" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган таъмирга муҳтож Узумзор, Ғолиблар кўчалари 500 м масофадаги ички кўчалар шағаллаштирилди.

〽️Шағаллаштириш туман ҳокимлиги, Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ФВБ ва фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан амалга оширилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiya
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию туристического потенциала Самарканда.
Глава государства дал поручения по развитию транспортной, дорожной и коммуникационной инфраструктуры, благоустройству города Самарканда, высадке декоративных и фруктовых деревьев.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter