#рақамли_иқтисодиёт

➡️ Туман ҳокимлигида рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери А.Куандиков, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакили А.Эргашов, «School 21» вакили А.Умаровлар томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ҳотин-қизлар фаоллари учун электрон хизматлардан самарали фойдаланиш ҳамда «school 21» да IT-соҳасида бепул таълим олиш имкони мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
🔹Семинар давомида фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган оммабоп электрон хизматлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, Ягона порталга One-ID тизими орқали кириш ҳамда пуллик хизматлар учун тақдим этиладиган чегирмалар тўғрисида маълумот берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt