Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН МАЗМУН-МОҲИЯТИ.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар рағбатлантирилади.

Ролик шу ҳақида

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Сўз мулкининг султони, буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Юқори Чирчиқ туманидаги марказий хиёбонда тантанали тадбир ўтказилди.

📌Маросимда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари З.Мирғозиева ва туман ҳокими У.Атемов сўз олиб, бобомиз А.Навоийнинг ижодининг серқирра жиҳатлари хусусида батафсил маълумотлар беришди.

❇️Шундан сўнг буюк мутафаккир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

🔹Шунингдек, "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида уюштирилган "Назм ва наво" кечасида эл суйган санъаткорлар томонидан Навоий ғазаллари мадҳ этилди. Ёшлар ижросидаги саҳна кўринишлари эса йиғилганларга хушкайфият бағишлади.

#Юқори_Чирчиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар бўйича президент селектори ўтказилади

👉 https://kun.uz/67297661

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Юқори_Чирчиқ
#спортни_сев_спорт_билан_яша

📍Юқори Чирчиқ туманининг ҳар бир ҳудудида спорт тадбирлари ташкиллаштирилган.

🏸Жумладан, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Ихтисослаштирилган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби, туман спорт бўлими ҳамкорлигида спортнинг бадминтон тури бўйича маҳаллалар кесимида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

🏆Мусобақа қизғин ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Тошкент вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносиб нишонланди.

🎥Лавҳа шу ҳақда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида:

Фарғона – Урганч – Фарғона, Термиз – Урганч – Термиз ҳамда Қарши – Урганч – Қарши авиарейслари йўлга қўйилади;
Андижон – Хива – Андижон темир йўл қатнови сони оширилади;
2021 йил 1 апрелгача Термиз – Қарши – Хива, Хива –Урганч – Нукус ва Термиз – Қарши – Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

🔰 Қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабргача узайтирилади:
туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;
туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари)ем кўрсатиш бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

➡️ Фармонга кўра Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

🏖 Ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.

🗓 2021 йил 1 мартдан Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
📌«Саломатлик қоидалари»: овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

🧾Саломатликнинг энг муҳим қоидаларидан бири - тўғри овқатланишдир. Қуйида соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси ҳақида танишамиз.

🍲Жуда тўйиб овқатланмаслик керак. Очлик ҳисси бироз бўлсада, сақланиб қолиши лозим.

❗️Овқатланишнинг сўнгги вақти соат 20: 00дан кечиктирмасдан амалга оширилиши керак. Нордон 🥛сут ёки бир стакан 🍶кефир жуда яхши.

Творог, сабзавот, 🍏мева ва 🐟балиқлар истеъмолига кўпроқ эътибор қаратиш лозим. 💧Кўп суюқлик ичиш керак.

🥯Оқ нондан воз кечиш тавсия этилади. Қора нон мумкин, аммо умумий ҳажми 150 граммдан ошмаслиги керак. Пишириқлар ва хамир овқатлардан сақланинг.

🧘🏻‍♂️Овқатлангандан кейин шунчаки ётиш ёки ухлаш тавсия этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги телеграм канали техник омилларга кўра янги линк ва янгиланган вариантда иш бошлади. Коммунал соҳага оид янгилик ва ўзгаришларни Сиз билан баҳам кўрамиз.
👇👇👇 https://t.iss.one/uyjoykommunaluz
#Юқори_Чирчиқ
#Уюшмаган_ёшлар_бандлигини_таъминлаш

📍Жорий йилнинг 9 феврал санасида Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов ҳамда туман ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари уюшмаган ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

⚡️Йўналишлар бўйича вилоят ҳокимининг қурилиш, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосар, ёшлар масалалари бўйича ўринбосар ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари ёшларга маҳаллалар кесимида масъул этиб тайинланди.

🌱Шундан сўнг, ер майдонини олиш истагида бўлган ёшлар ўзлари яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, бириктирилган масъуллар ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари билан биргаликда ажратилган дала майдонини бориб ўрганишди.


Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat