#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Соғлиқни сақлаш соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

📝Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Агар соғлиқни сақлаш соҳасидаги қурилишларга эътибор қаратадиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўрамиз.

🛠Умуман жорий йилда битта туман кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади. Шунингдек, вилоят силга қарши кураш диспансери, туман ва шаҳар тиббиёт бирламаларининг бўлимлари ресонструкция қилинади.

🏥Хусусан, жорий йилда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг замон талабларига жавоб берадиган кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади.

🛏💰300 нафар бемор қатновига мўлжалланган шифо маскани бунёд этиш учун давлат бюджети маблағларидан 4 миллиард 500 миллион сўм ажратилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube