#Диққат!
#ИСТЕЪМОЛЧИЛАР_ДИҚҚАТИГА!

⚡️"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Юқори Чирчиқ туман бўлими маъмурияти  шуни маълум қиладики,  жорий йилнинг 7 феврал куни  Қорасув дарёси ёнидан утган Д-300ммли ичимлик сув қувуридаги носозликни бартараф этиш учун "Али Саид" сув иншооти соат:  8.00 да ўчирилишини маълум қиламиз.

📊 Натижада "Чирчиқ", "Иттифоқ", "Маърифат", "Қорасув", "Ўзбекистон" "Наврўз ", "Султанравод" "Дархон", "Усмонобод" "Чумчукжар" МФЙларда  7 феврал куни соат 08.00 дан  16.00 гача   ичимлик суви таъминоти вақтинча  тўхтатилади.

💦 Истеъмолчилардан ичимлик сув заҳираси яратишингизни сўраймиз.

💦"Тошкент  сув таъминоти" МЧЖ Юқори Чирчиқ туман бўлими маъмурияти  юзага келган ноқулайликлар  учун истеъмолчилардан  узр сўрайди.

☎️Мурожаатлар учун телефон
👉: +998709831048

📩Мурожатлар учун ягона телеграм  
👉:+9989917770660

✍️"ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ" МЧЖ

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Диққат_болалар

"2022 — 2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «ХАВФСИЗ ВА РАВОН ЙЎЛ» умуммиллий дастури"

"Диққат болалар" профилактик тадбири доирасида Юқори Чирчиқ тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан туман "Манаъвият маскани"да профилактик суҳбат ўтказилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#диққат

Ташаббусларни таҳрирлаш функцияси ишга тушди. Эндиликда Сиз ўз лойиҳангизни шахсий кабинетингиз орқали таҳрирлаш имкониятига эга бўлдингиз.

Бунда Сиз,
- лойиҳа матнини;
- лойиҳа қийматини;
- лойиҳа учун фоторасмларни таҳрирлашингиз мумкин.

⚠️ Эслатма, таҳрирлаш лойиҳаларни киритиш жараёни якунига қадар актив бўлади

Яқинларга ҳам тарқатинг!
👇🏻 Фойдали маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг: https://t.iss.one/+6Lw3Nm9mqtE0MDAy
1309 ta ro‘yxat.pdf
1.3 MB
#Диққат #Тезкор

❗️Ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб қўшимча тарзда ғолиб деб топилган 1309 та лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Диққат_танлов
#Юқори_Чирчиқ_тумани

📌Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 31-йиллиги муносабати билан ёшлар ўртасида “Давлат Герби - мустақиллик тимсоли” шиори остида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қиламиз.

Танлов шартлари:
- Энг яхши Давлат рамзи акс эттирилган расм;
-Энг яхши видеоролик;

Ижодий ишларни Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасига қуйдаги рақам орқали тақдим этишингиз мумкин.
+998943694427

Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олади

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat

📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат_пиёда

📊 Юқоричирчиқ туманида "Диққат пиёда" тадбири доирасида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан профилактик тадбир ўтказилди.

🎙 Тадбир давомида ҳайдовчиларга пиёдалар ўтиш жойлари ва уларга яқин масофада тўҳтамаслик, тушаётган йўловчиларга йўлни кесиб ўтишда автобусни орқа томонидан кесиб ўтишлари бўйича огоҳлантиришлари, шунингдек, йўловчи автобусдан тўлиқ тушганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг ҳаракатланишлари кераклиги бўйича айтиб ўтилди.

Телеграм 📸 Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
🔴ШОШИЛИНГ

Армияга бориш учун нима қилиш керак?

#Шу_видеони_албатта_кўринг

📍Эслатиб ўтамиз:
🇺🇿Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир.

Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий, ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 64-модда
#диққат_пиёда

Юқори Чирчиқ туманида "Диққат пиёда" тадбири доирасида аҳоли билан доимий равишда профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Телеграм 📸 Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Сохта «пожарний»лар махаллалар бўйлаб овга чиқишгани ва одамлардан пул йиғишаётгани айтилмоқда

Қиш келиши билан мўрилар ва газ плиталарни ёнғин хавфсизлигига қарши текшириш баҳонасида маҳалла кезувчи, аҳолидан бир қараганда арзимаган пул йиғувчи «сохта ўт ўчирувчилар» кўпайиб қолади. Бу каби фирибгарларга алданманг!

Юқори Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими


✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#ДИҚҚАТ

Талаба бўлиш истагидаги хотин-қизлар шошилинг!

Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари учун жорий йилнинг 1 июнига қадар ушбу👉 https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали ариза топширишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
Ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

фуқаролик паспорти ёки ИД карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Маълумот учун, туманимиз хотин-қизлари учун Юқори Чирчиқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлимида ҳужжатлар йиғиш бошланди.

🏢 Манзил: Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Диққат

⚡️Тошкент вилоятида 20-май кунидан 20-июнь кунига қадар "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказилади.

🚔 Тошкент вилояти ҳудудида
йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, автомобиль йўлларида ҳаракат хавфизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2024 йил 17-май кунидаги тегишли фармойиши асосида 20-май кунидан 20-июнь кунига қадар "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказилади.

Барча ҳаракат иштирокчиларини ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Юқори Чирчиқ тумани ФВБ огоҳлантиради!

Аҳолини сувда чўкиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Юқори Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, Сизлардан чўмилиш мавсумини беталофат ўтказиб олишни, айниқса, Чирчиқ дарёси, Қорасув дарёси ҳамда Хамдам каналида чўмилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан ўзингизни ҳимоя қилишингизни сўраб қолади.

Сизлардан ўз хавфсизлигингизни ҳамда ҳаётимиз мазмуни бўлган фарзандларимизнинг сувда чўмилиш борасидаги хавфсизликларини таъминлашда доимо огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ота-оналар, фарзандларингизни асло чўмилиш белгиланмаган жойларда чўмилишига йўл қўйманг!

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️ Интернетда «Сизга фоизсиз кредит ажратилди», «Пулларингизни кўпайтириб берамиз» ёки «Давлат томонидан ёрдам пули ажратилди» деган ёлғонларга ишонманг!

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Тарихий ўйин!

Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларининг футбол бўйча дастлабки баҳсида
Ўзбекистон-Испания олимпия терма жамоалари иштирокида бўлиб ўтади

Бугун, соат 18:00да бошланадиган мазкур учрашувни, ойнаи жаҳон орқали кузатиб, футболчиларимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#диққат
#шошилинч

❗️🔥Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига сутканинг 10.00 дан 17.00 муддатлари орасида имкон қадар очиқ осмон яъни қуёш тафти остида ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда.

ФВВ аномал иссиқлик тўлқининг инсон саломатлигига таъсирини камайтириш учун бир нечта зарур тавсияларини бериб ўтмоқда.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#светафор#диққат

‼️ДИҚҚАТ‼️

🚥 Энди Тошкент вилояти автомобиль йўлларидаги йўл белги ва йўл чизиқлари бўйича камчиликлар, светафорларнинг ишламаётганлиги ҳамда мавжуд тирбандликлар тўғрисида хабарларни қуйидаги рақамлар орқали ҳабар беришингиз мумкин!!!

☎️ +998 95 500 0668
☎️ +998 77 300 0668

❗️Ушбу рақамларни сақлаб қўйинг!!!

|Телеграм | Instagram | Youtube
#Диққат

❗️Ҳурматли Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси ва меҳмонлари!

Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида «Синтетика, психотроп моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг айланмасига қарши курашиш» тезкор профилактик ойлиги эълон қилинди.

Мазкур ойлик давомида вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ҳамкорликда, кенг масштабли кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари олиб борилади.

Агар сиз бирор жойда наркотик моддалар рекламаси туширилган сурат ёки ёзувга дуч келсангиз, уни Телеграмдаги @stopnarko_bot орқали бизга юборинг.

Гиёҳвандлик келажак кушандаси, унга қарши курашда бефарқ бўлманг!!

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❄️ Айни вақтларда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида қор ёғмоқда.

Ҳайдовчилардан тезликни белгиланган меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб ҳаракатланишларини сўраймиз.

@Militsiya_Uzb👈🏽
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM